Террорчи Дилмурод Худойқул баёнотининг ўзбек мухолифати сайтидаги тарғиботи (2009 йил)
«Дилмурод Ҳудойқул: Каримов ҳукуматига қарши ҳар қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман»
2009 йилнинг 18 сентябр куни «Понауз» сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг «Ўзим ҳақимда» деб номланган мақоласи эълон қилинганди. (http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628)
«Дилмурод Ҳудойқул – Ҳарбий йўл тўғри келмайди», деяётган ўзбекнинг чурка, баранлари кўзимга балодек кўринади. Мен бу чаласаводларга қараб: «Айтчи, йигирма йилдан бери нима қила олдинг? Шунча вақт давомида сақич кетди, хина кетди қилиб, масхарабозлик қилиб ўтирбсанлар. Кетингдан ел чиқариб юрибсанлар.
Интернетнику ёзганларинг билан расво қилдинг. Яна неча йил шундай масхарабоз бўлиб юрмоқчисанлар? Сенлар – курашдан қайтараётганлар, Каримовнинг малайисанлар. Шу гапларинг Каримовга мойдек ёқишини биласан. Сенлар миллат танасидаги доғ кабисанлар.
Сафсата сотиш учун тегишли ташкилотларни алдаб, хорижга чиқиб олгансан. Биринг юзинга мусулмон ниқобини, яна биринг демократ ниқобини тортгансан», дейман. Мен сенларни танимасам ҳам, у, бу нарса билиб – билмай ёзиб турсанг, етарли. Шу ёзганларинга қараб сенларни ким эканлигингни фош этиб, ниқобларингни йиртиб бораверамиз…»
2009 йилнинг сентябрь ойи бошида ПОНАУЗ сайтида Дилмурод Худойқулнинг «Ўзим ҳақида» деб номланган диний экстремизм, терроризмни тарғиб қилгувчи мақоласи эълон қилинган.
Ортидан эса «Дилмурод Ҳудойқул: Абутов ниқобини ечмоқда» номли мақоласи чоп қилинган. Бу мақоладаги туҳматлар ва хақоратлар юзасидан фикр мулоҳазалар кучайиб бораверганидан кейин сайтнинг эгаси топшириғи билан ушбу мақолани сайтдан олиб ташлаганлар.
2009 йилнинг 18 сентябрь куни «Абутов ниқобини ечмоқдами ёки бу мақола нега Понадан ўчирилди?» ном билан Дилмурод Худойқулнинг ушбу мақоласи журналист Юсуф Расулнинг янги дунё ва исёнкор сайтларида чоп қилинган.
2009 йилнинг 22 сентябрь куни «13 май Иттифоқи» террорни тарғиб қилмоқдами? номли Абдужалил Бойматов билан қилинган интервью эълон қилинди.
2009 йилнинг 23 сентябрь куни эса «Толиб Ёқубов: Бу одам билан ё психиатр ёки ҳуқуқ-тартибот органлари шуғулланиши керак» номли интервью эълон қилинди.
2009 йилнинг 18 октябрь куни «Нурилла Маҳсудов: Ҳар қандай кураш халқаро қонун-қоидалар доирасида бўлиши лозим» номли мақола эълон қилинди.
Шундан кейин Юсуф Расуловнинг «Янги Дунё» сайти ўғирланди, сайтдаги барча мухим маълумотларга эга бўлган архив материаллари йўқ қилинди. Юсуф Расулов Ўзбебкистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг сайтига берган ”Янги Дунё” саҳифаси янги доменга кўчиб ўтди!» номли интервьюсида қуйидагиларни баён қилганди:
”Янги Дунё” мустақил интернет журнали www.yangidunyo.org доменига кўчиб ўтди. www.yangidunyo.com кечадан бошлаб ”ўғирлаб кетилди”. Бу домен Швециядаги хостингдан Канададаги бизга номаълум хостингга олиб ўтилган.
