BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Намоз Нормўмин – Ҳазратқул Худойберди

Садриддин Ашур

BahsOnline дастурининг 25 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказиладиган навбатдаги сонида Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлар орасидаги мунозара давом этади. Бу гал баҳс майдонига ўзбек ҳукумати мухолифлари Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойберди тушади.

Виртуал сайловда президентликка ўз номзодларини қўйган ўзбек ҳукумати мухолифлари Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойбердининг Виртуал сайлов комиссиясига тақдим қилган сайловолди дастурлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиняпти.

Намоз Нормўминнинг“Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаётнинг инқирозига сабаб бўлган имонсизлик, ёлғон, зулм, порахўрлик ва ахлоқий тубанликларни йўқ қиладиган ягона чора ислом дини» деганига қарши фикр билдирган Ҳазратқул Худойберди фикрича “динни сиёсатга аралаштирмаслик” керак.

Ҳазратқул Худойберди оппонентининг сиёсатда барқарор эмаслигини таъкидлар экан, “дин ҳар бир кишининг шахсий иши, бу ишни жамоат ишига, ундан сўнг эса давлат ишига олиб чиқиш хатодир, давлат сиёсатини дин билан аралаштириб юргизиб бўлмайди”, дейди.

Айни пайтда, Намоз Нормўмин исломни дунёвийликка, фикр эркинлигига йўл берган дин сифатида жамиятнинг ажралмас бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлайди.

Оппонентлар баҳс майдонида Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий бўҳрондан олиб чиқишнинг бошқа йўллари ҳақида ҳам мунозара юритадилар.

Агар сиз баҳслашувчиларга савол бермоқчи бўлсангиз 25 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайпларига боғланинг.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@GMAIL.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз ҳам мумкин.

http://www.ozodlik.org/content/article/26867238.html

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.