Мўътабар Тожибоева: Ҳалқаро Амнистиянинг икки юзламачилик сиёсати!

 

 

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова мазкур учрашувларни молиялашга ёрдам беришларини сўраб чет элдаги халқаро ташкилотлар, жумладан,Human Rights Watch (HRW) ва Amnesty International ва бошқа халқаро институтларга мурожаат қилган. Лекин, шу кунгача бу ташкилотлар рад жавобини беришган, айримлари эса, ҳаттоки, жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти саъй-ҳаракатлари билан қўлга киритилган бу муҳим учрашувларни молиялаш айнан шу Инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилгувчи нуфузли Халқаро ташкилотларга бугун умуман кераги йўққа ўхшайди.

Маълумки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти(ШҲТ)га аъзо давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари олдидан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматини қамоқда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озодликка чиқариш, қонун талаби асосида улар билан учрашишга рухсат бериш, монъеликсиз уларнинг соғлиқ ва аҳволидан хабар олишни ташкиллаштиришга чақириб, мамлакатдаги бир қатор хориж давлатлари элчихоналарига, халқаро ташкилотларга ҳамда Ўзбекистон ҳукумати идораларига Мурожаат қилганди.

“Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги “Жазони ижро этиш бош муассасаси” (ИИВ ЖИЭМ)дан ушбу Мурожаатига расмий жавоб олган. Унга кўра, жамият томонидан аввалдан тақдим этилган 10 нафар сиёсий маҳкумлар рўйхатига биноан, уларнинг соғлиги ва аҳволидан хабар олиш учун  “Эзгулик”ка учрашувга ЖИЭМ расман рухсат берган.

Учрашув учун рухсат берилган маҳкумлар рўйхати:

1. Муҳаммад Бекжон, журналист – 1999 йил 15 мартдан буён қамоқда

2. Ғайрат Михлибоев, журналист – 2002 йил 25 июлдан буён қамоқда

3. Азам Фармонов, ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 29 апрелдан буён қамоқда

4. Исроилжон Холдоров, ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 10 июндан буён қамоқда

5. Йўлдош Расулов, ҳуқуқ фаоли – 2007 йил апрель ойидан буён қамоқда

6. Солижон Абдураҳмонов, журналист – 2008 йил 7 июндан буён қамоқда

7. Аъзам Турғунов, ҳуқуқ фаоли – 2008 йил 11 июлдан буён қамоқда

8. Дилмурод Саййид, журналист – 2009 йил 22 февралдан буён қамоқда

9. Ғанихон Маматхонов, ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 9 октябрдан буён қамоқда

10. Чўян Маматқулов, ҳуқуқ фаоли – 2012 йил декабрь ойидан буён қамоқда

Бу маҳкумлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги қамоқхоналарида узоқ йиллар давомида сақланиб келинмоқда. Уларнинг айримларига жазо муддатлари бир неча маротаба қўшиб берилмоқда, баъзиларининг эса тақдири бизларга номаълумлигича қолмоқда.

“Эзгулик” жамияти фаоллари маҳкумлар билан учрашувга расман рухсат олганидан қувонганлар. Лекин, бу қувончлари узоққа чўзилмаган. Боиси, маҳкумлар билан учрашувга маблағ топиш масаласи шу даражада оғир кечишини ҳуқуқ фаоллари ҳаёлларига ҳам келтирмаган эди.

“Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова мазкур учрашувларни молиялашга ёрдам беришларини сўраб чет элдаги халқаро ташкилотлар, жумладан,Human Rights Watch (HRW) ва Amnesty International ва бошқа халқаро институтларга мурожаат қилган. Лекин, шу кунгача бу ташкилотлар рад жавобини беришган, айримлари эса, ҳаттоки, жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган.

Вақт эса, ўтиб бормоқда!

Учрашувга рухсат фақат шу йилнинг 25 июлигача, деб белгиланган. Яна 15 кундан кейин учрашув учун берилган муддат тугайди. Энг асосийси, ҳуқуқ фаоллари келаси ҳафтанинг охирларида, яъни, 16-17 июль кунлари сафарга отланишлари лозим. Акс ҳолда, муддат тугагунга қадар улгурмайдилар.

Кейин бундай катта имконият қайтиб бериладими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди. Аслида бу каби учрашувларга эришиш мақсадида “Эзгулик” жамияти йиллар давомида ҳаракат қилиб келади.

Азиз ватандошлар! Муҳтарам миллатдошлар!

Кўриб турганингиздек, ўзбекнинг жонкуяр фарзандлари йиллар давомида ҳеч бир айбсиз узоқ йиллардан бери панжара ортида сақлаб келинмоқдалар. Улар муттасил қийноқларга солиниши, жуда абгор ҳолда сақланиши, оч-наҳор қолдирилиши бугун ҳеч кимга сир эмас.

Маҳкумларнинг соғлиги ўта аянчли ҳолда. Кўплари кекса ёшда бўлишларига қарамай, йиллар давомида уларга нисбатан амнистия акти қўлланилмайди. Маҳкумларнинг яқинлари, оила аъзолари ҳам жамиятда қийин аҳволда, ўта ночор ҳолда яшашга маҳкум этилганлар. Уларнинг моддий имкониятлари ҳам абгор ҳолда эканлигини бугун барча ўзбеклар яхши биладилар. Улар маҳкум яқинлари ҳолидан хабар олиш бир ёқда турсин, кўплари, ҳатто, кундалик тирикчиликларини ҳам амаллаб ўтказмоқдалар.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти саъй-ҳаракатлари билан қўлга киритилган бу муҳим учрашувларни молиялаш айнан шу Инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилгувчи нуфузли Халқаро ташкилотларга бугун умуман кераги йўққа ўхшайди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.