Ажабланарлиси www.yangidunyo.comга кирмоқчи бўлганлар ўз ўзидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб саҳифасига боғланиб қоладилар. Демак, ”Янги Дунё”ни ўғирланишига бу ҳаракатнинг қўли бўлиши мумкин деган хулосага келиш мумкин.
Ўзбекистон халқ Ҳаракатидагилар шу йўл билан ўз саҳифаларини реклама қилишмоқчими? Ёки буни бошқа сабаблари борми? Булар ҳозирча бизга қоронғу!…»
«Суриячи ЛИДЕР» бу билан чекланмади. У ўзининг терроризм ва диний экстремизм тарғиботига қаршилик қилган, ёки ўз муносабатини билдирган хар бир фаолга турли усуллар билан туҳматлар, бўхтонлар ва очиқ ошкора шантажлар қилишдан тўхтамади.
«Янги Дунё» сайтини ўғирлаб, сайтдаги айнан ўзининг жиноятлари ҳақидаги маълумотларни, материалларни йўқ қилган. Бугунги кундаги «Янги Дунё» сайтига кириб Дилмурод Ҳудойқул номини ёзиб қидирсангиз бирор бир мақола топа олмайсиз.
Лекин бутун дунёни ларзага солаётган ИШИД, терроризм дея аталувчи ВАБОнинг тарғиботчиси бўлган кимсалар жиноятлари ҳақида келажак авлод хабардор бўлишлари, келажак авлоднинг бугунги фожеалар айбдорларини билишлари, тарих зарварақларида сақланиб қоиши учун ҳам биз ўзимизнинг сайтимизда бу жиноятларни фош қилгувчи материалларни кўчириб қуйганмиз.
Терроризм тарғиботига қарши ўз муносабатини билдирган ва жамоатчилик орасида бу вахшийлик тарғиботига қарши фуқаролик жамияти фаолларининг фикр мулохазаларини ўрганиб, улар билан интервьюлар уюштирган Юсуф Расулов ва бошқа ғанимларини жамоатчилик орасида обрўсизлантириш мақсадида «У.Ҳақназаров: Ўзбек мухолифатидаги “имзолилар” ҳақида» туҳмат бўхтонлардан иборат материалларни ўзининг турли интернет нашрларида тарғиб қилди.
Бу «Суриячи ЛИДЕР» ўзининг жиноий кирдикорларига қаршилик қилган, унинг гуруҳига яқин йўлашни ўзига ор билган инсонларга қарши курашида ўз номини яшириш, чоа қилинаётган тухмат, бўхтонлари учун жавоб бермаслик, жиноий кирдикорлари учун жавобгарликдн қутулиб қолиш мақсадида 2003 йилларда хукумат жиноятлари фош қилиш билан танилган Усмон Хақназаров тахаллусидан фойдаланиб турли фитналарни уюштира бошлади. Афсуски бу кимса бирор бир шахсга нисбатан ёзилган тухмат, бўхтон ва шантаждан иборат материални ёзган кимсалар билан теппа тенг ушбу бўхтонларни ўзига қарашли бўлган интеренет нашрларида чоп қилган кимсалар ҳам теппа тенг айбдор эканликлари ва қонун олдида
«Суриячи ЛИДЕР»нинг Усмон Ҳақназаров тахаллуси остига яшириниб матбуотлардаги қилган жиноятлари ҳақида ўтказилган текширувлар натижасида тўпланган барча далилларни фош қилиб борамиз албатта. Лекин биринчи ўринда шу ном остида урушни, ўлга қурол олиб, қон тўкишни тарғиб қилганлиги ҳақидаги далилларни биринчи бўлиб жамоатчиликка етказишга қарор қилдик.
Ундан кейин эса фуқаролик жамияти фаолларига қарши уюштирилгана туҳмат. бўхтон ва шантаж кампаниялари хақида ҳам келгусида батафсил мухокама қиламиз.
Ўзим ҳақимда
Қирқ тўрт ёш ҳам келдию қўлимдан тутди,
Борман на эртакда, на афсонада.
Қирқ тўрт йилнинг нақ ярми йўлларда ўтди,
Ярми эса ўтди қамоқхонада.
…
Инсоннинг ўзи ҳақида ёзиши ноқулай, балки, нотўғридир. Шундай бўлсада, ўзим баҳона жамият иллатларини қаламга олишга ҳаракат қилдим. Аллоҳ менга қирқ тўрт йил умр берди. Яна қанча давом этади умрим, Аллоҳ билади.
Абдулла ака шеърларида «беморхонада», деган эканлар, мен қамоқхона, деб ўзгартирдим. Чунки, илгариги собиқ СССР, ҳозирги ўрусия режими, Каримов режими бу режимлар ҳаммаси халқлар турмасидир.
Хўп, ким у ғазовот отига минган Дилмурод Худойқул?
Бошни кўп қотирма сен ким сан дебон,
Кимнинг хеш, кимнингдир андасидирман.
Ўткинчи дунёда мен ҳам бир меҳмон,
Худонинг сен каби бандасидирман.
Мен, мудҳиш ўрис босқини ҳисобланмиш, ёвузлик империяси ҳукм суриб турган, собиқ қонли СССР даврида, 1965 йил, бир вақтлар Чингизхон империясининг пойтахти бўлган ҳудудлар бўлмиш, Қашқадарёнинг Қарши туманида хизматчи оиласида туғилган эканман. Отамни мен кўрмаганман. Билишимча, отам 1966 йилда, яъни мен бир яшарлик вақтимда вафот этган эканлар.
Отам раҳматли замонасининг илмли инсонларидан бўлиб, узоқ вақт савдо, банк соҳаларида турли раҳбар лавозимларида ишлаганлар. Онам раҳматли оддий аёл, доимо отамиз ва биз-болалари хизматида, уй юмушлари билан банд бўлганлар.
Маҳалла, кўча куй отамизни «Ў, ўта ҳақиқатпарвар инсон эди, раҳматли», деб эслашади. Оиламизда икки акам ва икки опам, ҳаммамиз беш кишимиз. Мен энг кичигиман. Опа, акаларим врач. Ҳозир пенсия ёшида улар.
Катта акамиз медитсина фанлари номзоди. Жигар касалликлари соҳасида Москвада илмий ишлар қилган. Собиқ Ўзбекистон ССР режими билан келиша олмай, юртдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Москвада яшаб қолди. Ўртанча акамнинг ҳам режимга нафрати чексиз эди. Собиқ қонли СССР режими, кейинчалик Ўзбекистон режими уни турли баҳоналар билан бир неча йилга қамади, қийноқлар қўллади. Хуллас, бир инсон сифатида яшашга йўл бермади.
Ўша илгариги ва ҳозирги ўрис режимлари, шунингдек, Каримовнинг ҳозирги террор режими, ҳаммасининг моҳияти бир хил- ўзбек халқи манфаатларига қарши қаратилгандир. Ўзбекларни қулга айлантириш, уларнинг қонини канадек сўриб олиш сиёсати бу режимлар асосини ташкил этади. Бу режимлар моҳиятини тушуниб етган одамларни режим босқичма-босқич йўқ қилади.
Кўпчилик билади, ўша 1960-70 йиллар дин қатағон қилинган даврлар. Бизнинг уйимизда ҳам диний муҳит бўлмаган. Лекин эслайман тоғаларим ўша даврда ҳам беш маҳал номозини ўқир эди. Бобомиз Қуръон илмини яхши эгаллаган инсонлардан бўлган эканлар.
Оиламизнинг маънавияти пойдевори ҳалоллик, поклик, ростлик, ҳақни тарафини олишлик, илмга интилишлик каби қадриятлар асосига қурилган эди. Бироқ, яшаб турган атрофимиздаги муҳит бунинг тамоман акси эди. Биз атрофимизни ўраб турган, ёлғонларга қурилган зулм муҳити билан келиша олмас эдик.
Шунинг учун айни мана шу муҳит оиламизни абгор қилди. Биз бошқалар каби ёлғон айтиш, ўғирлик қилиш, товламчилик, кўзбўямачилик кабиларни қила билмадик. Доимо ҳақни гапирдик.
Эслайман, уйимизда кутубхона бўлар, унда турли соҳа китоблари билан бирга тарих, адабиёт ва санъатга оид китоблар кўп эди. Оиламиз китобхон оила эди. Шеърият соҳасида кўпчилик қатори Навоийдан тортиб, Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Ориф, Омон Матжон, ҳозирги Ўзбекистон «Эрк» партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг китоблари ўқилар эди.
Ҳақиқий шеъриятни мен бир гулзорга ўхшатаман. Гулларнинг ёмони бўлмайди, ҳамма ҳам гулларни севади. Лекин инсонларнинг табиатлари турличадир. Шу боисдан гулзордан ҳар ким ўз табиатига мос гулни олади. Замонавий шеърият ичида Абдулла Орифнинг шеърлари руҳимга яқин эди. Бу ҳолат инсоннинг ички кечинмалари билан боғлиқ бўлса керак, деб ўйлайман. Ўша вақтлар яхши кўриб ўқир эдим. Ҳар бир инсон хатокор, хусусан, шоир А.Орифда ҳам хатолар етарли.
Энг асосийси, шоир тавба қилган. Бу ҳақда шеърларида ёзган.
Ўрта мактабни 1982 йилда аъло баҳоларга битирдим. Ёшлигимдан аниқ фанларга, хусусан, математикага қизиқар, математикадан турли олимпиадаларда иштирок этар эдим. Илмга интилиш мени ҳам бошқалар қатори ўша йили Тошкентга етаклади.
Учқур хаёл соҳиби йигит,
Яшар эди хилват қишлоқда,
Уни бир кун етаклаб умид
Хайр, деди она даргоҳга,
Олим бўлиб қайтай қишлоғим,
Кечир, қолиб кетсам агарда.
…
Кейинчалик, Тошкент Политехника институтини қизил диплом билан, сал бироз вақт ўтиб Тошкент Иқтисодиёт Университетини ҳам тугатдим. Бу орада собиқ босқинчи СССРнинг армиясида хизмат қилиб қайтганман. Ёшлигимнинг қайноқ, жўшқин дамлари кўпчилик билган Тошкентдаги студентлар шаҳарчасида (ВУЗ городок) ўтди.
Институтда яхши ўқиганим учун чет-эллик студентлар учун алоҳида қурилган 30-ётоқхонада, чет-эллик талабалар билан яшар эдим. Бундан кўзланган мақсад мен коммунизм мафкурасини чет эллик талабаларга тушунтиришим, ўргатишим, хуллас, намуна бўлишим керак эди. Уларнинг ҳам миясини заҳарлашим керак эди.
Ўша вақтларда давлат мен каби сиёсий фаол, лекин ёш студентлардан ўзининг ифлос сиёсати йўлида унумли фойдаланган. Мен буни кейинроқ англаганман, албатта. Ҳали талабалик йилларимданоқ келажакда аҳамиятли ишлар қилиш режалари ўйи билан яшар эдим.
Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.
Шоир шеърлари турлича талқин, таҳлил қилиниши мумкин. Бироқ, мен қумирсқа деганда инсонни инсон сифатида яшашига имкон бермайдиган, фитнага солиб келаётган режимларни, жумладан ҳозирги ўрис режими, Каримов режимларини назарда тутаман.
Институтни тугатишим арафасида институт раҳбарияти мени кафедрада қолиб студентларга дарс бериш, илмий ишлар билан шуғилланишга таклиф этди. Баъзи сабабларга кўра рози бўлмадим. Ўша 1990 йиллар СССР деб аталмиш қонхўр давлатнинг қулаётган йиллари, замон алғов-далғов эди.
Бошқалар қатори менинг ҳам сиёсий онгимда кескин ўзгаришлар юз бераётган даврлар эди. Мустақил нашрларни, хусусан Ўзбекистон «Эрк» партиясининг турли газеталарини кўча куйлардан сотиб олиб, қизғин ўқир, бошқаларга ҳам ўқишлари учун баҳам кўрар эдим.
