Улуғбек Бакир: Андрей Кубатин ва Акром Маликка озодлик!

Андрей Кубатин ва Акром Малик

#AndreyKubatingaOzodlik #AkromMalikkaOzodlik

Ўзбекистон Ҳарбий суди «ватанга хиёнат»да айбланган турколог олим Андрей Кубатинни 5 йилга озодликдан маҳрум этган.

Бу ҳақда унинг рафиқаси Феруза Жуманиёзова Фэйсбукдаги саҳифасида ёзди.

«Андрей Кубатин 5 йилга қамалди. Афсус…»

«Андрей Кубатин маъсум. Буни ҳамма билади»

Кубатин илк бор 2017 йил 1 декабрида 11 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Аппеляция ёпиқ маҳкамада кўрилган. Унда айбланувчи ва адвокат иштирок этган, холос.

Кубатин Ўзбекистон Давлат архиви ҳамда Шарқшунослик институтидан электрон китобларни Туркия фуқароси Сулаймон Қизилтупроққа 1000 доллар эвазига беришда айбланган.

Профессор Қизилтупроқ Туркия Халқаро Ҳамкорлик ва Тараққиёт агентлиги (TIKA) нинг Ўзбекистондаги идораси раҳбари бўлган.

Шу йил бошида дунёнинг турли давлатларидан 40 дан ортиқ олимлар Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома йўллаб, Кубатинни озод этилишига кўмаклашишни сўрашган.

Уларга кўра, Кубатин ёш бўлишига қарамай, дунёнинг академик доираларида яхши танилган шарқшунос олимдир.

Мурожаатнома муаллифлари Туркия билан муносабатлар яхшиланаётган бир паллада ёш олимнинг Туркия билан алоқаларда айбланишини тушунарсиз эканини айтишган.

Яқинлари ва ҳаммаслаклари Андрей Кубатиннинг соғлигидан хавотир билдиришмоқда.

Феруза Жуманиёзова: «У жуда ёмон аҳволда экан… қон босими юқори, мен баттар хавотирдаман».

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-44045035

*****
Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат) 6 йилга қамалди

7 май куни суд залидан озодликка чиқарилган журналист Бобомурод Абдуллаев ишига алоқадор кўрилган 27 яшар тадқиқотчи олим Акром Маликов (тахаллуси: Абдуллоҳ Нусрат) Ўзбекистон ЖКнинг 159, 244-моддалари билан айбланиб, 2017 йилнинг 13 январида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Акром Маликов 2016 йилнинг 22 июлида қўлга олинган эди. Унинг ҳибсга олиниш сабаблари ва унга нисбатан қўйилган айблов жамоатчиликка номаълум қолаётган, оиласи эса матбуот билан мулоқотдан бош тортаётган эди.

Тошкент вилоятининг Пскент туманидан бўлган Акром Маликов ҳибсга олингунига қадар Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Интернетда эълон қилган мақолалари билан танилган. Ўз мақолаларида муаллиф Ўзбекистондаги бошқарув усули ва раҳбарларни очиқ танқид қилган.

Бундан ташқари, унинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида ёзган қатор мақолалари мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати сайтида ҳам чоп этилган. ozodlik.org

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.