
Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари қаердан туриб бўлмасин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммоларини кўтариб чиқарканлар доимий равишда тахдидларга, тухмат ва бўҳтонларга дуч келаверадилар.
Бугун мен кўтармоқчи бўлган муаммо Бухоролик ака ука ишбилармон Ибодовларнинг 2015 йилнинг 16 август куни ғайриқонуний равишда ҳибсга олинганликларига алоқадор муаммодир.
Рахим ва Илхом Ибодовлар икки марта маъмурий тартиббузарликда айбланиб, 16 августдан бошлаб то 10 сентябргача жаъми 25 суткалик қамоқ жазога тортилганлар, шу маъмурий жазо муддатини ўташ пайтларида уларга нисбатан қўлланилган вахшиёна қийноқлар натижасида Бухоро вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи номига “Ўз иҳтиёри билан айбига иқрорлик аризаси”ни ёзишга мажбур бўлганлар.
Бухоро вилоятидаги тадбиркорларни эркин ишлашларига доимий тўсқинлик қилиб келган ва тахдидлар орқали тинимсиз поралар олиб келаётган маъмурий органларда катта лавозимларни эгаллаб ўтирган погонли жиноятчиларни фош қилишга бел боғлаганини ошкора айтгани учун ҳам ўлдиришга хукм қилинган Илхомни азоблаб ўлдириш мақсадида Бухородаги “Қоровулбозор” қамоқхонасида махсус топшириқ билан олиб келинган ўта хавфли рецидевист “лахмачлар” Умид Иноғомов ва Рустам Джумаевларни қонунга зид равишда Бухоро вилояти ИИБ бошқармаси ВСХ (Вақтинчалик сақлаш Хибсхонаси)га Ибодовлар ўтирган камераларга жойлаштирилганлар.
Бу лахмачлар даставвал Рахим Ибодов билан бир камерада 7 кун ёлғиз бўлганлар ва уни тинимсиз азоблаганлар. 28 август куни лахмачлар ўтирган камерага Илҳом Ибодовни киритганлар ва Илҳом билан ёлғиз қолган лахмачлар уни МХХ рахбарларига қарши тўплаган кампрамат ёзилган блокнотни қаердалигини айтишга мажбурлаб кеча кундуз узлуксиз қийнаганлар.
10 сентябрда Ибодовларнинг маъмурий жазо муддатлари тугаб, озодликка чиқишлари биланоқ улар қайтадан хибсга олинганлар ва тўғри Бухоро вилоят МХХ ертўласига олиб борилганлар. Шу кундан бошлаб токи қийноқ ортидан ўлгунича Илҳомни тинимсиз азоблаганлар. Акаси Рахимни кўзи ўнгида Илҳомни, Илҳомни кўзи ўнгида Рахимни қийноқларга солганлар.
12 сентябрь куни вахшиёна қийноқлар натижасида ўлар холатга келган Илҳомни ўлиб қолишидан хавотирланиб, уни ва акаси Раҳимни эхтиёт чораларини қамоқда қолдириш мақсадида 12 сентябрь шанба – дам олиш куни бўлишига қарамасдан суд махкамасини ўтказганлар ва Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди судьяси З.Музаффаров кундузги 14.30дан бошлаб 14.50гача ярим соат муддат ичида иккита ёпиқ судлар жараёнини ўтказиб ака ука Ибодовларни эхтиёт чоралари қамоқда қолдиришга ажримлар чиқарган.
Илҳом Ибодовнинг ўта оғир аҳволдалиги, икки нафар милиция ходими уни кўтариб турганлигини кўра била туриб адолатли бўлишга қасам ичган қози жаноблари Илҳом Ибодовни оила аъзолари, онаси бағрида эмас, МХХнинг қонхўр жаллодлари қўлида ўлим топишига қарор берган.
Бугунги айтадиган гапим на қонхўр жаллодлар ва на ўз қасамига хиёнатлар қилгувчи адолатсиз судялар ҳақида эмас. Бугун мен бугунги кунда икки гуруҳга айланган Ўзбекистон фуқаролик жамияти ва мана шу икки гуруҳнинг орасида сарсон қолган инсон ҳуқуқлари муаммолари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар вакиллари, ўзбекистондаги вазиятни ёритиб борувчи халқаро матбуотларнинг вакиллари ҳақида гапирмоқчиман.
Ибодовлар бошига тушгун кулфат бўйича улар томондан ташкил қилинган фесбоок сахифаси орқали хабарни олганим заҳоти ушбу хабарни менга жўнатган Ибодовларнинг онаси Хурсанд ая билан боғланиб, гаплашдим ва бўлиб ўтган фожеа ҳақида аниқ маълумотларни қўлга киритдим. Уларнинг шикоятлари, шикоятларга берилган юзаки жавоблар, расмлар, тергов хужжатлари асосида бир нечта мақолалар чоп қилдик, радиода сухбатлар уюштирдик.
https://www.facebook.com/Mutabar/videos/1278167612223466/
Видеолавхаси асосида эса рус, инглиз ва француз тилида видеофильмлар тайёрлаб, намойиш қилдик.
https://www.facebook.com/533698293715178/videos/290100704906458/?__xts__[0]=68.ARAuUHyfPyAdD5FYP_FuB6lR17cCfauSLh-Ixqb9y_wrhlxdzPJ8ueHJZLyzYv2zFsY-YDpawUh5M-0pXv4EuG-UEMU2AdIe1hmG6nHSNZA8d3XA155_xRvgrsjiXmrpYWF4FwrsT8Q3LCP0rqbNk8VBzOYioQRRoRbY2h31muEENtxF1gBEjjMT9kIDvxC0sZfpp9O-gj5tzbUtOXkSMJLWsjOazORW2PjOb1-b9lF6B6yBmOicZcqPVexE4RXKz02KeVdeRaJn44R8-gGqIGzUzv2vFpDDye7BAWFBWu-6BcW6G9X-v_2lwB76aAMOjgMlEqZQD3qtFmc&__tn__=-R
Ушбу видеофильмларда қийноқ қўллаб ўлдирилган Илҳом Ибодовнинг мурдасини эксгумациядан ўтказиш ва ушбу жиноятга алоқадор бўлган мансабдорларни жиноий жавобгарликка тортиш ташаббуси билан чиқдик.
https://www.facebook.com/Mutabar/videos/1278046082235619/
Ибодовларнинг мен бошқараётган ташкилот номига берган ишончномалари орқали Франциядаги қийноқларга қарши курашувчи АСАТ ташкилоти билан биргаликда бу муаммони БМТ даражасигача кўтаришга келишиб олдик ва биргаликда ишни бошладик.
Шундай кунлардан бирида Ибодовларга қўнғироқ қилган “Озодлик” радиоси мухбири Хурмат Бобожонов менга эмас, Тошкентдаги ҳуқуқ фаоли Сурат Икромовга мурожаат қилсалар натижаси кўринарли бўлиши мумкинлигини маслахат берганлиги ҳақида эшитдим.
Мен учун менинг ташкилотимга айнан Хурмат Бобожоновларни бунингдек муносабатини билиш мухим эди ва мен “Озодлик”ка, Хурмат Бобожоновга қўнғироқ қилиб менинг ташкилотимга ишончсизлик билдириши сабабини сўрадим. У тушунмовчик бўлганини ва менга ҳам, ташкилотимга ҳам ҳеч қандай салбий муносабатда эмаслигини айтди ва агар бу масала билан шуғуллаётганим ҳақида интервью беришимни сўради. Мен интервью бердим.
Шу куннинг ўзида бошқа бир масала бўйича Ибодовлар билан гаплашганимда улар “Озодлик”даги материални ўқиганликлари ва эшитганликларини, “Озодлик”чилар айтиши бўйича бош қароргоҳи Америкада жойлашган “Хюман Райтс Вотч” ташкилоти ҳам бу иш билан шуғулланаётганини ёзишганини эшитганини ва бу ташкилот вакиллари билан боғланишга, улардан айнан нималар қилаётганларини билишларига кўмак беришимни сўрашди.
