«Альянс» хуқуқ ҳимоячилари: Республика Конституцион cудига даъво ариза

Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига

Қўшимча жавобгар: Ўзбекистон Либерал Демократик партиясига

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан, Ислом Абдуғаниевич Каримов 2015 йилнинг 16 феврал кунида, Ўзбекистон Конституциясига зид равишда Президентликка номзод этиб рўйхатга олинганлиги сабабли, уни бекор қилиш хақида

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35 ва 44-моддаларида кафолатланган сиёсий ҳуқуқлар асосида)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституцияга мувофиқ иш кўришлиги»- белгилаб қўйилган.

Конституциянинг 16-моддасида: — «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормаларига ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас»лиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциянинг 90-моддаси: — «Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ Ўзбекистон Президенти бўлиши мумкин эмас» -эканлигини қатъий белгилаб қўйган бўлиб, Конституциянинг ушбу 90-моддаси шу кунгача ўзгартирилмаган ва бекор қилинмаган!

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси томонидан 2015 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига номзод этиб кўрсатилган Ислом Абдуғаниевич Каримовни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2015 йилнинг 16 феврал кунида, Ўзбекистон Президентлик сайловига номзод этиб рўйхатга олди ва 2015 йилнинг 29 март кунида бўлиб ўтадиган умум халқ сайлови натижасида Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нормаларига зид равишда сурункасига тўртинчи бора Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб сайланиш эҳтимоллиги туғилмоқда.

Биринчи марта:

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1991 йилнинг 29 декабрь кунида умумхалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган ва Конституция нормасида назарда тутилмаган ҳолда, Конституцияда назарда тутилмаган ноқонуний референдум йўли билан ўз ваколатини 2000 йилгача узайтирган. Сурункасига

Иккинчи марта:

1999 йил декабр ойида умумхалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган ва яна Конституция қоидаларига зид равишда Президентлик ваколатини чўздириб, 2000 йилнинг 22 январ кунидан 2008 йилгача Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарган.

Бунга асос:

Сурункасига Учинчи марта: 2007 йил декабр ойида умухалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Президенти этиб сайланган ва 2008 йил 16 январдан 2015 йилнинг 16 январ кунигача етти йил давомида сурункасига учинчи марта Ўзбекистон Президенти вазифасини, Ўзбекистон Конституцияси нормаларига ва қоидаларига зид равишда бажариб келган.

Вахоланки, Президентликка сайланган Ўзбекистон Президенти, Ўзбекистон халқи сиймосида унинг вакиллик органи — Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида, Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига асосан, — «Конституция ва қонунларга қатъий риоя этишга» ўнг кафтини Конституция ва Қуръонга бир варакайига қўйган холда тантанали қасамёд этмоқлиги лозим.

Ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида, — «Ўзбекистон Республикасининг Президенти, «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир»-деб қатъий белгилаб қўйилган»!…

Агарки, Конституциянинг 90-моддаси нормасини қўпол тарзда бузиш оқибатида Президент сайланса, у ҳолда Конституцияга зид равишда сайланган Президент, қандай қилиб Ўзбекистон халқи сиймосида унинг вакиллик органи -Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида ўнг кафтини Конституция ва Қуръонга бир варакайига қўйган холда — «Конституция ва қонунларга қатъий риоя этишга ва ҳамма томонидан Конституция ва қонунларга бир хилда риоя этилишининг кафили бўлишга қасамёд этмоқлиги мумкин» ???…

Мана шу ҳолнинг ўзи Конституцияга (Конституциявий тузумга) тажовуз эмасми??? …

Мустақил Ўзбекистоннинг ўтган 24 йиллик даврида халқ учун нимаи-ки фаровонлик ва тўкинлик бўлганлиги, қанча-қанча қурилишлар қурилганлиги, автомобил заводи-ю ва бошқа ҳоказо-ҳоказолар барпо этилганлиги, халқ қанчалар тўкинликда ёки йўпинликда яшаётганлиги қанчалик хақиқат бўлмасин (авваломбор бунга тарих ўзи вақти келиб бахо беради), бу ишларда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мехнатлари қанчалар тахсинга сазовор бўлмасин, аммо хеч бир иш ёки сабаб хеч кимга Конституция нормасини оёқ ости қилиб, Ислом Абдуғаниевич Каримовни яна бир бор, яъни сурункасига тўртинчи бора Президент этиб сайлаш ҳуқуқини бермаслигини — аксинча тақиқлашлигини, бу эса дунё демократик ҳамжамиятининг бизни мутлақо тушунмаслиги ва олқишламаслигини, аксинча халқаро нуфузимизни ерга уришлигини англаб етмоқлигимиз лозим, ахир «не заменимых – не бывает» Вахоланки, ахолисининг 90%дан кўпроғи мусулмон бўлган ахолимиз шуни яхши тушунадики;-«Ислом дунёсида — Шариатда Қуръон қанчалар Муқаддас ва шак-шубҳадан ҳоли бўлса …

Инсоният дунёсида — Ҳаётда Конституция ҳам худди шунингдек муқаддас ва шак-шубхадан ҳоли бўлмоғи лозим»лигини.

