“Эзгулик” фаоллари Зарафшондаги колонияда Муҳаммад Бекжон билан учрашишди!

вПресс-релиз № 13, 21.07.2016 йил

Шу йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/48-муассаса (Навоий вилояти Зарафшон шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган Муҳаммад Бекжон билан учрашди.

Учрашув жараёни муассаса маъмурияти томонидан видеотасвирга олинди ва “Эзгулик” келгусида мазкур видео ёзувларни Жазони ижро этиш бошқармаси маъмуриятидан тегишли сўровнома билан олиши мумкинлиги тушунтирилди.

Учрашувда қарийб 17 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Муҳаммад Бекжон ўзини яхши ҳис этаётгани, муассаса маъмурияти унга яхши муносабатда бўлаётганини, 60 ёшдан ошганлиги муносабати билан ишга чиқарилмаётганини айтди.

 “Бу ерда менга жуда яхши муносабатда бўлишмоқда,  лекин очиғини айтиш керак, Жаслиқда, Қаршида ўтирганимда нисбатан ёмон муомала бўлган. Ўзимнинг ҳам тилим ёмон, камчиликларни дарҳол айтаман. Бу ерда аҳвол яхши, кутубхонаси ёқади, 7000 дан ортиқ китоблар бор. Кўпинча вақтимни мутолаа билан ўтказаман, қизларимни соғинаман. Агар имкони бўлса, уларга айтинг, кўпроқ хат ёзишсин, расмларини кўргим келади. Йилига атиги 1-2 марта хат оляпман.

Питаниялари яхши, менюда тухум, балиқ ва бошқа нарсалар бор. Авваллари оч ҳам қолиб кетган пайтларимиз бўлган, буни яширишнинг кераги йўқ. Оиламни соғинганман, эсон-омон чиқсам, ижод қиламан, ҳаётимни улар билан ўтказаман. Мендан барчага салом айтинглар” дейди камгап Муҳаммад Бекжон.

“Эзгулик” фаоллари  Муҳаммад Бекжон озодлиги учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаатлар қилинаётгани, ҳуқуқ ҳимоячи ва халқаро ташкилотлар томонидан турли халқаро йиғинлар доирасида кампаниялар уюштирилаётгани ҳақида гапириб беришди.

Шунингдек, Васила Иноятова Варшавада Муҳаммад Бекжоннинг қизи Ойгул Бекжон билан унинг озодлиги учун ташкил қилинган кампанияларда иштирок этганини таъкидлади. Абдураҳмон Ташанов эса Вашингтонда Муҳаммад Бекжоннинг оиласига “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг мукофоти топширилишида ҳозир бўлганини айтди. Хонадон вакиллари, бошқа дўстларнинг саломини етказди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Муҳаммад Бекжондан ташқари яна 9 нафар фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишни режалаштирган. Жамиятимиз бу жараёнда фаол иштирок этаётган мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари, хусусан, АҚШ элчихонасига ўз миннатдорчилигини билдиради. Халқаро ташкилотлар, жамоатчилик вакилларини саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга чақиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.