Мунофиқ кимса Усмон Ҳақназар (Салай Мадаминов)нинг туҳмат ва бўхтонларига қарши муносабат

СУВ КЕЛТИРГАН ХОРИ ЗОР, КЎЗА СИНДИРГАН АЗИЗМИ?!

“Дейдилар, ит хурар, ўтади карвон, ранжу маломатда ёнмасин жонинг,
Лек, алам қиларкан бир умр гирён итлар орасидан ўтса карвонинг”

Мен Швецияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Ҳалқ Харакати” рахбариятидан “Ўзбекистон Ҳалқ харакати” вебсайти, http://uzbek.fm/, “Воля” газетаси ва http://www.youtube.com/watch?v=jiQj9T10Lyw орқали мени шаъним ва қадр қимматимни ерга урувчи, ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ишчанлик обрўимга путур етказувчи, бадном қилувчи бир қанча маълумотлар  тарқатганликлари учун уларни рад қилиш, туҳмат материалларни ушбу интернет нашрларидан олиб ташлаш, бундай маълумотларни ёзиб тарқатганлик натижасида бузилган ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклаш учун ҳар бир чоп қилинган мақолалар учун алоҳида алоҳида тарзда мендан расман кечирим сўрашларини талаб қиламан.

Шунингдек  “Усмон Ҳақназаров”, “Саид Асқар” …. каби таҳаллуслар билан демократия учун курашувчиларга қарши шантажлар уюштириб келаётган, туҳмат ва бўҳтонлар ёзиб тарқатаётган, аслида диний экстремистик ташкилотларга аъзолик ва Ўзбекистон Исломий харакатининг жиноий харакатларида иштирок этганликда гумонланаётган, ўзбек хукумати махсус хизматлари билан ҳам ҳамкорлик қилиши таҳмин қилинаётган Салай Мадаминовнинг ва унинг югурдаклари жиноий кирдикорларига барҳам бериш, мени ва  Франциядан сиёсий қочқинлик мақоми олган оила аъзоларимнинг ҳаётига туғилаётган ҳавф хатардан огоҳ этиб, бизни ҳимоя қилишлари учун, Салай Мадаминовнинг раҳнамолари бўлмиш ўзбекистон хукумати ва радикал исломий экстремистик ҳаракатлар билан биргаликда режалаётгани Ўзбекистонда содир этилиши кутилаётган қонли тўқнашувларнинг олдини олишга ёрдам беришни сўраб Франция ташқи ишлар вазири  жаноб Laurent Fabius, Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Patrizianna Sparacino-Thiellay, Франция ички ишлар вазири Manuel Valls ҳамда  Франция ички ишлар разведка бош бошқармаси директори (DCRI) Patrick Calvar га ариза ёзиб топширдим.

Салай Мадаминов 2012 йилнинг январь ойида ўзининг турмуш ўртоғи Ойдин Солиҳ қўл остидаги шифокорларда 2 ҳафта даволанганлимдан хабардор ва Ойдин Солиҳ хоним ва бошқа мени муолажалар қилган шифокорларнинг менинг соғлигим жуда ҳам ёмонлиги ҳақидаги фикрларини Салай Мадаминовни ходимлари турк тилидан бир неча марта таржима қилиб берганлар.

У бугунги кунда менга нисбатан ўзи ва ҳомийлари томонидан уюштирилаётган туҳмат, бўҳтон ва шантажлари қанчалар даражада ёмон таъсир қилишидан тўлиқ хабардор. Бир сўз билан айтганда у менга қандай зарба берилса ахволим ёмонлашишини билади ва шунинг учун ҳам менга қарши тухматларни тўхтатмаяпти.

Ушбу баёнотим орқали эса Ўзбекистондаги диктатура режимига қарши курашимизга тўсқинлик қилиб келаётган ва шу мақсадда туҳматлар қилишлари эвазига менинг соғлигимнинг кескин ёмонлашишига сабаб бўлаётган кимсаларнинг жиноий кирдикорларига ҳуқуқий бахо беришни ва бундай кимсаларнинг хақоратлари, тухматлари ва уйдирмаларидан ҳимоя қилишларини мен ва мен бошқараётган ташкилот билан ҳамкорлик қилаётган ҳалқаро ташкилотлар вакиллари ва ҳалқаро матбуотлар журналистларидан сўраб қоламан.

Чунки “Ўта қийин ва мураккаб шароитларда зўравонликни камайтириш ва адолатни ўрнатиш йўлида мардларча олиб борган курашлари ва жасоратлари учун” Франциянинг “Озодлик¸ тенглик¸ биродарлик” номли инсон ҳуқуқлари бўйича олий мукофоти совриндори ва Инсон ҳуқуқлари Ҳалқаро Федерацияси аъзоси бўлмиш “Ўтюраклар Клуби”нинг номини ҳам булғаш ишлари кескин тарзда давом этмоқда.

Афсуски Ўтюраклар Клуби” номи биринчи марта қораланаётгани йўқ, 2006 йилда Ўзбекистон хукумати қоралов хукми билан “Ўтюраклар Клуби”ни “ғайриқонуний ташкилот” деб эълон қилинган. Лекин сиз ҳамкорларимиз шахсан менинг ва мен бошқараётган ташкилотнинг диктатурага қарши курашда ўрни қанчалик даражада эканлигини сизлар яхши биласизлар.

15 февраль куни чоп қилинган “Усмон Ҳақназаров: Журналистик “мотам” сабаблари ҳақида, ёхуд Нега Бухарбоева Каримовнинг Прага ташрифи бекор қилинганига “аза” тутмоқда?” номли туҳмат мақолани ўзбек тилига таржима қилиниб чоп қилингани мени ушбу талаб билан чиқишимга ундади.

Ўзини диктатура режимига қаршилигини даъво қилувчи, аслида диктатура режимига, диний экстремизмга ва оддий инсонларнинг қони тўкилишига қаршилиги бўлган демократия курашчиларининг барчасига қарши курашгувчи бир гуруҳнинг ҳақоратлари, туҳматлари ва шантажларига сукут сақлаш учун ўзбек режими билан юзма юз бўлмаганман. Келиб чиқиши ва фаолияти тури шубхали бўлган кимсаларнинг тухматларига чидаш учун кураш майдонига кирмаганман.

Бугун ўзимни тухматчилару, бўҳтончилардан ҳимоя қила олмасам қандай қилиб “ўзгаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодирман” дея баралла айта оламан? Қандай қилиб ўзгаларга “Сизларни ҳуқуқингизни ҳимоя қиламан” деб айта оламан? Биринчи ўринда ўзимни ҳуқуқларимни тиклай олмайдиган бўлсам ҳуқуқ ҳимоячисиман деб бонг уришга ҳеч қандай маънавий ҳаққим йўқ деб хисоблайман.

Кимки мени қандайдир шубҳали келишувларда, моддий манфаатдорликда айблар эканлар далил исботларни ошкор қилиб мени фош қилсинлар. Мен бунингдек вазиятда ўзимни ҳақлигимни исботлаб бера олмайдиган бўлсам очиқ ошкора айбимни тан оламан.

Лекин кимда ким менга қарши туҳматларни тарқатар экан ва далиллар билан исботлаб бера олмас эканлар улар билан судлашишгача ҳам тайёрман. Аслида мана шундай махкама жараёнлари ҳам кимнинг кимлигини ошкор қилишнинг энг яхши усулларидан бири деб биламан. 

Энди туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолалар ҳақида бироз тўхталиб ўтсак:

Аввало бунингдек тухмат бўҳтон материаллар Гулнора Каримованинг менга нисбатан туҳматлардан иборат интервьюси чоп қилинганига қарши баёнот билан чиққаним, мендан расман кечирим сўрашларини талаб қилганим ва ўз навбатида Гулнора Каримованинг интернет орқали менга туҳмат қилганлигидан пушаймонлигини изхор қилганидан кейин бошланди.

8 декабрь куни Гулнора Каримова Туркиянинг “Хуррият” газетасига интервью берди ва ўзининг бошига тушаётган кулфатларнинг барчасига мени – Мўтабар Тожибоевани айбдор деб айтди. 13 декабрь кунги “Гулнора Каримова ўз туҳматлари учун жавоб бериши лозим” номли баёнотимда унинг барча важлари ёлғон ва уйдирма эканлигини исботлаб бердим.

Орадан 2 кун ўтгандан кейин, 16 декабрь куни эса “Ўзбекистон Ҳалқ харакати” вебсайтида Гульнара Каримова: Меня пытаются выдавить из страны номи билан Гулнора Каримовани “Хуррият”даги интервьюсини чоп қилинди.

29 декабрь куни яна шу сайтда сиёсатшунос (??!!)  Борис Сапрыкин номидан Каримова – Бухарбаева – Таджибаева: проплатить лояльность, купить солидарность…»

31 декабрь куни Андрей Самохвалов номи билан “Купить можно лишь псевдо-оппозицию…» номли навбатдаги туҳмат мақола чоп қилинди.

“Ахир бу,  «Гульнара Каримова купила узбекскую оппозицию номли туҳмат мақола 30 декабрь куни “Замондош”да чоп қилинганку, нимага фақатгина “Ўзбекистон ҳалқ харакати” вебсайтида чоп қилинганига эътироз билдирмоқдасиз?” деб савол берилиши табиий албатта.

Тўғри бу навбатдаги тухмат бошқа сайтларда чоп қилинди, лекин уларнинг ҳеч бири келажакда Ўзбекистонни бошқаришга даъвогар эмаслар, хокимиятни қўлга киритиш йўлида бир неча ўн йиллаб курашаётгани йўқ, улар МХХнинг махсус ёзувчилари номидан тайёрланган уйдирмани Андрей Самохвалов номи билан чоп қилиш билан чегараланганлар.

Ўзини Ўзбекистондаги диктатура режимига қарши мухолифот дея бонг урувчи “Ўзбекистон Ҳалқ харакати” сайтида эса Гулнора Каримова билан ҳеч қандай олди бердим йўқлиги ҳақидаги интернет сайтларида эълон қилинган баёнотларимдан ҳабардор бўла туриб Самохваловнинг туҳматларини таъкидлашда давом эта туриб, ўзлари ҳам менга нисбатан туҳмат қилганлар:

Нам неинтересно, что между Каримовой и Таджибаевой, Бухарбаевой и Ежковым.

Интересно другое: вот эту «купленную» тройку автор и хочет представить как узбекская оппозиция. Во-первых, никто из этой тройки не состоит в какой-либо оппозиционной организации и никогда там не были. Наоборот, они — каждый(ая) по мере своей возможности — занимались дискредитацией узбекской оппозиции. Нам неизвестно, кто и что из себя представляет Андрей Самохвалов.

Но статья этого анонимного автора несет в себе определенную объективность: действительно, позиция упомянутых им людей в данной коньюнктурной ситуации более чем сомнительна. Однако, это не дает право автора обвинять узбекскую оппозицию в продажности…”

Мен Гулнора Каримова менга нисбатан қилган туҳмати юзасидан ўз хатосини тушуниб етгани ҳақида ББС радиосига интервью бергандим холос. Шундан кейин мени Гулнора Каримова томонидан сотиб олинганликда айблаб, Гулнорани қаҳрамонга, жабрдийдага айлантириш учун уринаётганлигим ҳақида чиқишлар бошланиб кетди. Лекин шу бугунги кунгача бирор бир инсон мени қайси жойда ва қачон Гулнорани содир қилган қилмишларини унутиш кераклиги ёки уни кечириш кераклиги ҳақида гапирганимни кўрсатиб бера олганлари йўқ.

Мен аввал ҳам айтганман ва яна такрор айтишдан толмайман. Гулнора Каримова бўладими, Ислом Каримовми, ёки Зокир Алматовми, Рустам Иноятовми, ким бўлишидан қатъий назар, ўтмишда ва бугунга кунда қандай жиноятларни содир этганларидан, этаётганларидан қатъий назар улардан фарқли эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз ва уларни фақатгина қонун олдида жавоб беришларига эришишимиз, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилмаган ҳолда қилган жиноятларини исботлаб, қилмишлари учун жавоб беришларига эришмоғимиз керак деб хисоблайман.

Менинг номимни қанчалар булғашга харакатлар қилмасинлар, Гулнора Каримовага сотилганликда айбламасинлар бошқа инсонларнинг ҳаққи ҳуқуқларини ҳимояси учун бонг урганим сингари Гулнора Каримова ва унинг турли проектларида қатнашган иқтидорли ёшлар, талабаларнинг ғайриқонуний хибсга олинганликлари ва уларнинг қийноқ қурбонларига айланганликларига, уларга нисбатан содир қилинаётган ғайриқонуний ҳатти харакатларни қоралашни давом этавераман.

Чунки Гулнора Каримова ҳам, унинг атрофидаги турли молиявий кирдикорларини содир этишида кўмакчи бўлган инсонларни ҳам ҳаққи ҳуқуқларини оёқ ости қилишга ҳеч ким ҳақли эмас. Уларнинг молиявий жиноятларини қонун йўли билан исботлаб бериш орқалигина адолат қарор топишига эришишимиз даркор. Гулнора Каримованинг бир неча кунлардан буён уй қамоғида сақланаётгани ҳам унинг ва фарзандларининг қонунда белгиланган ҳуқуқлари оёқ ости қилинаётганлигининг исботидир.

Мен Лола Каримова билан яқиндан дугона бўлган ва унинг номидан фойдаланиб банклардан катта миқдорда маблағлар ўзлаштирганликда айбланиб, узоқ йилларга  озодликдан махрум қилинган Диля ва Наира исмли аёллар билан аёллар қамоқхонасида бирга бўлганман. Улар қўлга олинган пайтларида, тергов жараёнида ушбу жиноий гуруҳнинг рахбари, ўзи ҳам икки томчи сувдек Лола Каримовага ўхшаш Диляни ток билан қийнашлари ортидан унинг кўз гавҳарлари оқиб тушганлиги ҳақидаги хикояларни эшитганман.