Уларнинг илтимоси билан мендан олган интервьюсини умуман эфирга бермаган (чунки бу интервьюмда Франциядаги қийноқларга қарши курашувчи АСАТ ташкилоти билан Ибодовлар масаласида ҳамкорликни бошлаганимизни айтгандим. Мени ташкилотимнику мен сабаб тарғиб қилишни истамаслар, АСАТнинг нима айби бор билмайман) Бобожонов билан гаплашдим ва Хюман Райтс Вотч ташкилотининг бу иш бўйича қандай ишларни қилаётгани билан Ибодовлар оила аъзолари қизиқаётганларини сўрадим. Мақолани тайёрлаган Хурмат бу саволимга радионинг директори Алишер Сиддиқ жавоб бериши мумкинлигини айтди. Мен Алишер Сиддиққа телефон қилдим.
Мен Алишер Сидиқ билан ўртамизда бўлиб ўтган гаплар ва бошқа холатлар ҳақида тўхталмайда, “Озодлик”даги материал эфирга кетганидан бир неча кунлар ўтиб кетганидан кейин ўша Ибодовларнинг саволларига жавоб ололмаганим сабабли Стив Свердловга қайтадан хат ёзишга мажбур бўлдим. Свердлов билан бўлиб ўтган икки ярим соатлик скайп орқали қилинган сухбат давомида шу нарса маълум бўлдики Хюман райтс Вотч ташкилоти бу иш билан шуғулланаётгани йўқ…
Бу ёлғоннинг кимга ва нима учун керак бўлганини билиш эса қийин иш эмас.
Ҳеч кимга сир эмаски, баъзи бир халкаро матбуотлар ҳам, халқаро ташкилотлар ҳам бугунги кунда иккига ажралиб қолган фуқаролик жамияти фаолларининг кучли келаётган ва жиноий кирдикорларини давом эттираётган вакиллари томони манфаатлари учун ишлаб, қарши томондаги фаоллар манфаатига зид харакатлар қилишдан ўзларини тияётганлари йўқ, яъни ҳақиқат учун курашаётган фаолларни имкон даражасида фаолиятини жамоатчиликка кўрсатмаслик учун матбуотлар кураш олиб бормоқда, бу фаоллар кўтарган мухим муаммолар қанчалик мухим бўлмасин баъзи бир халқаро ташкилотлар вакиллари ўз муносабатларини билдирмайдилар, шуғулланмайдилар ҳам бу муаммолар билан.
Ҳақиқат йўлида курашаётган фаолларнинг ишларига тўсқинлик қилиш учун, уларни камситиш учун “қўй терисини ёпинган шоқоллар” томонидан ёлланган кимсалар эса бу фуқаролик жамияти фаолларига қарши ҳар қандай қилғиликларни қилишдан тоймайдилар.
Бугун шундай ёлланганлардан бири менга фейсбок орқали чатдан ёзиб нима учун Ибодовлар иши бўйича Стив Свердловга ва бошқа халқаро ташкилотларга чиқмаганимни, нима учун уларга қўнғироқ қилмаганимни тушунтириб беришимни талаб қила бошлади.
Коррупция жиноятига алоқадор бўлмиш Сорос жамғармасининг Ўзбекистон бўйича ишловчи вакили Алишер Илҳомов ва вақтинчалик ушбу жиноий гуруҳнинг манфаатлари учун ишлаб, Сорос жамғармасидан хайдалган ходими Анастасия Хозяиновалар томонидан уюштирилган фитналар, ҳуқуқ фаоли Сухроб Исмоилов билан ҳамкорлик қилиб ишлаганим сабабли ташкилотим қора рўйхатга тушганлиги ва дунёдаги Ўзбекистон бўйича ишловчи барча жамғармаларга Сорос жамғармаси томонидан менинг ташкилотимни молияламаслик, ташкилотимга молиявий санкция қўллашга қарор қилганлиги ҳақида тарқатган ёлғон хабарлари сабаб 2014 йилдан буён “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти молияланмасдан келди.
Бу ходимларининг фитналаридан бехабар бўлган ва бу фитналар сабаб мен ҳам ташкилотим ҳам жабр тортганидан пушаймонлигини билдирган Сорос жамғармаси рахбарияти 2016 йил учун менинг ташкилотим фаолиятига жаъми 18000 евро маблағ ажратган, яъни ҳар ойга 1500 евродан. Бу бир йилга ажратилган маблағ хисобидан “Қийноқлар ороли асираси” асаримни ўзбек тилида китоб ҳолида чоп қилишдан тортиб, радио фаолиятини юритишу, сайтларни фаолиятини кенгайтириш, дунёнинг турли бурчларидан бизнинг ташкилотдан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган қочқинлару, қийноқ қурбонлари ишлари билан шуғулланиш, уларнинг иши юзасидан мақолалар тайёрлаб ташкилот сайтида чоп қилишгача – барча барчаси бор.
Лекин МХХнинг ҳамда биз фуқаролик жамияти фаолларига қарши курашаётган жиноий гуруҳ вакилларининг шотирлари эгаларидан топшириқлар олиб бизларга қарши тухматлар ёғдиришни давом эттирмоқдалар, бўҳтонлар уюштирмоқдалар.
Оллоҳга ҳамдлар бўлсинким ҳар бир чоп қилган тухмат, бўхтон материаллари учун ғарб давлатлари махкамалари олдида жавоб беришлари муқаррарлигини тушуниб етган Исмат Хушев, Муҳаммад Солиҳ ва Ризо Обид сингари кимсалар суд билан рўбарў бўлишларидан қўрқиб тухматлар ёзишни тўхтатдилар. Тўхтатдиларгина эмас, авваллари раддия беришларини, бу тухмат материалларни сайтларидан олиб ташлаб, раддия эълон қилишларини, матбуот орқали тухмат материалларни чоп қилганликлари учун расман кечирим сўрашларини талаб қилиб қилган мурожаатларимизга қулоқ тутмаган бўлсалар бу қўрқоқ кимсалар журналист Галима Бухарбаеванинг аризаси юзасидан Замондош сайтининг махкамаси Голландияда бошланиши билан ўз сайтларини тухмат, бўхтон мақолалардан тозалаб ташладилар. Гўёки бу тухмат мақолаларни сайтларидан олиб ташласалар жазодан қутулиб қоладигандек.
“Тўппонча”, “Агент 008” лақаблари билан танилган Исмат Хушев эса ўзининг Ўзбекистонга бемалол бориб келиши эвазига МХХ вакиллари томонидан чоп қилиш учун жўнатилган тухмат мақолаларни тухмат эканлигини била туриб чоп қилиб борганлигини тан олиб ёзиб чиқди сайтида.
Бугунги кунда сичқоннинг ини минг танга бўлиб қолган Исматларнинг, Мухаммад Солихларнинг ўрнини бошқа фитнакорлар эгаллашган..
Мана шундай фитнакорлар Ибодовлар масаласи билан шуғулланишни бошлаганимдан кейин ғимирлашиб қолдилар.
2015 йилда ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови арафасида ғарб давлатларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролик жамияти фаоллари виртуал сайлов комиссияси ташкил этиб, виртуал сайлов компаниясини бошлагандик.
Шу пайтда бир кимса, келинг унинг ҳам хавфсизлигини ўйлайликда уни “Жаноб ХХХ” деб номлайлик, “Жаноб ХХХ” фесбокнинг чати орқали мен билан боғланиб, “Аниқ мақсадни тушунмаяпман… ВСКни ташкил этишдан фойда борми?.. “ каби виртуал сайлов кампанияси бўйича турли туман тутуриқсиз саволлар йўллай бошлади. Мен унга виртуал сайлов комиссиясининг вебсайтига кириб истаган маълумотни олиши мумкинлигини айтдим ва қайта унга ёзмадим.
Орадан анча вақт ўтгандан кейин “Жаноб ХХХ” яна пайдо бўлди ва мендан Қозоғистондаги ҳуқуқ фаоллари учун конференция ўтказиш мумкинми йўқлигини сўради. Айни шу пайтда мен Қозоғистондаги Жонаузен фожеаси қурбонларидан бўлмиш қочқинларнинг иши билан шуғуллаётгандим, “Жаноб ХХХ”нинг бу сўровидан бироз хушёр тортдим, лекин жавоб бердим ва Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоллари билан конференция ўтказмоқчи бўлса Қозоғистонликларга мурожаат қилиши кераклигини айтдимда, қайтиб ёзмадим.
Кейинчалик у яна пайдо бўлди ва ўзини маҳалла комитетига сухбатга чақираётганларини, бунинг сабаби ўзининг фаолияти сабабли бўлиши мумкинлигини айтиб, мендан маслахатлар сўрай бошлади. Мен ундан қандай фаолият билан шуғулланиши, қайси матбуотларда чиқишини сўрасам мужмал жавоб берди. Гўёки у Америкадаги ва бошқа давлатлардаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилармиш. “Кимлар орқали ишлардингиз у ташкилотлар билан?” десам “Якка ўзим ишлардим улар билан” деди.
Инглиз ёки француз тилини биласизми?” деб берган саволимга ҳам “йўқ” деган жавобни олдим. Ахир бирор бир ташкилот орқали ҳамкорлик қилмайдиган бўлса бир бирини тилини билмайдиган одамлар қандай топишганлар? Охири у коррупция жиноятига алоқадор бўлган кимса билан ҳамкорликда ишлаганлигини айтишга мажбур бўлди.
Тасаввур қилинг менга қарши фитналар уюштириб келган кимса билан яқиндан ишлаган “Жаноб ХХХ” нима учундир ўзининг ҳомийсига эмас, менга мурожаат қиляпти ёрдам сўраб. Бирор фитнани бошлаётгандир булар» дедимда, у билан ёзишишни тўхтатадим. Кейинчалик у пайдо бўлганида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи интернет сайти очмоқчилигини, мени унга моддий кўмак беришимни сўради. Мен унга ташкилотимизни молиявий имконияти йўқлигини айтиб қисқача жавоб бериб қутулдим.
Кейинги сафар пайдо бўлганида эса “Ўзбекистонда ўзгариш бўлиши учун нима қилсак бўлади? Маслахат бера оласизми? …Ватанда ўзгариш учун қон керакми?… Бу қаттол, қонхўр режимга қарши курашиш учун нима қилиш керак?… “ сингари ёзувларини тинмай жўнатаверди. Мен унга қисқача қилиб “Ўзбекистонда қандай ўзгариш қилиш мумкинлиги ҳақида бирор бир маслахат бера олмайман, чунки бу саволга мени ўзимда ҳам жавоб йўқ” деб қўя қолдим.
Шунда у “Исломий давлатга қўшилиш зарурми?” дея энди ИШИДни тарғиботини қила бошлади. Яна бошқа ёзганларида бизларни бошқарадиган бир лидерни танлашимиз кераклигини ёзарди. Бир қарасанг тоғдан, бир қарасанг боғдан келадиган бу кимсани ёш йигитлигини ёзганларидан сезганим учун ҳар ҳил гумонларга бордим. Кимлар буни мен билан мулоқот қилиб, турли саволларга тутишини топшириқ беришяптими ёки оддий бир инсонми, буни билишни истардим. Лекин бошқа ишларим билан овора бўлиб кетардим.
“Жаноб ХХХ” Ибодовлар иши билан шуғуллана бошлаганимдан кейин яна тўқнашдик. Ибодовлар масаласи бўйича биринчи мақолани чоп қилганимиздан кейин “Жаноб ХХХ” бу муаммо билан шуғуллаётганим учун миннатдорчилик билдириб чатга чиқди, мен унга жавоб бердим.
Орадан икки уч кун ўтгандан кейин Бухородаги жиноятчи тадбиркор ака укаларни муаммоларини кўтариб, уларнинг давлат фойдасига мусодара қилинган мол мулкларини қайтариб олиб бериш ва бугунги кунда қамоқда қолаётган Рахим Ибодовни озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб Ибодовлар оиласидан катта миқдордаги порани Ўзбекистондаги вакилим орқали олганлигим, лекин ваъдамни бажармаётганим учун улар бошқа бир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан кўмак сўрашгани, Ибодовлар оиласидагилардан ўзлаштирган пулимни қайтариб олишларига ўша ташкилот ёрдам қилишга ваъда қилганлиги ҳақидаги миш мишлар менгача етиб келди.
Айни шу пайтларда чатда менга алоқага чиққан “Жаноб ХХХ” эса нима учундир Ибодовлар иши билан шуғулланиш учун Бухорога ташкилотим вакилларидан жўнатишимни талаб қила бошлади. Рад жавобимдан кейин эса баттар жазазвага туша бошлади. “Сизнинг ташкилотингиздан КИМ КЕЛИБ ҳол аҳвол сўрашга яради бу оиладан?” дея дўқ пўписалар қила бошлади. Балким менинг ташкилотим вакили Бухорога борса Ибодовлардан мен учун «пора олаётганида» хибсга олишни режалангандир. Унинг айтиши бўйича ўзи ёш бўлсада бу масала билан шуғулланиб, чет эл дипломатик корпусларига Ибодовлар масаласини етказибди ва элчилар йил якуни бўйича тайёрлайдиган хисоботларига албатта бу масалани киритишни унга ваъда қилишибди.
Бир қарасанг ўзини мустақил журналист, бир қарасанг коррупцион жиноий гуруҳ манфаати учун ишлашини яширмай келаётган бу кимса мамлакатдаги мавжуд хавфсизлик муаммоси тахлилини элчихоналарга у қилиб беришини, менинг бунингдек нарсаларга ақлим етмаслигини ёзиб, асабимни ўйнатишни тўхтатмасди.
Бир пайт у менга “Европада ўтириб олиб соққаларни санашни ҳамма ҳам билади. Мана мен вазиятни ўрганиб ёрдам қилишимни айтган бўлсам, сиз “ўғлингизни қамоқдан чиқариб бераман” дебсиз. Ўзбекистондан кимларни қамоқдан чиқара олгансиз?… Онахонни алдаманг асло!… Уларнинг вазиятларини кўриб била туриб ёрдам қилмаслик марднинг ишимас” дея дўқ пўписа қилишни давом эттирди.
Унинг дўқ пўписаларидан кейин менинг бу оиладан ўғлини қамоқдан чиқариб беришга ваъда қилиб, улардан пора олганим ҳақидаги тухматни кимлар томонидан тарқатилаётганини тушуниб етдим. Ахир диктатура режими хукмрон бўлган бу давлатда адолатсиз судлов билан қамоққа хукм қилинган бир инсонни инсонни озодликка чиқариш осон иш эканми?!
Бир қарасанг бу оила ҳимояси учун Европадаги шахарлардан бирида норозилик намойиши ўтказиши ҳақида оғиз кўпиртириб, бу намойишни ташкиллашига кўмак беришимни сўраб, ушбу намойишни ўтказгани учун қамаб, ўлдириб юборишларидан ҳам қўрқмаслигини, Европада “ПРАВОЗАЩИТА” юлдузи сифатида танилганини баён қилиб мақтанса, бир қарасанг бошқача сайрайдиган “Жаноб ХХХ” бугун ҳам пайдо бўлди.
У “Ибодовлар оиласи ўз боқувчисини йўқотганлиги учун уларга иқтисодий кўмак уюштирилдими йўқми?” дея савол билан менга мурожаат қилди. Мен унга Ўзбекистон қамоқхоналаридан ойига камида 4тадан 6 тадан ўлик чиқаётгани, уларнинг ҳаммасини вахшийларча ўлдирилишида ёки қамоқхона, ёки МХХ, ёки Ички ишлар бўлимлари терговчилари ёки жиноят қидирув бўлими ходимлари айбдор эканликлари маълумлигини, лекин бирорта жабрдийда оилага бунингдек моддий ёрдамлар ташкил қилинишидан бехабарлигимни, хаттоки сиёсий махкумлар учун ёрдам пуллари қидириб топиш қанчалик қийинчилик билан бўлишини ва Ибодовлар оиласидагиларни уларга моддий уюштириш ҳақида айтиб умидвор қилиш нотўғрилигини айтдим.
“Жаноб ХХХ” “Нимага бу ишга Стив Свердловни жалб қилмадингиз? Нимага унга телефон қилмадингиз? Бошқаларгачи?… ” дея тергов қилишни бошлади. Мен унга бизнинг Ибодовлар иши бўйича нималар қилаётганимизни билишни истаса ташкилотимиз сайтидан маълумотни ўқиб ўрганишини айтиб гапни қисқа қилмоқчи бўлсам, у осмондан кела бошлади. Унинг айтиши бўйича “Касални даволаш билан эмас, аниқ тахшис қўйиб, касалликка қарши курашиш орқали даволанаркан” мен аҳмоқ буни қайдан билай!
Унинг айтиши бўйича Ибодовлар иши бўйича менинг ташкилотим олиб бораётган ишнинг самараси йўқмиш. Масалан унинг дипломатик корпусларга ёзма равишда топширган тахлилий хулосасига ёзма равишда қайсидир бир элчидан жавоб хати олиб улгурганмиш. Мен унга бизнинг ишларимиз самарасиз бўлса ва унга ишсиз бошини қашлаб ўтирган элчилар дарҳол жавоб берган бўлсалар шу масалада бизнинг радиоимизга интервью беришини сўрадим. У ўзини бошини кундага қўйиб берадиган даражада аҳмоқ эмаслигини айтиб рад жавоби берди.
Қаранг Европада қийнаб ўлдирилган Ибодов Илҳомни портретини кўтариб туриб намойиш қилишдан қўрқмайдиган ва намойиш қилиши учун рухсатнома олишига кўмак беришимни сўраган “Жаноб ХХХ” бизнинг радио орқали қўлга киритган улкан ғалабаси ҳақида гапиришдан қўрқармиш.
Унга “Ҳўп бизнинг радиога интервью беришдан чўчисангиз унда ўша натижага эришилган ғалабангизга сабаб бўлган тахлилингизни ва элчихонадан олганингиз жавоб хати мазмунини айтинг, қайси элчихона ёзма равишда жавоб берган, жавоб хатига айнан ким имзо чеккан, Ибодовлар масаласида нималар қилишга ваъда қилинган жавоб хатида, беринг бизнинг сайтимизда тахаллус билан чоп қиламиз бу янгиликни» деган таклифимни ҳам рад қилди. Ибодовлар оила аъзолари эса бундай “улкан” янгиликдан умуман бехабарлар.
Нахотки уларнинг масаласи билан нафақат Хюман райтс Вотч ташкилоти балким Ўзбекистондаги элчихоналар ҳам «шуғуллана бошлаган бўлсалар»???!!!
Жаноб “Жаноб ХХХ” бунингдек муаммоларни бизнинг ташкилотимиз томонидан кўтариб чиқилгани учунгина Ибодовлар иши ва шунга ўхшаган фожеаларга коррупция жиноятига алоқадор “ҳуқуқ фаоллари”нинг ҳимоячисига айланиб улгурган халқаро ташкилотлар вакиллари панжа ортидан қараса, “Озодлик” ёлғон маълумот тарқатса, “ББС” мум тишласа нега мени қоралайсиз?!
Нега ҳеч бир манфаатсиз фаолиятини давом эттириб келаётган ташкилотим номига қора доғ суртишга шошиласиз?! Нега?!
Сиз кимнинг кўппагисиз?! Жавоб беринг «Жаноб ХХХ»!
Мўътабар Тожибоева
Франция