Виртуал Сайлов Комиссиясининг хабарномаси (№ 02-Х)

сайлов комиссияси

28 январь, 2015 йил

Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг 27.01.2015 йиллдаги № 006-Q қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш 28.01.2015 йилдан расман бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш тўғрисида Йўриқнома

 I-боб. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун ВСК мезонлари:

1-модда. Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Давлат тили — ўзбек тилини яхши биладиган, олий маълумотли шахслар;

2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ССР ёки Ўзбекистон Республикасида туғилиб, сиёсий сабабларга ёки бошқа асосларга кўра, мажбурий равишда Ўзбекистон ҳудудини тарк этган хорижий давлат фуқаролари;

3-модда. Сиёсий ишларда катта тажриба, етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган, Ўзбекистонда ёки хорижда ўзбекистонликлар орасида сиёсий фаолияти билан жамоатчиликка танилган шахслар номзодлар рўйхатига қабул қилинади.

I I -боб. Номзодларни рўйхатга олиш тартиби:

1-модда. ВСК номига номзод сифатида руйхатга олиш учун ариза;

2-модда. Таржимаи ҳоли ва 1 дона фотосурати;

3-модда. Сайловолди дастури;

4-модда. Номзодлар сиёсий ташкилот (партиялар, халқ ҳаракатлари ва бошқа)лардан кўрсатилган бўлса, ўз ташкилотининг Бошқарув Ҳайъати қарорининг нусҳаси (мустақил номзодлар бундан истисно).

(Ҳужжатлар saylov2015@gmail.com манзилига юборилади).

I I I -боб. Қуйидаги шахсларнинг номзодлик аризалари кабул қилинмайди:

1-модда. Бугунги кунда хориж давлатларининг:

1.1. куч ишлатар тизимларида;

1.2. қуролли кучлари ёки чегара ҳарбий хизматларида;

1.3. разведка сингари маҳфий идораларида (ВСКга маълум бўлса);

1.4. Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига бирор бир шаклда таъсир этиши мумкин бўлган ташкилотларида хизмат қилувчи  шахслар.

IVбоб. Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) томонидан рўйхатга олинган номзодлар ҳақида:

1-модда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Ислом Каримов номзоди ВСКнинг 25.01.2015 йилдаги  № 003-Q  қарорига ва ВСКнинг матбуотда эълон қилинган 26.01.2015 йилдаги 1-сонли Хабарномасига асосан (www.saylov2015.wordpress.com), Президентлик учун номзодлар рўйхатига олинмади.

2-модда. “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан илгари сурилган Акмал Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан илгари сурилган Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан илгари сурилган Наримон Умаровлар номзодлари  ВСК томонидан (уларнинг аризасисиз) Президентлик учун номзодлар рўйхатга олинади.

Номзодларни рўйхатга олиш муддати: 10.02.2015 йилгача

*****

Виртуал Сайлов Комиссияси

saylov2015@gmail.com

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading