Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб келган “Балиқчи” АЖ раиси Абдураҳим Пирвалиев 48 соат ҳибсда ушлаб туриш шарти билан қамоққа олинган.
Хозирги пайтда уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва 232-моддасида назарда тутилган айблов илан Олмалиқда прокуратура терговчиси Достон Эркинов томонидан сўроқ қилинаётгани айтилмоқда.
Афтидан «Ўзбалиқсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари Р.Б. Қурбонов 2018 йил 20 декабрда “Балиқчи” АЖ идорасида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ ва “Балиқчи” АЖнинг раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, Абдураҳим Пирвалиевдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб беришга мажбурлаган. Айни шу кундан эътиборан Р.Б. Қурбанов “Балиқчи” АЖ худудида “ТСТ фиш кластер” МЧЖ фаолият юритишини эълон қилган. Пирвалиевга эса “Балиқчи”АЖ ишларига бошқа аралашмаслиги хусусида қаттиқ огоҳлантирган.
Лекин қилинган таҳдидларга қарамасдан “Балиқчи” АЖнинг собиқ раиси Абдураҳим Пирвалиев ишчи-хизматчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Республика бошқарув органларига ёзма мурожаатлар қилиб, балиқчилик хўжалиги ҳиссадорлари ҳамда ишчи хизматчиларининг бузилаётган ҳуқуқ эркинликларини ҳимоя қилишга чақирган.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу «ўзбошимча» раҳбарнинг эсини киритиб қўйиш мақсадида бундан икки йил муқаддам номаълум шахслар томонидан унинг вояга етмаган қизини қасддан ўлдириб, канал ёқасига ташлаб кетилган, ушбу жиноий қилмишни содир қилган кимсалар очиқланган бўлишига қарамасдан отасини синдириш учун ўлдирилган гўдакнинг қотиллари ва бу қотиллик буюртмачилари жиноий жавобгарликка тортилмагандилар.
Абдураҳим Пирвалиев бошчилигидаги Хиссадорлик жамияти вакиллари Президент девонига, Бош прокуратурага, Вазирлар Махкамасига ва «Балиқчи» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раиси Д. Р. Шохимардоновга, шунингдек бошқа турли бошқарув идораларига мурожаатлар қилиб қуйидагиларни баён қилганлар:
“…Биз “BALIQCHI” АЖ мақомида бошқа жойда ўз фаолиятимизни эркин-эмин давом эттириш ҳуқуқига эгамиз. Бизни тугатилган ёки банкрот деб эълон қилинган жиҳатларимиз йўқ. Ўзимиз етиштирган балиқларни ўз ҳоҳишимизга кўра тасаруф қилишга хақлимиз. 2018 йил 03 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3505 сонли “Балиқ маҳсулотларини етиштириш хажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу қарорда бизга қўйилган асосий талаб балиқ етиштириш хажмини кўпайтиришдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 974-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорнинг 3-бандида 2-қисмида кенг турдаги балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, шу жумладан, экспорт қилиш бўйича замонавий комплекс ташкил қилиш учун собиқ «Балиқчи» АЖ мулкий комплексини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва 8,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш шарти билан, «ТСТ cluster» МЧЖга «ноль» қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин» деб белгиланган.
Қарорда 2019-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати маъқулланган. Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги № 2245-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу қарорда амалга ошириладиган ишлар ва уларни муддатлари белгиланган. Кластер ушбу қарорлар моҳиятини тўлиқ тушунмасдан турли қонунга зид ҳатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Балиқчилик лойиҳасини амалга ошириш учун жамиятимиз томонидан етиштирилган балиқ ва балиқ маҳсулотларига эгалик қилиш, жамиятимиз ҳисоб рақамини тафтиш қилиш ҳамда пул маблағларини тасарруф қилиш ва олиб қўйишга, жамият мол-мулкларига эгалик қилишга очиқдан очиқ, ҳар қандай қонун талабларини бузган ҳолда ҳарактларни амалга оширмоқда. Қарорларда таъкидланишича, кластер хорижий инвестиция иштирокидаги масъулияти чекланган жамият ҳисобланади, яъни тадбиркорлик субъекти.
Аммо бугунги кунда кластер давлат органларидан ҳам юқори ваколатларни олиб жамиятимиз ишчиларидан тилхат олиб, бухгалтерга маблағларга улар эга эканлигини 4 декабрдан хеч қандай тегишли ҳужжатларсиз ва давлат вакиллари иштирокисиз бошлаб юборишган. «ТСТ Fish cluster» МЧЖ 14 декабрь куни рўйхатдан ўтказилди, 10 кундан буён «кластер вакилиман» деб ўзини таништирган инсонлар жамиятимиз фаолиятига ноқонуний аралашиб келмоқда.
Кластер 14 декабардан фаолият бошлаяпмиз дея, “Балиқчи” АЖда ҳар хил молиявий ҳужжатларни талаб қилиш, маблағларга эгалик қилиш, хисоб рақамни назорат қилиш каби ваколатига кирмадиган талабларни қўймоқда. Улар «Жамиятни тан олмаймиз, сизлар йўқ бўлиб кетган ташкилотсизлар, тугатилишларингиз керак» деган важларни кўрсатмоқдалар. «ТСТ Fish cluster» МЧЖ бизнинг назаримизда бизнинг жамиятимиз каби оддий бир хўжалик субъекти ва унинг ваколатига бундай талаб қўйиш кирмайди.
Бугунги кунда Президентимиз томонидан тадбиркорларга енгиллик бериш, ҳатто давлат ва назорат органларини фаолиятига аралашувини кескин чеклаб қўйган бир даврда одддий бир хўжалик субъектини қонун талабларини очиқдан-очиқ бузиши, қонун билан ҳимояланган хусусий мулк ҳуқуқларини умуман тан олмаслиги ҳолатларини қандай тушуниш мумкин?!
ЎзР “Тадбиркорлик субъектлари эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни 23-моддасида кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Мол-мулк мулкдори ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатни қилишга ҳақли.
Тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек бундай ҳуқуқларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «ТСТ Fish cluster» МЧЖнинг хатти-ҳаракатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сонли қарори талабларига зид эканлиги боис, “Балиқчи” АЖнинг мулк ҳуқуқини бузилаётгани сабабли, жиноят аломатлари мавжуд деб ҳисоблаймиз ҳамда бу ноқонуний талаблар давом этадиган бўлса, “Балиқчи” АЖ акциядорлари номидан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа идораларга мурожаат қилишимизни билдирамиз.»
Ушбу мурожаатнома асосида 1 февраль куни “Балиқчи” АЖ худудида телевидение журналистлари ташриф буюрганлар ва ишчи ходимларидан интервьюлар олганлар.
Абдураҳим Пирвалиевнинг адвокати Ботир Эсонбоевнинг телефон рақами:+998974940507.
Абдурахим Пирвалиевнинг қариндошлари:
Пирвалиев Бахтиёр тел:+998977043684.
Пирвалиев Муҳаммад тел:+998977254522.
Ибрагимов Баҳодир бош ҳисобчи:+998998540333.
Алижанова Адиба опаси:+998997890261
«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти «Балиқчи» АЖ атрофида содир бўлаётган жиноий қилмишлар юзасидан ўз текширувларини бошлайди. Шунингдек «Балиқчи» АЖ раҳбари Абдураҳим Пирвалиев ва у бошчилик қилиб келган жамоа вакилларининг бузилган ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишларига яқиндан кўмак беришга бел боғлаганлигини маълум қиламиз.
Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти
Fikr bildirish