Энди бугун, дўппини бир чет қўйиб ўйлаб кўрсам, мен ҳам бошқалар қатори ўша собиқ қонли СССР-ўрис режими, ҳозирги йиртқич Каримов режимлари сиёсатининг қурбони бўлган эканман. Мактаб, институт, университетлар доимий, системали тарзда бизларнинг онгимизга ёлғон мафкурани қуйиб келган. Миллионлаб кишилар қатори мен ҳам фитнага дучор қилинганман.
Менинг шу фикрларимни ўқиб турган, юрт ичкариси ёки ташқарисидаги институт, университетларда таҳсил олаётган ёшлар, хусусан, «Умид» дастури орқали хорижда таълим олаётган ёшлар хулоса қилсинлар. Яъни, қул бўлмайман десалар ҳозирдан жиноятчи Каримов тузумига қарши кураш, юртни озод қилиш йўлига ўтишлари лозим.
Ўша даврлар эътиқоди ёлғон эътиқоддан иборат бўлган. Ўзбекистонда ҳозир ҳам шундай. Менинг атрофимдаги тенгдошларимдан фарқим устимизда қиличидан қон томиб турган ноинсоний тузум сиёсатини тушуниб етишим, бу тузумни бузиб ташлаб, адолатли тузумни ўрнатишга интилиш бўлган.
Бу адолатсиз жамиятга қарши кураш эди ва бу курашни мен қаерда яшган, ишлаган бўлсам имконим даражасида олиб бордим. Бироқ доимий равишда қаршиликка дуч келдим. Ўз вақтида ҳамкасбларим менга: «Бу бир давлат сиёсати, оқим. Оқимга қарши сузманг», деб маслаҳат беришар эди. Кейинчалик йиртқичлар бўлмиш миршаблар, МХХ чиларнинг менга нисбатан зулмлари ўзи бир алоҳида мавзу. Бу ҳақда кейинроқ ёзарман.
Институтдан сўнг ўн йил давомида банк тизимида, Марказий банк, Миллий банкларда ишладим. Иш фаолиятимни оддий иқтисодчи вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида ишладим.
Ўзбекистондаги банклар тизимининг сёсати ҳам бошқа корхона ва ташкилотларда бўлгани каби жиноятчи Каримов ҳукумати манфаатларига, яъни ҳукумат тепасида ўтирган бир тўда ўғри, қароқчиларнинг тор манфаатларига бўй сўндирилган эди. Ҳозир ҳам шундай.
Бу тизимда халқ манфаати йўлида бирор бир ўзгариш қилишга ҳаракат қилиш давлатга қарши чиқиш эди. Лекин бари-бир қарши чиқдим. Шундан сўнг МХХнинг мен билан алоҳида суҳбатлари, кечалари билан телефон қилишлари бошланиб кетди. Мен шу ҳолатни ўз бошимдан кечирдим.
Кўпчиликка маълум, қонли собиқ СССР қулагач, эътиқодлар ҳам нураб кетди.
…
Наҳот ўтган умр буткул ҳавойи,
Наҳот кўрганлари барчаси сароб.
Наҳот етмиш тўрт йил сиғинган жойи,
Манфур манзил бўлса, жирканч ва хароб.
…
Даҳрий эътиқод 1990-йилларда ўзгарди. Жирканч ўрис режими қатағон қилган пок Ислом динимизни Аллоҳ бизга яна қайтиб берди. Ана шу вақтдан бошлаб мен ҳам ҳаётда ҳақ эътиқод, ақида бу Ислом ақидаси эканлигини тушунган эдим. Алоҳ менга раҳм қилиб, мени ҳидоят йўлига бурган эди.
Энди шу йўлда секин-аста илм олишга киришдим ва яшаш тарзимни Ислом таълимотларига мувофиқ ўзгартирдим. Мен яшаган Қарши шаҳрида, уйимнинг олдига яқин масжид бўлар эди.Мен шу масжидга қатнар, имкон даражасида Ислом илмини олар эдим.
Кейинчалик, яъни 90-йилардан кeйин маълум бўлдики, жиноятчи Каримов ҳукумати Исломга, мусулмонларга қарши экан. Қама-қамалар авжига чиқиб, мен қатнаб юрган масжидининг имомини ҳам, шу масжидга қатнаб турган кўплаб фаол мусулмонларни ҳам золим Каримов ҳукумати қамади. Уларнинг айби Исломни халққа кенг тарғиб қилганлари эди.
Албатта, МХХнинг исковучлари мени ҳам зимдан пойлар, мен буни ҳис этиб юрар эдим. Кейинчалик хорижда юриб, хориж мусулмонлари билан алоқа ўрнатдим ва улардан ҳам имкон даражасида Ислом илмларини ўргандим.
Шу ергача ёзганларимдан хулоса шуки, бошқалар қатори менинг ҳам ўсмирлик, ёшлик даврларим Ўзбекистонда бoсқинчи ўрислар тузган, бугунги кунда золим Каримов зўравонлик билан эгаллаб турган Ўзбекистон аталмиш қамоқхонада кечди. Қамоқхона ҳаёти биласиз инсонни ҳар томонлама бузади. Бугун Ўзбекистонда мусулмонлар Худодан кўра Каримовдан кўпроқ қўрқишади.
Бир вилоят масжиди деворида Каримовнинг расмини мармардан ишлаб, ёпиштириб қўйишибди. Мадрасаларда ёш талабаларга, уларнинг миясини заҳарлаш учун яҳудий, жиноятчи Каримовнинг маънавий заҳардан иборат «Китоблари» ўқитилмоқда. Ўзбекистон уламолари Исломга зид бу ҳолатни кўриб кўрмаганга, билиб билмаганга оладилар. Нима бўлса ҳам ўзим тинч бўлай, деган сиёсатни тутганлар. Улар қўрқув ичида яшамоқдалар.
Охирги вақтларда мени олдимда икки йўл турар эди. Бири, замон сиёсатини, яъни Каримовнинг ўзбекларни миллат сифатида йўқ қилишга қаратилган тузуми моҳиятини тушуниб туриб, Ўзбекистонда бошқалар қатори бўйнимни эгиб, қул бўлиб яшаш.
Иккинчиси эса, Каримов тузумига қарши исён кўтариб чиқиш эди. Бироқ, мен қул табиатли инсон эмас эдим. Шу сабаб иккинчи йўлни Аллоҳга таваккул, деб танладим. Бир бошга бир ўлим бор. Инсон ўлимдан ёки жиноятчи Каримов кабилардан эмас, аксинча, фақат Худодан қўрқиш кераклигини англаган эдим.
Бугун дунё қамоқхонаси бўлмиш Ўзбекистондан ташқаридаман. Бироқ хорижда ҳам тинчлик йўқ. МХХнинг итваччалари менга турли «хатлар» ёзиб турибди. Ҳой, МХХнинг итлари! Сенлар эшак мия бўлганинг учун террор уяси бўлган МХХга ишга киргансан. Аслида сенлар ҳам Каримовнинг қулисан. Сенларни яҳудийлар, ўрислар кетинга тепиб ишлатаяпди. Ўз халқингни, ўз ака-укангни итдек талаяпсанлар.
Яхшиликча, ўзинг тушунган ҳолда қайт бу йўлдан.
Юртдан ташқаридаману лекин дин, юрт қайғуси бор менда. Юртдан вақтинча бўлсада ажрадик. Вақинчалиги шуки, қонхўр, одамхўр Каримов режимига қарши ҳамма йўл, усул билан, ҳусусан қурол йўли билан курашиб, уни устимиздан улоқтирсак, ҳам Ўзбекистонни озод қиламиз ва ўзимиз ҳам бетакрор, гўзал юртимизга қайтамиз.
Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар. Бизнинг миллионлаб ўзбекларчи? Қўлига қурол олиш ўрнига Ўрисистонга бориб ўрисни кўчасини супуриб, хожатхонасини тозалаб юрибди.
Ваҳоланки, тарихдан маълум ўрислар ўзбекларнинг қонини дарёдек оқизган, ҳомиладор ўзбек аёлларини ҳам аяб ўтирмай ўлдириб юборган. Ҳозир ҳам ўрислар ўзбекларни ўрусияда ўлдириб юбормоқда. Бу ҳақда газеталарда ўқиб турибмиз. Ўрислар ўзбекларни чурка, баран, дейди. Назаримда, ўзбеклар курашувчан бўлмаганликлари учун шу номларга лойиқ бўлиб бормоқдалар.
Наҳотки ўзбеклар ўз ўтмишини, бугунги ҳолатини билмайди, тушунмайди. Мен ўзбекларнинг бугунги ҳолатини кузатиб туриб, ўзи булар эркакми ё…, деган хаёлга бораман. Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим.
Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман.
Инсонларни режимга қарши кўтарилишга нима мажбур қилади? Албатта, бунга ўша режимларнинг ўзи, жумладан Каримовнинг террор режими айбдордир.
«Ҳарбий йўл тўғри келмайди», деётган ўзбекнинг чурка, баранлари кўзимга балодек кўринади. Мен бу чаласаводларга қараб: «Айтчи, йигирма йилдан бери нима қилаолдинг? Шунча вақт давомида сақич кетди, хина кетди қилиб, масхарабозлик қилиб ўтирбсанлар. Кетингдан ел чиқариб юрибсанлар.
Интернетнику ёзганларинг билан расво қилдинг. Яна неча йил шундай масхарабоз бўлиб юрмоқчисанлар? Сенлар-курашдан қайтараётганлар, Каримовнинг малайисанлар. Шу гапларинг Каримовга мойдек ёқишини биласан. Сенлар миллат танасидаги доғ кабисанлар.
Сафсата сотиш учун тегишли ташкилотларни алдаб, хорижга чиқиб олгансан. Биринг юзинга мусулмон ниқобини, яна биринг демократ ниқобини тортгансан», дейман. Мен сенларни танимасам ҳам, у, бу нарса билиб билмай ёзиб турсанг, етарли. Шу ёзганларинга қараб сенларни ким эканлигингни фош этиб, ниқобларингни йиртиб бораверамиз.
Дунё ривожланган давлатлари тушунишлари керакки, ҳозирги Москва режими, Каримовнинг режими Америка учун ҳам, Оврўпа учун ҳам, умуман инсоният учун ўта хавфли террор режимларидир. Дунё бирлашиб, бундай режимлар қанчалик тезроқ ер юзидан супириб ташланса, инсоният шунчалик енгил нафас олабошлайди.
Ҳа, умр шитоб билан ўтар экан, биродарлар. Ортимга бурилиб қарасам, қирқ тўрт йил умрим гўё, қирқ тўрт дақиқадек ўтгандай. Инсон ўзи хоҳлаб бу дунёга келмайди, ўзи хоҳлаб бу дунёдан кета олмайди ҳам.
Бу Аллоҳнинг белгилаган тақдири. Бироқ мана шу икки — келиш ва кетиш эшиклари орасида кечган умр то абад ўчмас тамға бўлиб қолади. Инсон аслида ҳар кунини, савобу-гуноҳини сарҳисоб қила бориши лозим.
Чунки,
Инсон туғилади асли белибос,
Бир парча эт бўлиб келар жаҳонга.
Либосу ҳашамдан бўлгай у халос,
Кетар чоғида ҳам сўнги маконга.
Лекин ўртадаги умр-чи умр,
Ўчмас тамға бўлиб қолгай то абад.
Балки ёғар унга раҳмат деган нур,
Балки кўмар уни маломат, нафрат.
Дилмурод Худойқул
Ponauz.com
———————————
Мақоладаги барча шеърлар эл севган шоир А.Орифга тегишли
Fikr bildirish