Акс ҳолда кишилик жамияти анархияга — бошбошдоқликка юз тутмоғи муқаррар эканлигини!

Сабабики, 30 млндан ошиқроқ ахолиси мавжуд бўлган Республикада, 30 млндан ортиқ фикр ва истак мавжудлиги ва фикрларнинг хилма-хиллиги, кимлардир буюк ишлари учун Ислом Каримовни тенгсиз деб ўйласалар, кимлардир мутлақо аксинча ўйлашликлари табиийдир, демак энг тўғри ва одил йўл айнан Конституция нормасига қатъий риоя этган ҳолда, Конституциявий сайлов орқали – Конституциявий Президентни сайлашдир-бошқа йўл йўқ !!! .

Ахир, Конституциянинг кафили бўлмиш Президентнинг ўзлари, Конституция нормасини қўпол тарзда бузган холда Президентликни эгалласалар, ўз-ўзидан Конституция ва қонунларни бузиш истаги бошқа мансабдор шахсларда ҳам пайдо бўлмоқлиги эхтимолдан холи бўлмайди, бу эса айнан жамиятда анархияни-бошбошдоқликни келтириб чиқаради. Бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир инсон, ҳар куни ўлим хақлигига, у ким бўлишидан қатъи назар танидаги жони омонат эканлигига Имон келтирмоқлиги лозимлигини, Оллохдан бошқа абадият мавжуд эмаслигини, давр тхаттоки Илохлардан ҳам ўтганлигини – яна кимлардан ўтмаганлигини, агарки бугун биз шуни онг шууримизга англаб етмасак ва муносиб номзод йўқ деган бахона билан, Конституцияга зид равишда Ислом Каримовни тўртинчи бора Президент этиб сайласак, Оллохнинг хохиш иродаси вожиб бўлиб қолса-чи, ўлим бандаси учун ХАҚдир (гарчанд хеч кимга ўлим тилаш ниятимиз йўқ бўлсада), у холда бошқа кимлардир (ғайриқонуний кучлар)ҳам И.А. Каримовдан ўрнак олиб Конституция нормасига зид равишда Президентлик курсисини эгаллашга даъво қилмайли -деб ким кафолат бера олади??? …

Мана шундай холатга йўл қўйиб бўладими, бу Конституциявий тузумга тажовуз бўлмайдими???

Юқорида қайд этиб ўтилган, ҳақиқий ҳаётий далиллар негизида, бундан буён Конституция нормасининг бузилишини олдини олиш мақсадида, ҳамда шахсан Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан яратилган, -«Қонун устиворлиги таъминланган эркин фуқаролик жамиятини яратиш концепцияси» замирида, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий ва барча жабхаларида ҳақиқатда сўзсиз тан олинишини, унинг устунлиги сўзсиз таъминланишини ва Ўзбекистон давлати ҳам халқаро демократик ҳамжамиятнинг ҳақиқий тенг аъзоси бўлиши учун, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституция нормалари ва қоидаларига зид бўлмаслигини таъминлаш мақсадида

С ў р а й м и з:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108 ва 109-моддаларида берилган ваколат доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида, Ўзбекистон Республикасида, том маънода: «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши»ни таъмин этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, Ислом Абдуғаниевич Каримовни, Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига номзод этиб руйхат олинишини, Конституция нормасига зид деб топишингизни ва бекор қилишингизни сўраймиз.

Мазкур даъво аризасини, Ўзбекистоннинг равнақи ва халқаро нуфузи ошиши ва халқнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун ўзларини масъулиятли деб ҳисоблайдиган барча Ўзбекистон фуқароларининг ва ўзингизнинг ҳам Конституциявий бурчингиз деб қабул қилишингизни ва хар қандай бахона-ю сабаблар кўрсатмасдан, Конституциявий ваколатингизга масъулият билан ёндошишингизни сўраймиз.

Қонунга итоаткор Ўзбекистон фуқуролари Альянс хуқуқ ҳимоячилари:

1. Бахром Абдурахимов. Тел: +99890 721 0725

2. Шухрат Рустамов

3. Ширина Нишанова

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.