Мўътабар Тожибоева: Мени қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилинг!
Мени қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилинг!
Менинг ўз дунёқарашим ва позициям бор!
Буни ҳеч ким ўзгартира олмайди!
Кимгадир ёқиш учун ўзимни ҳеч қачон ўзгартирмайман!
Бугунги кунда душманларнинг тухматлари ва бўхтонлари сабабли соғлигим кескин оғирлашган паллада қўшимча зарба бераётган – мени турли хатоларда, камчиликларда айблаб таънаю, дашномлар ботқоғига тиқаётган дўстларимга ҳам, менга тухмат бўҳтонлар ёғдираётган ўша душманларга ҳам жавобимни мана шу сахифам орқали эълон қилишга қарор қилдим. Истасангиз мени қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилинг, ҳохламасангиз сизни мажбур қилмайман! Бир сўз билан айтганда зорим бору зўрим йўқ, Мўтабар Тожибоевани шундайича қабул қила олмас экансиз, мен ҳам сиздан осонлик билан юз ўгиришга тайёрман. Қўпол қилиб айтганда сизга менинг нимамдир ёқмаса катта кўча!
Айнан бугун аниқ бўлишича мендаги қандли диабет, қон босими юқорилиги ва бошқа касалликлар сафига инфаркт миокард ҳам қўшилган. Аслида бу касаллик аломатлари анчадан бери мени қийнаётганди.
Айнан бугун тушуниб етдим, душманларнинг ҳар бир отган тухмат тошию, бўҳтонлари, дўст деб билган инсонларни таънаю маломатлари натижасида тўшакка михланиб қолишим, ҳеч кимга кераксиз матохга айланишим эхтимоли жуда ҳам юқори экан.
Агар шу куйга тушсам мени шу аҳволга тушишимга зарра бўлсада хисса қўшганларни қай бири келиб менинг ҳолимдан хабар олади, қай бири дардимга малхам бўла олади??
Ҳеч бири!
Ҳеч бири мени қошимга келиб юрагимдаги оғриқларни камайтириб бера олмайди. Менинг ўрнимга бугунги кунда қилаётган ишларимни давом эттира олмайди.
Охирги ойларда душманларнинг турли хил тухматларию, ҳақоратлари тагида қолиб кетдим. Улардан ортда қолмаслик учун юракларини туб тубида сақланиб қолган норозиликларини билдириш учун баъзи бир дўстларим ҳам харакатга тушиб қолишди.
Балким “Ўлиб кетса айтишни истаган гапим юрагимда армон бўлиб қолмасин” деб гапларини айтиб қолишга шошилаётгандир барчалари, бу менга қоронғу.
Мен қандай бўлсам шундайлигимча қоламан, сизларнинг босимларингиз ортидан ўз характеримни, ўз дунёқарашимни, турмуш тарзимни ўзгармайман, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайман.
Шунинг учун бугундан эътиборан кимнинг менга нисбатан салбий фикри, муносабати бўлса бемалол ёзаверсин, гапираверсин, мен умуман эътибор қилмайман, жавоб ҳам бермасликка харакат қиламан.
Мўътабар!
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish