Дўст Назар ва Толиб Ёқубов ёзишмалари: «ТУҲМАТ қилган ва уларни ҲАҚОРАТ этган эмасмиз!»
From: kamina kimsanov <kimsanovkamina25@…>
To: Abdujalil Boymatov <b_abdujalil@…>
Sent: Sunday, October 25, 2009 13:21:09
Subject: Re: ТУҲМАТ қилган ва уларни ҲАҚОРАТ этган эмасмиз!
Баховуддин Накшбандийнинг олдига бир машшокни олиб келишибди. У жуда екимли куй чалибди. Куй тугагандан сунг Накшбандийдан фикрини сурашибди.
Шунда Накшбандий кадимги дарий тилида жавоб берибди — «мойон инкор немекунам, инкор немекунам», яъни — «бу корни килмаймиз, инкор хам килмаймиз».
Айтмокчиманки, Дилмурод Худойкул билганидан колмасин, биз хам уз йулимиздан кетайлик. Хар кимнинг фикри узи билан.
2009/10/25, Abdujalil Boymatov <b_abdujalil@…>:
ДУСТНАЗАР
Ассалому алауйкум варахматулоху баракотух!
Хурматли Толиб ака жавоб мактубингиз учун минадорман.
Толиб ака сог омонмисиз ака Майли сиёсат хам ўз йулига омон булсангиз шуни ўзи етарли ака.
Авалом бор мен сизга хурматим ва сизни яхши кўришим Аллох розилиги учундир бу каби туйгуларим санокли кишиларга бор буни ёлғиз яратган Роббим билади.
Нахожатки биз бандалари бугунки кунда билиб билмай қисқа умримизни кадирига етмай бир биримизни мусафо кунглимизга тош отиб турамиз.
Мен Дилмурод билан бир маротаба учрашиб уч кун сухбатлашаганман. Албатта бу уч кунда бир неча маротаба бир биримизга ёв караш килган вактимиз хам бўлди. Аммо унинг кайсидир бир томони менга маъкул келди қайсидир бир томони тугри келмади буниси ўзимга аён.
Ўша кунлари у билан бўлган сухбатларимда мен комил ишонч билан айтманки у хаммадан хам сизга хурмати баланлигини на факат сезгандим балким ўз оғзидан хам эшитгандим бу хакикат мен бунга киёматда хам гувохлик бераман.
Сиз ўз мактубингиз бошида танқид хақида ажойиб фикрлар билдирибсиз катта рахмат аммо шу ёзганларингизга четдан қараб ўзимчи деб хам бир бокиб кўрингчи ўзингиз шу фикрларга аммалдамисиз ака???
Мен кимни нима ёзгани хақидаги цитаталарни келтириб ўтириб мактуб ёзмокчи эмасман аммо ака менимча бугунки кунда ёшингиз улуғлиги сифатида барчамизга ўрнак бўлиб бош ёрилса қалпокни остига укаларим, ўғлиларим, ватандошларим, жигарларим, мана барчамиз мухожиротдамиз келинглар бир биримизга тош отмасдан сен постда кўп ўтирдинг мен оз ўтирдим демасдан хар қандай гина кудратни унутинглар ва бирга куршайлик куч бирликдадир бир бирларингга тош отманглар деб чиксангиз деб уйлардим.
Шу ўринда ака сизга ва бошқаларга маълум бир гапни ёзиб ўтсам ака айтинчи мухолифатдаги Эркчилар орасида М.Солихдай сиёсатда таникли ва лидерлик салохиятига эга инсон борми?
Ахир окни кора деб булмагани каби бугун нахотки курмай турган булсангиз кимни кимлигини? Нахотки билмасангиз Солихни лидерликдан кетиши Эркни тугаши эканлигини? Яна ким борки партияни ушлаб турган менга маълум килинг мен билай ака.
Мен уз кузатишларимдан келиб чикиб эрк партиясини танлаганман агар бошка бирор партия ёки харакат эркдан ортик харакат килганда эди мен уша куни уни аъзоси булиб курашардим афсуски унакаси йук. Янгисини тушиш учун эса вакт йук.
Бундан ташкари нега Бойматов ёзганларини сиз ёзиб чиқмайсиз? демак сиз биз билган Толиб ака эмас яни Бойматов ортида туриб гапирмоқчи экансизда ака бу инсофданми?
Бизда хозир асосийси информация уруши булса шунда хам санокли 5 киши бутун бошли мухолифатни хар хил фитналар билан бир бирига кайраб бир бири билан кўнгил қолди килиб турганини кўриб турсангизу яна мен хеч кандай фитна кўрмаяпман десангиз сиз кайси кўз билан қарадингиз унда ака виждон ва қалб кўзи билан яна бир бор қараб холисона халк билган Толиб Ёқубов бўлиб холисона мулохаза қилиб кўрингчи ажаб эмаски барчамизни душманимиз бир киши бўлиб шу душманни хамкорлари орамизга солаётган низоларни кўриб колсангиз ва уларни билиб билмай кўлайётганингизни сезиб колсангиз.
Ёш бола каби уни буни гапини бир биримизга ёзиб турсак киска умримиз маъносиз ўтадику ака. Бургут паша овламайдику нахотки бугун сиз майда чуйда гапларга этибор берсангиз. Бугун интернет, веб сайтларда ёзиб айбларни бировларга тўнкаш анъанасидан воз кечиб, амалий харакатларга ўтиш вакти келди.
Ғайбатлар, туҳматлар ва баландпарвоз чақириқлар даври ўтди. Қашоқ қулларга айланган халқ биздан ижобий фикрлар, аниқ режалар, воқеъий ҳаётдаги ижобий силжишларни диктаторни кулатишимизни кутмоқда. Агар биз бугун милатни бу орзуларини рўёбга чиқармас эканмиз, қилаётган харакатларимиз барчаси бефойда бўлиб келажак авлод бизни лаънатлаб эслайди.
Мен Бойматов билан бир маротаба телефонгда гаплашагман аммо шунда хам У хали ташкилот рахбари эмас эди кунглимга шунда агар шу инсонга бирор рахбарлик берилса худони ургани шу кун булади деган фикр келганди бу хакикат ака.
Аммо амон бўлсак шу кетишида булса сиз ташкилотни кандай кутарган булсангиз у шундай тушуриб куяди бу мени фикрим ака шахсий фикрлар хафа булмаслик керак деб уйлайман.
Биз шундай кунларда яшаяпмизки уни кадрига етишимиз ва хар бир дакикасидан унумли фойдаланишимиз керак 20 йил нима бўлган бўлса бўлгандир ким- кимнидир алдагандир ёки кимдир хатоларга йўл қўйгандир бе айб парвардигор хеч биримиз пайғамбар эмасмизку адашмасак хато килмасак аммо бугунки кун бошка кун хозирги вактда кимни нима билан шугуланиши тез кўзга куринмоқда.
Кечаги президентим деб гапирган инсонлар бугун онасини эшак … деб гап бошлашмокда. Буни этиборга олган холда харакат килмоғимиз керак.
Бизлар қарғалар эмасмизки 300 йил умр кўрсаку бир биримизга мактублар ёзиб ўз шахсий обрўйимизни ва ким нима дейди деб қиладиган ишимизни орқага сурсак ёлғиз Аллога аён ким қанча умр кўради шуни учун хар дакика ғанимат биз эса майда чуйда деди-дедилар билан бандмиз.
Мен биламан санокли кишилар одиллик билан харакат қилсалар биз янгича курашлар даврига ўтамиз шу санокли кишлардан бири сизсиз шуни учун хам сизга шу мактубни умид билан ёзияман.Ёзсам гап кўп ака ёзавераман.
Бугун хар қандай «мен хақман» деган даводан кечиб миллат эрки динмиз равнаки учун Аллох розилигини истаб йўқатилаётган урф одатимизни саклаб колишга харакат қилмоғимиз керак.
Сизга чексиз хурмат билан ўз мактубимни тугатиб сиздан жавоб кутиб коламан сизга соглик саломатлик тилаб Дўстназар.
Ассалому алайкум варахматулоху баракотух.
IMG_6018Ваалайкум ассалом! Ассалому алайкум!
Мақтов икки ҳолда ишлатилиши лозим: биринчиси – Аллоҳни улуғлашда, иккинчиси – болани рағбатлантиришда.
Биринчи ҳол – Ҳақиқат бўлиб, иккинчиси – сохталик [“қандай ақллисан, тойчоғим”, “сен ҳаммадан кучлисан, бўталоғим” ва ҳ.] бўлса-да, бола тарбиясида қўлланиладиган элементдир.
Қолган ҳолларда мақтов мақталаётган шахсни кибрга судрайди. Кибр ёлғоннинг бир тури, ва демак – гуноҳи азим ҳисобланади.
Буларнинг ҳаммасини Сиз мендан яхши биласиз, бироқ хатингизда мени мақташга урингансиз. Мен оддий бир ўқитувчи ва ҳуқуқбонман, холос. Мен ҳеч қачон бирор курашда байроқ бўлишга ҳаракат қилмаганман ва бу рольга арзимайман ҳам. Мен бу гапни камтарлик учун айтаётганим йўқ.
Диний йўналишда менда ҳеч қандай билим йўқ, бироқ менинг отам мулла Ёқуб ўз замонининг анчагина етук муллаларидан бири бўлганлар, мен эса кўпгина етук уламолар сўҳбатини олганман.
Дилмурод масаласида. Биз таниш эмасмиз. Мени, балки, у-бу мақолаларимни ўқиб танигандир.
Мени, Сиз ёзгандай, ҳурмат қилганига ишонмайман, акс ҳолда у ўз мақоласида мен ва Аблужалил ҳақимизда: “Сенларнинг саъй ҳаракатларинг ўша террорчи Каримов режими умрини узайтиришга, ”Эрк” партияси, ”13 май иттифоқи”и фаолиятига қарши қаратилган. Мен илгари мақоламда ёздим, биринг ”Мусулмон” ниқобини, биринг ”Демократ” ниқобини, яна биринг ”Ҳуқуқбон” ниқобларини тақиб олгансанлар” деб ёзмас эди.
У ўзини дин ва шариатнинг оғишмас тарафдори қилиб кўрсатмоқда, бироқ у ўзини дўзахга тайёрлаётганига менда шўбҳа йўқ. Буни мен икки мисолда исботламоқчиман.
Биринчиси. Маълумки, инсон (Одам Ато) яратилгандан кейин биринчи қотиллик (бегуноҳ инсонни ўлдириш)ни мазкур пайғамбарнинг ўғли Қобил содир этган – у ўз иниси бегуноҳ Хобилни ўлдирган. Диний китобларда ёзилишича, то қиёмат қоимгача ким бегуноҳ одамни ўлдирса, қотилнинггуноҳи нафақат ўзига, балки биринчи қотил Қобилга ҳам тегар экан.
Ҳар қандай урушда битта ўқ душманга тегса, иккитаси бегуноҳ инсонларни ўлдиради, иккитаси душманни ўлдирса, биттаси албатта бегуноҳ одамни ўлдиради. Бегуноҳ қонни тўккан одам Аллоҳ наздида кечирилмайди, унинг жойи дўзахда бўлади.
Иккинчиси: Мақсадлими, мақсадсизми – банданинг ўз-ўзини ўлдириши Исломда маън этилган. Ўз-ўзини ўлдириш ҳам қотиллик ҳисобланади ва бундай қотил ҳам дўзахийдир.
Дилмурод Худойқулда Ислом Каримов режимига нисбатан чексиз нафрат шаклланиши (агар у сохта бўлмаса!) табиий ва таҳсинга сазовордир. Бироқ у бу режимни қон тўкиш йўли билан амалга оширишга чақирмоқда. Агар у, масалан иккита ифлос ментни ўлдириш мақсадида ўзини-ўзи портлатса, у ҳеч бўлмаганда ўзининг қотили, ва демак, дўзахий бўлади. Урушда у бегуноҳ одамни ўлдирса, яна дўзахий бўлади. Исбот тугади.
Исломнинг ҳақиқий шайдоси буни билади. Каримов режимининг аксарият одамлари ё буни билмайди, ё бунга ишонмайди. Дилмурод Худойқул диннинг ҳақиқий шайдоси бўлганда эди, қотил дўзахийлигини билган ва тушунган бўлиб, ўзини бу йўлдан қайтарган бўлар эди. Агар у қотиллик дўзахга олиб боришини билмаса ёки унга ишонмаса, унинг Ислом Каримов режими одамидан қандай фарқи бор?
Абдужалил масаласида. Олдинги хатни ёзганимга афсусландим, чунки Сиз уни ўқимабсиз, дейишга тўлиқ асосим бор. Ўқиганингизда ёки ўқиб тушунганингизда, бу хатингизда мен ва Абдужалилга яна таъна тошини отмаган бўлар эдингиз.
Яна бир марта такрорлашимга тўғри келади: на МЕН, ва на АБДУЖАЛИЛ “Эрк” партияси, “Андижон: Адолат ва Ривожланиш” ташкилоти ва на “Понауз” сайтига ТЎҲМАТ қилган ва уларни ҲАҚОРАТ этган эмасмиз! Ақли расо истаган одамингизни менга рўбарў қилишингиз мумкин – мен буни исботлай оламан.
Бу даъвони Дилмурод Худойқул қилди, Сиз эса, чамаси, ҳамшаҳарлик ҳиссидан келиб чиқиб, унинг АСОССИЗ даъвосини яна бизнинг юзимизга солаяпсиз.
Дўстим Дўстназар, бу менинг охирги хатим – мен бундан кейин бу мавзуга қайтмайман. Сиз ҳам қайтмаслигингизга маслаҳат бераман.
Бир нарсада Сиз тўлиқ ҳақсиз: ВАҚТИМИЗ ЖУДА КАМ!
Ҳурмат ила Толиб акаман.
https://groups.yahoo.com/neo/groups/HR-Uzbekistan/conversations/messages/5874
Fikr bildirish