Ислом Каримов виртуал сайловга қўйилмади

ca-news.org_

CA-NEWS

Хорижда яшайдиган ўзбекистонлик фаоллар 29 март куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига муқобил равишда виртуал президентлик сайловини ўтказишга қарор қилишди.

Виртуал сайлов комиссиясининг 25 январда ишга тушган расмий сайтида айтилишича, “Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари, давлат ва сиёсат арбоблари, мухолифат номояндаларининг Ўзбекистондаги реал президентлик сайловида ўз номзодларини қўйиши ва иштирок этиши учун айни дамда имконият, сиёсий майдон мутлақо мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда Виртуал президентлик сайловини ўтказишга зарурат бор”.

Виртуал сайлов комиссиясининг мақсади Ўзбекистон фуқароларини эркин, шаффоф, демократик сайловларда қатнашиш кўникмасини шакллантириш ҳамда узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган бир қатор давлат ва сиёсат арбобларини, тажрибали мухолифат фаолларини виртуал равишда президентлик сайловида иштирок этишига, ўз номзодларини сайловда қўйишига имконият яратишдан иборатдир.

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева Виртуал сайлов комиссияси раиси этиб сайланган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти президенти Абдужалил Бойматов ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов раис ўринбосари, мухолифат фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов мувофиқлашутирувчи, мустақил журналист Улуғбек Бакиров эса матбуот котиби бўлди.

Виртуал сайлов комиссияси бугун тарқатган баёнотида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Ислом Каримов номзодининг қўйилишини қоралади. Комиссиянинг фикрича, бу Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддасида белгилаб қўйилган бир шахснинг кетма-кет икки мартадан ортиқ Ўзбекистон президенти бўлишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоидага зиддир.

“Виртуал сайлов комиссияси демократик принципларга содиқ қолган ҳолда, Ислом Абдуғаниевич Каримовни мамлакат Асосий Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир қанча моддаларини фундаментал равишда сурункали бузишини кескин қоралаб, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан номзоди қўйилган И.Каримовни Виртуал президентлик сайловида номзодлар рўйхатига киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилди”, – дейилади баёнотда.

Виртуал сайлов комиссияси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган сиёсатчилар: Акмал Саидов (“Миллий тикланиш” партияси), Ҳотамжон Кетмонов (Халқ демократик партияси) ва Наримон Умаровларнинг (“Адолат” СДП) Виртуал президентлик сайловида номзодлари қўйилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Айни дамда Виртуал сайлов комиссияси бошқа мустақил номзодларни рўйхатга олиш жараёни устида ишламоқда.

Виртуал сайловда сайловчиларнинг овоз бериши махсус электрон ҳисоблагич орқали ҳисобланади. Сайловчиларнинг овоз бериш муддати 2015 йилнинг 1 мартидан 29 мартигача давом этади.

http://uz.ca-news.org/print:32634/

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.