Мўътабар Тожибоева: BBC UZBEK хизмати журналистининг Суриялик жиходчи тарғиботчисига айлангани сабаби нимада?
Бизнинг ташкилотимиз нафақат диктатура режимига қарши, балким коррупция жиноятига, экстремизм, терроризмга қарши ҳам кескин курашиб келмоқда. Ўтказаётганимиз «Ким айбдор?! Навбтдаги ким?!» деб номланган бир ойлик кампаниямиз доирасида нафақат диктатура режимини, шу режимни қўллаётган ғарб сиёсатчилари, балким диктатура режимининг янада чуқур илдиз отишига хисса қўшиб келаётган ҳар қандай кучларни – турли соҳа вакилларининг ҳам ғайриқонуний хатти харакатлари, ўз касблари, лавозимлридан ҳақиқат йўлида курашувчи инсонларга қарши фитналар учун фойдаланаётган, шахсий манфаатлари йўлида умуминсоний қадриятларга тупроқ тортаётган кимсаларнинг кирдикорлари ҳақида ҳам мухокама қилиб, уларнинг қилмишларига баҳо бериб борамиз.
Бугунги кунга ИШИД деган бало минглаб, балким миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Ёш гўдаклар, бегуноҳ инсонларнинг фожеали ўлимлари, жангариларнинг айбсиз инсонларни каллаларини сапчадек узишларини видеотасвирга, расмга олиб, интернет нашрлари орқали чоп қилишлари уларнинг нақадар ваҳший маҳлуқлар эканлигини исботлаб турибди.
Афсуски демократия, инсон ҳуқуқлари манфаати учун хизмат қилиши керак бўлган баъзи матбуотларнинг журналистлари Сурия жиходчиларинниг демократларга қарши жиход қилишга, демократларга қарши қўлга қурол олишга қилган чақириқларини тарғиб қилмоқдалар.
Улардан бу ҳақда изоҳ сўраганимизда эса бизларга душманлик кайфиятига тушиб бизларга қарши курашаётган терроризм тарғиботчилари ва коррупция ботқоғиға ботган кимсалар билан бирлашиб, тарафкашлик қилмоқдалар. Биз уларни кирдикорларини фош қилиб, бу журналистларнинг иш берувчиларидан журналисnларнинг бунингдек хатти харакатлари учун жавоб беришларини талаб қилишимиз шарт деб хисоблайман.
ББС ўзбек хизмати журналисти томонидан нохолислик ва тарафкашлик йўли билан тайёрлаб, 11 июль куни ББС сайтида чоп қилинган «Адолатни излаётганлар катта босим остида қолмоқда» деб номланган бир ёқлама тайёрланган мақолани шу кунни ўзида йўқ қилингани, сайтдан олиб ташлангани ҳам бизнинг ҳақлигимизни исботлайди. Аслида мана шу мақола, шу мавзуга алоқадор бўлган бошқа материаллар юзасидан хизмат текшируви ўтказишни талаб қилиб ББС жаҳон хизматининг раҳбарларига очиқ хат билан мурожаат қилишга қарор қилгандик.
Ташкилотимизнинг сайтида, ютуб каналида ҳамда ижтимоий тармоқларида эълон қилинган «ББС UZBEK журналисти НОХОЛИСЛИГИ!» номли МАҚОЛАДА ва видеода акс этган линклар билан танишиб чиқилса бу журналистнинг Мўътабар Тожибоева шахсига нисбатан бўлган адовати уни кўзларини тўсиб қўйганини, у ҳақиқатларни ёки кўрмагани, ёки кўрмасликка олганини исботлайди. Гарчи у журналистик холислик тамойилига таяниши шарт бўлса ҳам, ББС интернет нашридан бизга қарши уюштирилаётган фитнада фойдаланди. Бунга унинг ҳеч қандай ҳаққи ҳуқуқи йўқ эди …
АНДИЖОН ФОЖИАСИНИ ҚУРБОНЛАРНИ ХОТИРЛАШ НОМИ ОСТИДА ЎТГАН АНЖУМАНДА ҚУРБОНЛАР ХОТИРЛАНМАДИ, АКСИНЧА СУРИЯДАГИ ИШИД ТАРҒИБОТИ ҚИЛИНДИ. BBC UZBEK ВА ОЗОДЛИК ИШИД ТАРҒИБОТИНИ АНДИЖОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАШ ДЕЯ ТАЛҚИН ҚИЛИБ, ТАРҒИБ ҚИЛДИ
Ушбу хизмат текшируви пайтида 2014 йилда Суриялик Жиходчининг гўёки Андижон фожеасининг 9 йиллигини нишонлаш баҳонасида Туркияда ўтказилган анжуманда сўзга чиққан демократларга қарши қўлга қурол олиш чақириқлари қилган жангарини тарғиботчисига айланган журналистнинг хатти харакатларига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишга қарор қилгандик.
Чунки видеотасвирга туширилган бу жиҳодчининг оғзидан Андижон қирғини, қирғин қурбонлари, Ўзбекистондаги диктатура режимининг Андижонликларни а1всиз қиргани ҳақида бирор сўз айтмаган. Унинг демократларга қарши қуролланишни тарғиботи гулдурос қарсаклар остида якунланганидан шундай хулосага келиш мумкинки, бу анжуманнинг асосий мақсадларидан бири Суриядаги ИШИД террорчиларини тарғиб қилиш бўлган. «Озодлик» радиосининг ўша пайтда тайёрлаган махсус дастурларида ушбу анжуманда 300 нафар ўзбек иштирок этган. «Суриячи ЛИДЕР»нинг «Озодлик»даги шотирлари томонидан тайёрланган ушбу мақолаларда ҳам жиҳодга, демократларга қарши қўлга қурол олишга қилинган чақириқ ҳақида лом, мим дейилмаган.
5 йилдан буён Сурияда жанг қилиб келаётганини баён қилган жиходчисининг демократларга қарши жиход қилиш ҳақидаги чақириғини гулдурос қарсаклар билан қўллаганлар орасида яна қанча жиҳодчилар бўлгандир, қанчаси сўзга чиқиб терроризмни тарғиб қилган – буни ушбу анжуманни тарғиб қилган, жиходчини суратини ББС сайтида чоп қилган журналист билса керак.
Андижон фожеасининг 9 йиллиги муносабати билан Истанбулда бўлиб ўтган, ББС ва “Озодлик” радиоларининг ёзишларича (албатта бу радиолар бу масалани кўтарганимиздан кейин бу тадбирнинг ташкилотчиси номини ўзгартирганлар, бизларда эса асл нусҳаси сақланган.
Ўзбекистон Халқ Харакатининг сайтида ҳам анжуманнинг асосий ташкилотчиси Муҳаммад Солиҳ эканлиги таъкидлаб ўтилган ушбу тадбирда аслида Андижон фожеалари эмас, Суриядан келган жиходчининг демократларга қарши жиход қилиш масаласи мухокама қилинганди.
“Анжуманда Туркия ва бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳақлари ташкилотлари вакиллари, шунингдек, муҳожиротдаги ўзбек диаспораси намояндалари иштирок этишган” дейилган ББС материалида.
Мана шу анжуманда иштирок этган, сўзга чиққан жиходий гуруҳнинг вакили Абдулло Андижонийнинг нутқ сўзлаётгандаги сурати ББС вебсайтида чоп қилинган.
Лекин унинг қуйидаги чақириқлар қилгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган:
«Кофирларга қарши қуролланинг, хозирланинг ва буларга қарши урушинг, жиход қилинг!”,
“Демократ бўлсин, капиталист бўлсин – булар ҳаммаси шайтонизм! Булар ҳаммаси жаханнамни йўли!”
Бундан ташқари ББСдаги материалда бу анжуманда қатнашди дейилган инсон ҳақлари ташкилотлари вакилларининг бу ғайриинсоний тарғиботга билдирган муносабатлари ҳақида ёритилмаган.
Агар бу жиҳодчининг сўзларига қарши ҳеч ким муносабат билдирилмаган бўлса, унда қайси номли инсон ҳақлари ташкилотлари вакиллари қатнашдиларки, қон тўкилишига, қуролли қўзғалонга даъват қилган, демократларга қарши қўлга қурол олишга чақириқ қилган кимсага қарши умуман муносабат билдирмадилар?
Бундан ташқари ББС радиоси орқали ўзбек муҳолифати «ЛИДЕРИ» билан қилган материалидаги ҳақорат, туҳматдан иборат лавҳани эълон қилиб, бу «лидер»ни нима сабабдан Сурия жиходчиларига алоқаси бор дея талқин қилишим сабабларини сўраб холисона материал эълон қилмасдан, менинг шаъним, қадр қимматимни тахқирлагани учун ушбу туҳмат , ҳақоратдан иборат ва эфирга узатилган видеолавҳани тўлиғича сайтдан олиб ташлашни, бундай ҳақоратни ўз сайтида чоп қилгани учун мендан кечирим сўрашларини ва менга ўз важларимни баён қилишим учун имконият яратишларини ва менинг важларимни ББС сайтида эълон қилишларини талаб қилишга қарор қилган бир пайтимизда «Адолат излаётганлар катта босим остида қолмоқда» номли мақола сайтдан ғойиб бўлди. Лекин бу бизнинг қароримиздан қайтишга сабаб бўлмайди.
Бунингдек мисолларни жуда ҳам кўплаб келтириш мумкин. Мен ББС ва “Озодлик” радиоси рахбарларига 2014 йил 26 май куни ёзган хатларимни ташкилотимизнинг расмий сайтида эълон қилишга қарор қилдим.
Чунки демократия, сўз ва фикр эркинлиги, озодлик ғояларини тарғиб қилувчи бу радиоларнинг ўзбек хизматидаги баъзи журналистларнинг қилмишларини жамоатчилик билиши керак деб хисоблайман.
Fikr bildirish