Мўътабар Тожибоеванинг фото ва ҳужжатлари Нью-Йорк фотокўргазмасида

Нью-Йоркда таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг суратлари ва ҳужжатлари келтирилган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади.

3 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида «Тўсиқларни суриш» дея номланган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади. Унда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева фотопортретлари ва ҳужжатлари ҳам келтирилган.

Жорий йили фотокўргазма «Тўсиқларни суриш» / “Сенга қарайман, ўзимни кўраман” номи остида ўтказилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари мавзусида фаолият юритувчи 10 нафар сураткашнинг ишлари қўйилган.

Ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг фотопортретлари интернет-хавфсизлик бўйича маслаҳатлар берувчи жамғармалар билан ҳамкорлик қилиб келадиган швейцариялик сураткаш Мари Басташевски томонидан ишланган.

Шунингдек, Нью-Йоркдаги фотокўргазмада ҳуқуқ фаолининг 2002 йилдан буён ўзбек махсус хизматлари томонидан таъқиб қилинишини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам келтирилган.

Фотокўргазмага ташриф буюрувчилар ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг фотопортретлари ва ҳужжатлари билан 2015 йилнинг 8 майигача танишишлари мумкин бўлади.

Мазкур фотокўргазма илк маротаба 1998 йили ташкил қилинган. Ўтган 16 йил ичида унда ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқлари мавзусида ишлайдиган 200 нафар сураткашнинг ишлари намойиш қилинган.

“Жараён”

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдужалил Бойматов: Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши режаси ҳақида
    • Iyul 13, 2019

    https://www.youtube.com/watch?time_continue=1515&v=IRh9DvlWaPU “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг президенти Мўътабар Тожибоева youtube каналида мухолифатдаги Эрк “демократик” партиясининг “етакчиси” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) томонидан режалаштирилган давлат тўнтатиши ҳақидаги видеони очиқлади.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!
    • Iyul 12, 2019

    “Ҳаракат” ўзбек миллатининг хоини, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих бўлган Салой Мадаминга ёрдам бермоқчи: У давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос. Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик”…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading