Муҳаммадсолиҳ Абутов: Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент! 

Президент Ш. Мирзиёев жаноблари!

Камина Муҳаммадсолиҳ Абутов 1993 ва 1995 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳаридаги бир масжидда имом бўлгандим. Ваҳҳобийликда айблаб масжидимиз ёпиб қамашди ва узоқ йиллар турли зоналарда жазо ўтадим. 2000 йилда Муддатим тугагач яна раскрутка бўлганман. 2004 йилда Навоий 46 сонли ЖИЭМдан озодликка чиқдим. Бир йил Қозоғистонда турли ерда қурилишда ишладим. Кейин Россияга ишлагани кетдим. Бундан ўн йил олдин 2007 йилда Ўзбекистон Милицияси ходимлари томонидан Москвада депорт қилиш учун қамоққа олиндим.

Ўшанда менга маълум қилишларича менга қарши Сурхондарё Вилояти МХХ бўлими томонидан 159 модда ва 244 моддаларга биноан жиноий иш очилган экан. Бу иш бўйича кўп одамлар қамоққа олинган ва мени уларга раҳбар сифатида жиноят иши очилган экан. Ўша иш бўйича қамоққа олинган Ҳақбердиев Олтибой қочишга уринди деб милиция томонидан отиб ташланган. Акаси Жумабой Ҳақбердиев ва бошқалар узоқ муддатларга қамалишган. Бу воқеъага ҳам ўн йил бўлди.

Бу вақт ичида мен Россия турмасидан озод бўлиб, БМТ сабаб бўлиб, Аллоҳнинг изни иродаси билан Швецияга келдим. Мен ҳали Россия турмасидан озод бўлиб, Швецияга кетишимни кутиб юрган пайтимда 2008 йил апрел ойида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳридан яшаётган укам Абутов Саидкамол ва яна беш олтита диндор йигитлар қамоққа олинди. Ўша пайтда уларга нисбатан ҳам 159 модда билан жиноий иш очилиб узоқ йилларга қамоққа ҳукм қилиндилар. Укам Саидкамол мана ўн йил бўлдики қамоқда қолмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, уни 1999 йил 16 февралдаги Тошкент портлашларидан кейинги оммавий қама қамалар пайтида ҳам ҳизбут Таҳрирни варақасини ташлаб қамашган. Милиция ходимлари Ҳизбутлар билан бизларни мутлақо бошқа бошқа тоифага мансублигимизни тушунмайдиган даражада аҳмоқ эканлигини мен шу пайтда тушунганман.

Ўша қамалганидан кейин укам 2003 йил декабрдаги амнистия билан озодликка чиққан. Ўша пайтда 4 йилча қамалиб чиққанидан кейин уни яна 2008 йилда қамашди. Бу сафар ҳам у ҳеч қандай айбсиз қамалганди. МХХ мени Ўзбекистонга депорт қилолмагач, шу тариқа қасос олди. Бу муддат ичида қари ота онамиз вафот этишди. Аллоҳ уларни мағфиратига олган бўлсин. Укамни фарзандлари вояга етиб қизи турмушга чиқди ва ўғли уйланадиган бўлди. Бу болалар отасиз катта бўлишди.

Ўзимни ҳаётим чет давлатда тўкин сочинликда бўлсада, мен ватандаги бўлаётган зулму зўравонликка ва диндорларга қилинаётган беҳисоб турли туман азобу уқубатларга жим қараб туролмасдим. Қолаверса, мен қарийб ўн йилча қамалиб чиққанимдан кейин, бу тазйиқларга учрагандим. Мен хориждаги ҳаётим мобайнида мустабид ИАКга ва унинг адолатсиз диний сиёсатига қарши бўлиб келганман.

Мухолиф гуруҳлар ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда унинг ноинсоний тузумига қарши имконим борича курашдим. Менинг ИАКга ва унинг тузумига нисбатан нафратим шеърларим ва кўрган кечирганларим ёзилган китобларим ва радиосуҳбатларим ва мақолаларимда ўз аксини топди. ИАК режими томонидан менга қарши «Ватангадолар» номли бир кино ҳам ишланган. Бу кинода қамоқда ўтирган укамни менга қарши гапиртиришганди.

Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, лаънати ИАК ит каби хор бўлиб ўлди. Унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин доиман ва абадо. Ўрнига сиз келдингиз. Баъзи гаплар ва ишларингизга қараб бизда яхшиликка умид пайдо бўлди. Лекин, бу умид на ўчишни ва на аланга олишни билмай турибди.

Жаноб Президент сиздан илтимосим менга ва менга ўхшаган минглаб хориждаги қочоқларга нисбатан очилган жиноий ишларни тўхтатишга фармон беринг. Бу ишлар асоссиз ва адолатсиз очилгандир. Қамоқда ётган укам Саидкамолни ва бошқа минглаб диндор йигитларни озодликка чиқаринг. Улар қилмаган ишлари учун шунча йиллаб қамалган мазлумлардир. Укамни ҳам оиласи бағрига қайтиб тинч яшашига имкон беринг. Уни на ватанга қарши ва на бошқага қарши қилган бирорта жинояти йўқ. У қамоқда руҳан ва жисмонан синиб бўлган одам.

Биз ватанга ва халққа душман эмасмиз. Қора кучлар ва мустақилликни кўролмайдиганлар эмасмиз! Буни исботлашимиз учун имконият беринг. Барча диний гуруҳларга Акрамийларми, Ҳизбутларми, Ваҳҳобийларми, Нурчиларми, Таблиғчиларми ёки сўфиларми хуллас ҳаммасига тенг шароит ва диний фаолият учун эркинлик беринг. Зеро Конституцияда ҳам шу нарса ваъда қилинган. Биз ИАКга қарши эдик. Сизга эса баъзи фикрларингизга қарши бўлсакда, душман эмасмиз. Сизни ИАК каби дин душмани деб билмаймиз. (Ҳозирча) МХХ раиси жаллод Иноятовни ва қатор МХХ ва ИИВ ходимларини адолатли жазога тортинг.

ИАКни асл башарасини вақти келиб ошкора қилингки, бу халқ тарихида ислоҳотчи бўлиб қолинг. Агар сизнинг даврингизда шу мазлумлар озод бўлмаса, минг минглаб мазлумлар қарғишига қоласиз. Бу қарғиш дуолар ижобат бўлса, сизни ИАКдек дунё ва охират хорлиги кутади халос. Сизга ҳам ИАК каби, икки дунё бадбахтлигини раво кўрмайман. Шу сабабли амри маъруф қилаяпман! Вақт борида фурсатни ғанимат билинг жаноб Президент!

Муҳаммадсолиҳ Абутов

13.11.2017

Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент!

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

One Response to Муҳаммадсолиҳ Абутов: Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент! 

  1. Jumadilla izohi:

    Olloh oz panoxida asrasin!
    Tabriklayman ozodligingiz bilan!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.