Диққат эълон! Бухоролик тадбиркор Ибодовлар ҳимояси билан шуғулланишни тўхтатишга қарор қилдик!
“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат
Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016
Ўтюраклар Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ўтган йилнинг 13 сентябрь куни Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида, яъни ертўласида қийнаб ўлдирилган Илҳом Ибодов ва ғайриқонуний равишда хибсга олиниб, қийноқларга солинган ва адолатсиз суд хукми билан 8 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган Рахим Ибодовнинг, Бухородаги МХХ ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан узлуксиз равишда босимга учраётган Ибодовлар оила аъзолариннинг ҳимояси билан 7 ойлик муддат ичида шуғулландик.
Бу давр ичида 50дан ортиқ материаллар, аудиосуҳбатлар, видеороликлар тайёрлаб ташкилотимизнинг интернет сайтида, радиода ва ютуб каналида, шунингдек ижтимоий тармоқларида маълумотларни тарқатдик.
Бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика бош прокуратураси, Республика Олий судига, Адлия Вазирлиги ва бошқа органларга ўндан ортиқ шикоятлар, талабномалар ёзиб тайёрладик ва жамоатчиликка етказдик.
Бизнинг Ибодовлар ҳимояси билан қайтиб шуғулланишни тўҳтатишга қарор қилишимизга сабаб бўлган омиллар ҳақида яқин муддатларда эълон қиладиганим «Алда мени, алдагани ўзим яхши, ёхуд «ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ» найранглари» номли баёнотимизда батафсил баён қиламиз. Бундай баёнот қилиш йўли билан «Эшакнинг кучи халол гўшти харом» деган мақол биз ҳуқуқ фаолларига тегишли эмаслигини исботлайди.
Ушбу баёнотимизда бизларни ёш болалардек алдашдан уялмаган Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгувчи Халқаро ташкилотларини Ўзбекистон бўйича ишловчи ходимларининг найранглари ҳақида ҳам баён қиламиз.
Ибодовлар ҳимояси учун фаолиятимизни тўхтатар эканмиз, шу бугунгача тайёрлаганимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқларга қарши кўмитасига Франциядаги АСАТ ташкилоти ёрдамида тайёрлаганимиз шикоятни, «Ибодовлар иши ўзбек диктаторининг юз қораси» номли видеоролик ва шу номли баёнотномани, бундан ташқари Ибодовларга қийноқ қўллаганлар рўйхатини шу хафта охиригача ташкилотимиз сайтида, ижтимоий тармоқларда ва ютуб каналда эълон қиламиз.
Ибодовлар ҳимояси билан шуғулланмасакда уларнинг ҳимоячи учун ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ «бошлаган» Халқаро ташкилотларнинг бу адолатсиз режим қурбони бўлнан оилага кўрсатажак ёрдамларини, амалий ишлари натижаларини кузатиб борамиз.
«ГЛОБАЛ КАМПАНИЯ НАЙРАНГЛАРИ»ни кутиб қолинг.
Мўътабар Тожибоева
Fikr bildirish