Мўътабар Тожибоева: Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини оёқ ости қилишни бас қилинг, жаноб судья!

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига

2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсоҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан

Ишончнома асосида ҳимоямиздаги Хоразм вилояти Урганч тумани “Чаллашоликор” қишлоғи “Шоликорлар” маҳалласидаги Масабуровлар оиласи ва уларга алоқадор сиёсий зўравонлик, қатағон ва қийноқ қурбони бўлган жабрдийдалар масаласида

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШНИ БАС ҚИЛИНГ ЖАНОБ СУДЬЯ!

Муҳтарам суд раиси

Сизга ҳурмат ва эхтиром кўрсатган ҳолда “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти номидан “Маъмурий жавобгарлик сохта қарорлари зудлик билан бекор қилинмоғи даркор” дея номланган мурожаатномани ўз назоратларингизга олиб, унда келтирилган важларни тўлиқ ўрганиб чиқиб бизни ҳимоямизда бўлган жабрдийдаларни бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклашни қатьий талаб қилиб юборгандик.

Лекин бизни ушбу талабномамиз қонунда белгиланган муддатларда ва қонунга асосан кўриб чиқилмади ва ҳимоямиздаги жабрдийдаларни бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ханузгача тиклангани йўқ.

Қолаверса ҳимоямиздаги Хоразм вилояти Урганч тумани “Чаллашоликор” қишлоғи, “Шоликорлар” маҳалласида яшаган, хозирги кунда қамоқ жазоини ўтаётган Масабуров Матёқубни, Рўзметов Ғайратни, Ўрозбоев Баходир Азатовични, Жуманиязов Кўпални, шунингдек “Шоликорлар” маҳалласида яшовчи Масабуров Хабибуллохни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг 2016 йил 19 ва 20 сентябрь кунлардаги уларни маъмурий қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги қарорларидан кўчирмалар ҳамда ушбу қарорларни қабул қилинишига сабаб  бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари ва бу баённомаларга бириктирилган барча ҳужжатлардан нусхалар беришни таъминлашингизни талаб қилгандик. Афсуски ушбу талабларимиз ҳам қаноатлантирилмасдан келмоқда.

Ушбу жабрдийдаларнинг ҳимояси учун ёлланган адвокат Муножот Парпиева ҳам шу йилнинг 11 май кунги № 74, № 75, № 76, № 77 ҳамда “ 78 сонли сўровномалар билан Масабуров Матёқубни, Масабуров Хабибуллохни, Ўрозбоев Баходирни, Рўзметов Ғайратни ҳамда Жуманиёзов Кўпални 2016 йил 19 ва 20 сентбрь кунлари маъмурий қамоқ қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги қарорларидан ҳамда ушбу қарорларни қабул қилинишига сабаб  бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари ва маъмурий иш бўйича йиғилган барча хужжатлардан нусхалар беришингизни сўраб ёзган талабномаси ҳам қаноатлантирилмасдан келмоқда.

Биз Сиздан ушбу қонуний талабларимизни зудлик билан бажаришингизни ва юқорида исми, фамилиялари санаб ўтилган ҳимоямиздаги жабрдийдалар – Масабуров Матёқубни, Масабуров Хабибуллохни, Ўрозбоев Баходирни, Рўзметов Ғайратни ҳамда Жуманиёзов Кўпални 2016 йил 19 ва 20 сентбрь кунлари маъмурий қамоқ қамоқ жазосига тортилганликлари ҳақидаги қарорларидан ҳамда ушбу қарорларни қабул қилинишига сабаб  бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари ва маъмурий иш бўйича йиғилган барча хужжатлардан нусхаларни зудлик билан беришингизни қатьий талаб қиламиз.

2016 йил сентябрь ойида бўлиб маъмурий суд қарорлари ва ушбу қарорларни қабул қилинишига сабаб бўлган маъмурий маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари ва маъмурий иш бўйича йиғилган барча хужжатлардан нусхаларни зудлик билан беришингизни сўраб ҳимоямиздаги жабрдийдалар томонидан 2016 йилдан буён қилиб келинаётган талабларни ҳам қаноатлантирмасдан келгансизлар.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда адвокат Муножот Парпиеванинг сўровномасида келтирилган талабларни зудлик билан бажаришингизни ва Парпиева талаб қилган ҳужжатларни унинг ҳимоясида бўлган Масабуров оиласи вакилларидан бирига тақдим қилишингизни охирги марта қатьий талаб қиламиз.

Ушбу қонуний талабларимиз шу хафта давомида амалга оширилмас экан, унда биз Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судини ва суд раисини “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлари ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан судга даъво ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўламиз.

Ушбу масала бўйича қўшимча маълумотлар ёки саволлар туғилса бизларга мурожаат қилишларингиз мумкин. Биз Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга ва Сизларни керакли маълумотларни етказишга хозирмиз.

Олдиндан ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Хурмат ва эхтиром ила:

Мўътабар Тожибоева

“Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти

Ҳимоячимиз Мўътабар Тожибоева томонидан расмийлаштирилган ушбу талабнома талабларига тўлиқ қўшиламиз.

Каромат Каримова:

Мустафо Масабуров:

18 июнь 2019 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan