Сиёсий ва диний маҳкумларни озод қилишни давом эттиринг жаноб Шавкат Миромонович!

Хурматли Шавкат Миромонович!

19 йиллик тутқунликдан кейин собиқ банкир Рустам Усмоновни ва 18 йиллик тутқунликдан кейин журналист Муҳаммад Бекжонни жазо муддатлари тугаганидан кейин озодликка чиқарилиб яқинлари бағрига қайтганликларидан ғоятда мамнунмиз.

Лекин ҳали айнан фуқаролик позициясига эга бўлганлиги учун қамоқда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумлар тақдирига хали эътибор қаратмадингиз. Уларнинг тақдирига ҳам эътибор қаратиб, уларнинг озодликка чиқарилишларини тезлаштиришга таъсир ўтказишингизни сўраймиз.

Бизда Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган барча диний маҳкумлар ва сиёсий мотивлар билан қамалганлар рўйхатини тузиш имкони йўқ. Аммо эътиборингизга зудлик билан қамоқдан озод этилиши шарт бўлган ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумларнинг рўйхатини ҳавола этамиз:

l. Тоштемир Нурматов (Муҳаммадражаб Махсум қори) – Қўқондаги “Хавоқанд” тарихий масжиди имоми – 1994 йилдан буён қамоқда;

2. Акром Йўлдошев – дин арбоби – 1999 йил 17 февралидан буён қамоқда (тақдири номаълум, уни қамоқда ўлганлиги ҳақида норасмий хабар тарқалган, лекин мурдаси оиласига қайтарилмаган);

3. Юсуфбой Рўзимуродов – журналист – 1999 йил 15 мартидан буён қамоқда (дунё бўйича энг узоқ муддат қамоқда қолаётган журналист);

4. Абдулло Мадмаров – 1999 йил 12 апрелидан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли;

5. Абдулаҳад Мадмаров – 1999 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг жияни);

6. Ҳабибулло Мадмаров – 2000 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли);

7. Искандар Худойберганов – диндор – 2001 йил август ойи бошидан буён қамоқда (Тожикистондан депортация қилинган);

8. Ғайрат Михлибоев – журналист — 2002 йил 25 июлидан буён қамоқда;

9. Санжар Исмоилов – собиқ ҳарбий – 2005 йил 2 июлидан буён қамоқда;

10. Руҳиддин Фахриддинов – дин арбоби – 2005 йил 24 ноябридан буён қамоқда;

11. Эркин Мусаев – собиқ ҳарбий – 2006 йил 31 январидан буён қамоқда;

12. Аъзам Фармонов – ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 29 апрелидан буён қамоқда;

13. Исроилжон Холдоров – ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 4 июлидан буён қамоқда;

14. Йўлдош Расулов – ҳуқуқ фаоли – 2007 йил апрелидан буён қамоқда;

15. Солижон Абдураҳмонов – журналист – 2008 йил 7 июнидан буён қамоқда;

16. Саидкамол Абутов – 2008 йил июнидан буён қамоқда (дин арбоби Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг укаси)

17. Ағзам Турғунов – ҳуқуқ фаоли – 2008 йил 11 июлидан буён қамоқда;

18. Шавкат Исмоилов – журналист – 2008 йил 30 сентябридан буён қамоқда;

19. Даврон Тожиев – журналист – 2008 йил 30 сентябридан буён қамоқда;

20. Муҳаммадали Шаҳобиддинов – тадбиркор – 2008 йил 30 октябридан буён қамоқда;

21. Баҳром Иброҳимов – журналист – 2009 йил 16 февралидан буён қамоқда;

22. Равшанбек Вафоев – журналист – 2009 йил 16 февралидан буён қамоқда;

23. Ботирбек Эшқўзиев – журналист – 2009 йил 16 февралидан буён қамоқда;

24. Дилмурод Саидов – журналист – 2009 йил 22 февралидан буён қамоқда;

25. Дониёр Маҳбубов – қамоқхоналардаги қийноқларга қарши курашгани учун қийноқларга солиб келинаётган жасоратли маҳкум – 2009 йил 13 июлдаги хукмга асосан қамоқда;

26. Ғайбулло Жалилов – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 сентябридан буён қамоқда;

27. Ғанихон Маматхонов – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 9 октябридан буён қамоқда;

28. Меҳринисо Ҳамдамова – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 ноябридан буён қамоқда;

29. Зулҳумор Ҳамдамова – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 ноябридан буён қамоқда;

30. Дилором Абдуқодирова – 2005 йилдаги Андижон воқеалари қурбони –

31. Юрий Николаев – ҳуқуқ фаоли Татьяна Давлатованинг ўғли – 2011 йил 22 августдан буён қамоқда;

32. Чўян Маматқулов – ҳуқуқ фаоли – 2012 йил декабридан буён қамоқда;

33. Қудратбек Расулов – мухолифатчи – 2013 йил 6 сентябридан буён қамоқда;

34. Фаҳриддин Тиллаев – ҳуқуқ фаоли – 2014 йил 2 январидан буён қамоқда;

35. Нуриддин Жуманиёзов – ҳуқуқ фаоли – 2014 йил 2 январидан буён қамоқда;

36. Шуҳрат Мусин – собиқ қочқин – 2014 йил 18 феврал куни Қирғизистонда ўғирлаб кетилган;

37. Мирсобир Ҳамидқориев – продюсер – 2014 йил 15 июнидан буён қамоқда (Россияда ўғирлаб кетилган)

38. Барно Худоёрова – журналист – 2015 йил 30 июнидан буён қамоқда;

39. Раҳим Ибодов – тадбиркор – 2015 йил 16 августидан буён қамоқда;

40. Арамаис Авакян – тадбиркор (фермер) – 2015 йил 4 сентябридан буён қамоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Халқ Ҳаракати билан ҳамкорлиги сабаб хибсга олинган ва бугунги кунгача қамоқда қолаётган Жамолиддин Абдурахмонов, Абдурасул Мамараҳимов, Иброҳим Мирзахонов сингари маҳкумларнинг тақдирига ҳам таъсир ўтказишингизни, уларни оилалари бағрига қайтишларини таъминлашингизни сўраймиз. Чунки улар ўзлари ишонган ғояга ишониш ҳато бўлганлигини бугунги кунда яқинлари ёлғизланиб қолганликларини аллақачон тушиниб етганлар.

Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.