Эркин Худойберган: Андижон хунрезлиги 11 йиллигига

C289C977-3903-4176-9496-6081920D1203_cx0_cy7_cw0_mw1024_s_n_r1

 

Кўкламнинг май кунидан,
Ташвишлар ҳаддан ортди.
Ўқларнинг тутунидан,
Ой юзи парда тортди.
Қайдасан юрт ободи?

Андижон адолат деб,
Фуқаросин тўплади.
Шумлик қилган президент,
Замбаракни ўқлади.
Шулми, халқнинг арз-доди?

Андижон манглайига,
Кўп қирғин мухрин урган.
Бу сафар халқ сайлига,
Ўқ от! деб ҳам буюрган
Мустақиллик жаллоди.

Қари кампир ва чоллар,
Сабза мўйлаб ўсмирлар.
Ҳомилали аёллар,
Нолон бағрин эзарлар,-
Дукчи Эшон авлоди.

Майдонда қирмизи қон,-
Золим шохнинг безлиги.
Тарихингдир, Андижон,
Мустақил хунрезлиги.
Бекор онт – қасамёди.

Бунда осмон зирқирар,
Ҳануз қонхўр зарбидан.
Руҳлар тинмай чирқирар,
Минг-минг қурбон қабридан.
Сўнмас элат фарёди.

Охир бир кун одамхўр,
Гуноҳларга чулғанар.
Халқ тузидан бўлиб кўр,
Тузлиғига тўлғанар,-
Кўрнамакнинг барбоди.

Ўлиб қолма, жонингга,
Беиҳтиёр қасд қилиб.
Етмассан, армонингга,
Қарғиш ургач, паст қилиб,-
Шул! Андижон муроди!

13.05.16

https://www.facebook.com/dilobar.erkinzoda.5/posts/261912054155469?comment_id=262178107462197&reply_comment_id=262484294098245&notif_t=mentions_comment&notif_id=1463163114243053

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.