Ғафлатдаги миллатни мурғак қалблар уйғотмоқда!
Дунёни ларзага солган Андижон фожеасининг 10 йиллиги арафасида Ғарб давлатларида яшаётган «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакиллари томонидан ташкилланган «Қонли Андижонга 10 йил» кампанияси давом этмоқда.
Ушбу кампания доирасида биринчи акция 10 май куни Францияда, «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ҳамда қизи Маҳлиёни оила аъзолари яшайдиган Парижнинг Savigny Sur Orge худуди шаҳарчаси мерияси (ҳокимияти) биноси рўпарасида бўлиб ўтди.
Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан шахар хокимияти рўпарасидаги Фашизм устидан қозонилган ғалаба шарафига ўрнатилган ёдгорлик пойига гуллар қўйиш билан бошланди.
Ушбу тадбирда Мўътабар Тожибоева бошчилигида, журналист Улуғбек Бакировнинг ҳамкорлигида Тожибоеванинг набиралари 9 ёшли Зебо, 6 ёшли Юсуф ва 4 ёшли Мадиналар иштирок этдилар.
Бу тадбирда 1937 йилда Сталин сиёсати натижасида 5 нафар гўдак фарзандлари билан Сибирга сургун қилинган, Улуғ ватан уруши пайтида Партизанлар гуруҳи ташкил этиб, немис фашистларга қарши қаҳрамонларча курашган Ўлжабой Нонвой Ҳамроқулов (Мўътабар Тожибоеванинг онаси томонидан бобоси), Улуғ Ватан урушида мардларча курашиб оғир ярадор бўлиб ерга кўмилиб қолганида Ўлжабой нонвой бошчилигидаги партизанлар томонидан қутқариб қолинган аскар Иброҳимжон Тожибоевнинг (Мўътабар Тожибоеванинг отаси) мардларча олиб борган курашлари ҳақида Тожибоева ўз набираларига сўзлаб берди.
Улуғбек Бакировнинг қўлидаги расмни кўрган Зебо, Юсуф ва Мадиналар ундан бу суратдаги инсонни кимлигини, бу одамни костюмига илиниб кўйилган нарсалар нима эканлиги айтиб беришини сўрашди.
Улуғбек Бакиров бу суратдаги инсон отаси томонидан бобоси Алижон Бакиров эканлигини, костюмдаги нарсалар эса, бобосининг урушда кўрсатган қаҳрамонликлари учун берилган орден ва медаллар эканлигини, бу урушда нафақат бу бобоси балки онаси томонидан бобоси Абдулла Усмонов ҳам қатнашганлигини, ёшлигида уларнинг уруш ҳақидаги ҳикояларини элас-элас эслашини айтиб берди.
Ёдгорлик пойига энг узоқ муддатлардан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳкумлар Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Рустам Усмонов, Юсуф Рўзимуродов ва Муҳаммад Бекжонлар, бундан ташқари Андижон фожеасига алоқадорликда айбланиб қамоққа олинган Эркин Мусаев, Санжар Исмоилов, Дилором Абдуқодировалар портретлари қўйилди.
Ушбу портретлар устига бу маҳкумларнинг тезроқ озодликка чиқишлари тилаги билан гулдасталар қўйилди.
Ушбу тадбирнинг тарбияли жиҳати шундаки, бизни ҳавотирга солаётган миллатимизнинг борган сари ғафлат уйқусига кетаётгани ва ҳалқимизнинг фожеаси бўлмиш қонли Андижонга 10 йил тўлган пайтида мудроқ уйқуга кетганлардан афсусланишни белгиси сифатида ёш гўдакларни ўз сафларимизга жалб қилишга қарор қилдик.
Қуйидаги фильмда ушбу тадбирдан тайёрланган лавҳаларни кўршингиз мумкин. Фильмнинг тўлиқ кўриниши тез кунларда эълон қилинади.
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши таҳририяти
Fikr bildirish