Диля ҳақиқатан ҳам Лола Каримованинг ўзи эди, фақатгина кўз гавҳарлари оқиб тушган Лола Каримова! У буткул кўр бўлишига, уни кимнингдир етови бўлмаса мустақил равишда юра олмаслигига қарамасдан ҳар йили амнистия қарори эълон қилинишидан олдин унга нисбатан “қамоқхона ички тартиб қоидасини бузган”лиги учун сохта хужжатлар расмийлаштиришлари ва уни қамоқдан озод қилмасдан келаётганликларини гувоҳи бўлганман.

Дилянинг тақдири Гайане Авакян ва Екатерина Клюваларда такрорланмайди, бугунги кунда уларга нисбатан қийноқлар қўлланилмаяпти, улар электр токларига ўтказилмаяпти деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Греция фуқароси Янис Галаноснинг турмуш ўртоғи, оғир касалликка дучор бўлган, яқинда жиддий жарроҳлик амалиётидан ўтган, бугунги кунда ҳам медицина ёрдамига мухтож Екатерина Клюеванинг вазияти Дилянинг вазиятидан енгил деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Греция фуқароси эканлиги учунгина озодликка эришиб, Ўзбекистонни тарк этган Янис Галанос ҳуқуқ фаоллари билан учрашиб, ўзининг ҳуқуқлари бузилмаётгани гапирган бўлсада, кейинчалик маълум бўлишига унга нисбатан қийноқларнинг барча турлари қўлланилган. Кунига бир махалгина овқат берилган холос.

Кузнинг изғирин кунларида юпун кийимда бўлган ва таксида кетаётган пайтида хибсга олинган Янис Галанос 40 кунлик қамоқдалик пайтида бирор бир кийим кечак ва бошқа зарурий нарсалар билан таъминланмаган, оила аъзолари ва адвокатлари билан учраштирилмаган. Узлуксиз равишда тергов харакатлари ўтказилган ва барча тергов харакатлари давомида Гулнора Каримованинг фаолиятига алоқадор кўргазмалар беришни талаб қилишган.

Бугунги кунда мени ва “Ўтюраклар Клуби”ни обрўсизлантириш учун тухмат, бўҳтонларни чоп қилишдан тўҳтамаётган “Ўзбекистон Ҳалқ харакати” ташкилоти шу бугунги кунгача ўзлари билан мулоқотда бўлганлиги учун 2013 йилнинг 9 сентябрида хибсга олиниб, 27 декабрда 8 йил  йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган Наманганлик тадбиркор Қудрат Расуловни ғайриқонуний хибсга олингани ва тергов жараёнида ҳаққи ҳуқуқлари бузилаётганлиги, унга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида бонг урганини кўрмадим.

Ёки бўлмаса 2 январь 2014 йил куни хибсга олинган “Эрк” ва “Ўзбекистон Ҳалқ Харакати”нинг вакиллари ҳисобланмиш Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаевларни айнан 6 март куни 11 йил 8 ойдан қамоқ жазосига хукм қилинганлари юзасидан бонг уриш ўрнига туҳмат ва бўҳтонлиги маълум бўлиб турган “Усмон Ҳақназаров» мақоласини ўз вебсайтида чоп қилишдан ўзларини тиймаганликлари нафақат ўзларининг ғояларига қарши бўлган инсонларни, балким ўзларига эргашган инсонлар тақдирига бефарқликларини намоён қилганлар, балким қамалган инсонларнинг номлари уларнинг ташкилотини рекламаси учун ишлашидан манфаатдордирлар, буниси оллоҳгигина аён.

Шу ерда бир мухим савол туғиладики, Ислом Каримов ва унинг атрофидагиларнинг ҳар бир босган қадами, сирли сухбатларидан хабардор бўлишга қодир ва “Ўзбекистон Ҳалқ харакати”га етказиб турган “Усмон Ҳақназаров” нима учун Қудрат Расулов, Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаевларнинг ғайриқонуний хибсга олинишлари, уларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги, уларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётганлиги ҳақидаги хабарларни, жиноят иши материаллари ичидаги мухим хужжатларни жамоатчиликка етказиб бермади? Нима учун уларни ҳимояси учун бирор оғиз сўз айтмади? Ахир жиноят иши материаллари ичидаги қонунбузилишларни исботлайдиган процессуал хужжатларни ошкор қилганларида улар шунча йилларга озодликдан махрум бўлмасмидилар?!

Балким бу инсонлар “Эрк”нинг, “Ўзбекистон Ҳалқ харакати” билан яқинликлари учунгина узоқ йилларга қамалишди деб талқин қилишга қурбонликка танланган инсонлардир.

Мен нима учун ушбу баёнотимни “Сув келтирган хори зор, кўза синдирган азиз” деб номладим?

6 март кунги чоп қилинган туҳмат мақолада қуйидагилар баён қилинган:

“Европадаги ўзбек мухолифати ва ҳуқуқбонлик ҳаракатининг фаол ишлари Ислом Каримов томонидан амалга оширилиши кутилган ва шу йилнинг 21-22 февраль кунларига белгиланган Прага ташрифининг бекор қилинишига олиб келди. Кичик ғалаба Каримов диктатурасининг душманларини ҳурсанд қилган бўлса, золимнинг ўзини ва унинг ҳукуматини ҳафа қилди…

“Ислом Каримовнинг ва ҳуқуқбонларнинг Прагадаги қиши” мақоласида Галима Бухарбоева ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқбонлари эришган ғалабани “ниҳоятда кучсизланган Каримов устидан қозонилган ғалаба”, деган сўзлар билан камситишга уринган.

«… Ҳа, Бухарбоева ва Тожибоева ўзбек мухолифатининг ҳамда ҳуқуқубонлик ҳаракатининг норозилик тадбирлари ана шундай муҳим ташрифнинг бекор қилинишига олиб келади, деб ўйламаган эдилар…

Шундай экан, диктатор Каримовнинг Прага ташрифини бекор қилишга эришган ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқбонлари эмас, балки Ўзбекистонга расман кириб-чиқишга рози бўлган Галима Бухарбоеванинг ўзи “қўпол иш”лади”.

Биринчидан Каримовнинг Чехияга ташрифини бекор бўлишида мухолифот мухим роль ўйнади ҳар қанча бонг урмасинлар, ўзбек мухолифоти Каримовнинг Чехияга ташрифи бекор қилинганлиги ҳақида хабарлар матбуотда эълон қилингунича ҳеч қандай харакат қилгани йўқ.

ХАЙИТДАН КЕЙИНГИ ХИНА

КАРИМОВНИ ПРАГАГА ТАШРИФИГА ҚАРШИ БИЗ ТОМОМНДАН УЮШТИРИЛГАН КАМПАНИЯ

“Ёв қочса ботир кўпаяди” деган ҳалқ мақолига амал қилган ҳолда ташриф бекор қилингани ҳабар эълон қилинганидан кейин орадан 3 соат ўтгачгина “Ўзбекистон Халқ харакати” сайтида харакатнинг рахбари Мухаммад Солиҳнинг Чехия Президенти Милош Земинга очиқ хати эълон қилинди.

Лекин Ислом Каримовнинг Прагага ташрифи бекор қилингани ҳақида 12 февраль куни 11.00да электрон адрес орқали хабар тарқатилди Каримовнинг Прагага ташрифига қарши кампания олиб бораётган ўттиздан ортиқ ташкилотлар раҳбарларига.

Салай Мадаминов номидан Чехия Президенти Милош Земанга Очиқ хат эса 12 февраль куни кундуз соат 14.56да Салай Мадаминовнинг шахсий саҳифасида ҳам, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг интернет нашрларида ҳам эмас, Шуҳрат Бобожоновнинг фесбок саҳифасида эълон қилинди.

Муҳолифот йўлбошчилари мардлик кўрсатиб айтсинларчи, қай бир фаол ишлари ҳақида бонг уриб мақтаняптилар? Қандай харакатлар қилдилар жамоатчиликдан яширин тарзда?

Салай Мадаминовнинг «Чехия Президенти Милош Земанга очиқ хат»и 2014 йилнинг 13 февраль куни кундуз соат 12.23да Ўзбекистон Халқ Харакати сайтида эълон қилинган.

Салай Мадаминовнинг Чехия Президенти Милош Земанга очиқ хати

Мана биз баралла айта оламиз, айнан “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилоти биринчи бўлиб Каримовнинг Чехияга ташрифига қарши бонг урди ва жамоатчиликни эътиборини шу масалага қаратди.

Ж у м л а д а н :

Конец формы

18 ноябрь 2013 йил кунги “Ҳалқаро Олимпиада кўмитаси Президенти Томас Бах (Thomas Bach) га қилган “Сочи Олимпиадаси – россия хукумати учун шармандаликдир” (Обращение Президенту Международного Олимпийского комитета: Сочинская Олимпиада – позор российским властям) номли  мурожаатимизни шундай якунлаганмиз:

«… Бизнинг ташкилотимиз ўз ҳамкасблари ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан биргаликда Ислом Каримовнинг Прага шахрига ташрифи давомида мажбуран Ўзбекистон ташқарисида юрган ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган норозилик чиқишларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб боряпти…»

15 январь 2014 йил куни, яъни Ислом Каримовни Чехияга келиш муддати аниқ бўлиши биланоқ,  Чехия президенти Милош Земанга “Диктатор билан суҳбатнинг давоми” (Продолжение диалога с диктатором) номли очиқ хат билан мурожаат қилиб, ушбу мурожаатда қуйидагиларни баён қилганмиз:

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро Европа мамлакатларида авторитар давлатлари етакчиларининг қабул қилинишини, улар олиб бораётган сиёсатни рағбатлантириш, деб ҳисоблайди. Бундай сиёсатни биз иккиюзламачилик деб ҳисоблаймиз,чунки бу авторитар тузумларнинг мустаҳкамланишига олиб келади…

… Шу билан биргаликда «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ўз ҳамкорлари ва ҳамкасбларига Ислом Каримовнинг Чехияга сафари давомида оммавий норозилик чиқишларини ўтказиши ҳақида маълум қилади. Зарурий рухсатномаларни олгандан сўнг, норозилик чиқишларини ўтказилиш жойи ва аниқ вақтини қўшимча равишта маълум қилинади.

Биз барча Каримов тузумидан жабр кўрганларни бизнинг норозилик чиқишларимизга қўшилишларини ва ўз норозиликларини билдиришга чақирамиз. Бутун дунё ва Европа ҳамжамияти Ислом Каримов ва унинг тузуми жиноятларини билиши лозим. Ҳар бир ўз давлати тақдирига бефарқ бўлмаган Ўзбекистон фуқароси шуни англаб етиши керакки, ноҳақлик қонунга айланганида, қаршилик кўрсатиш мажбуриятга айланади.

22 январь куни эса Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Стив Свердлоу (Steve Swerdlow) билан скайп орқали гаплашиб, Каримовнинг Прагага ташрифи чоғида Майкл Андерсен билан биргаликда норозилик акциялари ўтказишни режалаётганимиз, Каримов тўҳтаган мехмонхонани топиб, сиёсий махкумларнинг портретлари, гулдасталар ва шамлар қўйиб жамоатчилик эътиборини қаратишни маслахатлашаётганимиз ҳақида гаплашдик. Стив ҳам шу масалада ёзиб ўтирганини айтди.

5 февраль куни “Стив Свердлоу: Чехия президенти Каримовнинг Прагага ташрифини бекор қилиши керак”ферганару”да чоп  қилинган интервью қуйидаги фикрлар билан бошланган:

2014 йил 21 февралда Ўзбекистон Президентининг Прага шаҳрига икки кунлик расмий ташрифи бошланади. Оврупа ҳуқуқ ҳимоячилари Ислом Каримовни норозилик чиқишлари билан кутиб олиш учун аллақачон тайёргарликни бошлашган: «Ўтюраклар клуби» етакчиси Мўътабар Тожибоева барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни, қўлга олинганлар ва қамоқдагиларга нисбатан қийноқлар қўлланилишини тўхтатишни, Андижон воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказишни, ННТларнинг ишлаши учун шароит яратиб беришни ҳамда сўз эркинлигига кафолат берилишини Каримовдан баралла овоз билан талаб қилмоқчи»…

6 февраль 2014 йил куни Прага шаҳар хокими Томаш Гудачек Украина Президенти Януковични Прага ташрифига қаршилик билдириб баёнот берганига жавобан “Европа сиёсатининг иккиюзламачилиги исботи” (“Доказательство европейской политики двойных стандартов) номли баёнот билан Чехиядаги муҳолифот партиялар етакчиси бўлмиш “ТОР-09” партиясининг президенти Карл Шварценберг ва шу партиянинг йўлбошчиларидан бири бўлмиш Прага шаҳар хокими Томаш Гудечекка мурожаат қилдик:

“Жаноб Томас Гудечек, сизнинг баёнотингиз  партиянгиз дастурига зид равишда сиёсий ўрнингизни билдиради, шунингдек Европа давлатларининг иккиюзламачилик сиёсатига исботдир.

«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Сизнинг «ТОР–09» партиянгиз дастурида кўрсатилган принципларга амал қилишингизни ва Чехия Республикаси 21 аср диктаторлари учун бошпана бўлиб қолмаслиги йўлида бор кучингизни аямаслигингизни тавсия этади” дейилган баёнотда.

Ушбу баёнотда Карл Шварценбергга мурожаат қилиб Ислом Каримовнинг Прагага ташрифи чоғида уюштирадиганимиз норозилик чиқишларимизга партия аъзоларининг кўшилишларига чақирганмиз.

Ислом Каримовнинг Прагага ташрифига «ТОР–09» партиясининг байкоти сабаб бўлганлигини Чехия радиосининг якшанба кунги “Лан билан суҳбат” ток-шоусида  иштирок этган Чехия Президенти Милош Земан ҳам таъкидлаб ўтган.

“Янги вазирларнинг “иши кўпайиб”, Каримов билан учрашувга вақт топишмади. Буларнинг ëнида¸ Ҳюман Райтс Уотч дохил 30 ташкилот босими. Хуллас¸ ҳаммаси йиғилиб ташриф тақдирини фалаж қилди¸- дейди дипломатик қоидаларни бузмаслик учун ўз исми очиқланишини истамаган Чехия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси…” Озодлик радиосида чоп қилинган «Чехия президенти Ислом Каримов ташрифига янги муддат белгиламоқчи» номли мақолада.

14 февраль кунги Озодлик радиосининг «Каримовнинг Прагага давлат ташрифи кечиктирилгани ортида нима гаплар бор?» деб номланган Қурултой дастурида «TOP-09″ партияси мансуби бўлган Прага ҳокими Томаш Худачек дохил мулозимларнинг усти ўртилган бойкоти Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи кечиктирилганига сабаблардан бири сифатида кўрилди» дейилган. Бундан кўринадики, Прага шаҳар ҳокимиятидан норозилик намойиши ўтказиш учун руҳсатнома олганимиз ва Чехиядаги муҳолифот партиялар етакчиси бўлмиш “ТОР-09” партиясининг президенти Карл Шварценберг ва шу партиянинг йўлбошчиларидан бири бўлмиш Прага шаҳар хокими Томаш Гудечекка 6 февраль кунги қилган мурожаатномамиз ўз кучини кўрсатган.

Юқоридаги далилларнинг барчаси Ислом Каримовнинг ташрифи юзасидан ҳалқаро ташкилотларнинг эътибор қаратишларига ва ташрифнинг бекор қилинишига “Ўтюраклар Клуби”нинг чиқишлари асосий сабаблардан бири эканлигини, бу ишда ҳеч қандай мухолифотнинг алоқаси йўқлигининг исботидир. Бундан ташқари Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг http://siyosat.wordpress.com/  радиоблоги орқали ҳам тинимсиз равишда мухолифотнинг ва ғарб давлатларида яшаётган режим қурбонларини Ислом Каримовнинг Чехияга ташрифини бекор қилишга хисса қўшишлари кераклиги, лекин улар ханузгача сукут сақлаётганликлари ҳақида бонг урганман.

ЯНА БОШҚА БИР ФИТНА ТАРИХИ:

11 февраль куни www.uzbek.fm сайтида ва 15 февраль куни “Эркин юрт” газетасида «Туркиядан бошпана олган ўзбек қочқини ўлим депортмацияси арафасида” номли мақола чоп қилинди.

Ушбу мақолага http://uzbek.fm/4781, http://uzxalqharakati.com/gazeta/erkinyurt-121.pdf кўра: “Маҳмуд Раҳимов ҳам минглаб ўзбекистонликлар каби ватанидан ўз диний қарашлари сабабли тайзиқларга учраган, ва шу сабабли Туркиядан бошпана олган эди.

Ўзбекистондан бошқа ўлкаларга қочқин ўлароқ кетган ўзбеклар, Ўзбекистонга қайтарилса қатл этилиши ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Ўзбекистон қамоқхоналаридан ҳар йили минглаб мусулмонларнинг қийноқлар остида жон берган жасадлари чиқади…”

Лекин Ўзбекистонлик қочқин деб талқин қилинаётган Маҳмуд Раҳимовнинг радио вебсайтида чоп қилинган 07 август 2008 йил кунги берилган АС 704780 рақамли паспорти нусхасида эса унинг Қирғизистон фуқароси эканлиги яққол кўриниб турибди.  Лекин ушбу ёлғон хабар асосида 13 февраль куни “Озодлик” радиосида  “Сиëсий бошпана кутаëтган ўзбек Туркияда ҳибсга олинди” номли материал эфирга узатилган.

Бундан кўриниб турибдики “Ўзбеклар бирлиги” ташкилотининг раиси Одам Чевик www.uzbek.fm радиоси орқали ҳаммага  Маҳмуд Раҳимовни ўзбекистонлик қочқинлигига ишонтиришга харакат қилганлар.  Ушбу ёлғонга биз ҳам ишондик ва ўзбекистондан қочган қочқинни ҳимоясига отландик. Бу ёлғоннинг асл сабаби нимада? Балким Маҳмуд Раҳимов Ўзбекистон Халқ Ҳаракати билан ҳамкорлик қилувчи жиҳодчилар гуруҳини вакилидир? Балким унинг Сириядаги урушга одамларни тайёрлаб топшириши ҳақиқатдир ва уни озод қилишга эришмаса ўзининг жиноий кирдикорларини фош қилишидан қўрқаётгандир.

Биз “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилотининг низом талабларида кўзда тутилган қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларидан келиб чиқиб Маҳмуд Раҳимовнинг тақдири билан қизиқдик ва жараён вебсайтининг журналистлари ушбу масала билан шуғулландилар. Журналистик суриштирув натижасига кўра 16 февраль куни “Маҳмуд Раҳимовнинг Ўзбекистон фойдасига ишлагани айтилмоқда” номли мақола чоп қилинди.

18 февраль куни эса радионинг вебсайтида “Адем Чевик: jarayon.com иддаолари – туҳмат” (http://uzbek.fm/5032) номли мақола чоп қилинди ва ушбу мақолада “Ўзбеклар бирлигининг раиси Адам Чевикнинг қуйидаги фикрлари келтирилган:

“Бу тамоман ёлғон, туҳмат ва уйдирилган хабар…

Бу – “Ўзбеклар бирлиги”ни обрўсизлантириш, ўзбеклар орасидаги бирлик ва ҳамжиҳатликни, иттифоқни бузиш, ҳамда Маҳмуд Раҳимов биродаримизни обрўсизлантиришга уринишдир.

Jarayon.com даги иддаолар мутлақо бир истиҳборот ташкилоти тарафидан ҳозирланган, деб ҳисоблайман. Менинг телефоним интернетда бор экан, 24 соат боғланиш мумкин экан, мен билан боғланмаган, раҳбариятдан ҳам ҳеч ким билан боғланмаган, уйда ўтириб, бир истиҳборотнинг, муҳтамалан Ўзбекистон истиҳборотининг тақдим этгани бир баёнотни очиқлаб, бунда “Ўзбеклар бирлиги” исмини қўлланмоқда.

Шунинг учун бу хабарни ёйинлаган Мўътабар Тожибоева хоним ҳамда муаллиф ўлароқ исми келтирилган, Туркияда яшовчи Гулнора Равшан хоним, қўлларида менинг телефоним бўла туриб, мен билан боғланмасдан, бизнинг номимиздан хабар тайёрлаши – катта маъно касб этади ва буни биз истиҳборот тарафидан йўллантирилиб, тарқатилган хабар деб ҳисоблаймиз.

Бундай янглиш ишга асбоб бўлмаслигини, ўзбек халқидан, Ўзбекистонда давлат террорини амалга оширган Каримов зулмидан қочган биродарларимиздан ва биздан узр сўрашини ва бу хатосини дарҳол тузатишини (Jarayon.com сайтидан) кутиб қоламиз.

Агар ўзлари бу хатони тузатмасалар, биз ҳуқуқий йўлларга мурожаат этажагимизни бу ердан эълон этмоқдамиз”.

Ўз сайтларида тинимсиз равишда тухмат ва бўҳтонларни чоп қилишдан тўҳтамаётган “Камолиддин Йўлдош” “… Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бир шахс ҳақида унинг бошқа бир давлатга ишлаши, айниқса, бу ердаги ўзбекларни хавфсизлик хизматларига “сотгани” ва б. шу каби иддаоларни илгари суриш учун “ўзини таништирмаган шахс”нинг, яъни аноним шахснинг гапларига таяниш – журналистика тамоилларига тамоман зид…” дея бонг уришдан уялмаган ҳам. Унинг бу чираниши “Иштонсиз тиззаси йиртиқнинг устидан кулибди” деган мақолга мос тушади.

19 февраль куни “Маҳмуд Раҳимов ҳақида фикр билдирувчилар икки гуруҳга ажралди ёки uzbek.fm сайтида эълон қилинган мақолага жавоб) мақоласи чоп қилинди.

20 февраль куни эса http://uzbek.fm/5063да “Jarayon.com муаллифи узр сўради, янги саволлар туғилди” номли мақолани эълон қилдилар. Ушбу мақола “Истанбулда ҳибсга олинган ва Туркиядан депортация этилиш қаршисида қолаётган этник ўзбек Маҳмуд Раҳимов ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатгани учун  jarayon.com/  муаллифи узр сўради”… деб бошланган ва алоҳида ажратиб қўйилган jarayon.com/ни босилса менинг 20 февраль кунги “Мен кечирим сўрашга тайёрман – сизлар қачон кечирим сўрайсизлар?” номли баёнотим очилади.

Ушбу баёнот билан танишиб чиқилса Истанбулда ҳибсга олинган ва Туркиядан депортация этилиш қаршисида қолаётган этник ўзбек Маҳмуд Раҳимов ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатганимиз учун эмас, балким “Ўзбеклар бирлиги” ташкилотининг раиси Одам Чевик билан Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар ва Марказий Осиё ўзбекларига ҳуқуқий, моддий ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа ташкилот – «Туркистонликлар» ташкилотини журналист Гулнора Равшан материал тайёрлаш пайтида адаштириб қўйганлиги учунгина узр сўраганим исботланади.

Мўтабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.