Шуҳратжон Аҳмаджонов: Виртуал сайлов комиссиясига очиқ хат
Ассалому алайкум Виртуал Сайлов Комиссияси аъзолари!
Авваламбор Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўйича Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)ни тузиб фаолият олиб бораётганингиз учун раҳмат.
Виртуал Сайлов Комиссияси тузилганлиги тўғрисида маълумот 2015 йил 24 январ куни чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш тўғрисидаги Йўриқнома 2015 йил 28 январда веб сайтда чоп этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ВСКда рўйхатга олиш 2015 йил 28 январдан расман бошланди.
Ушбу Йўриқнома охирида «Номзодларни рўйхатга олиш муддати: 10.02.2015 йилгача» деб ёзилган.
Биринчидан, бу муддат жуда кам.
Иккинчидан, ушбу 14 кун ичида айримлар эшитиб, айримлар эшитмай қолди ва сайловолди дастурини тайёрлашга улгурмади. Шахсан мен Виртуал Сайлов Комиссияси қарорлари ва маълумотларини 2015 йил 24 феврал куни ўқиб чиқдим.
Шу ерда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 8, 24-2, 25 ва 28-моддаларини эслатиб ўтай.
«8-модда. Сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
242-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхати ушбу Қонуннинг 242-моддасида белгиланган ҳужжатлар асосида рўйхатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахсга ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.
28-модда. Сайловолди ташвиқоти
Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади» http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=111838
Демак, мавжуд Конституциямизга асосан Президент сайлови ҳақида Вертуал комиссия сайловдан деярли уч ой олдин эълон қилиши керак эди.
Менимча, вертуал сайловда бир неча минг сайловчи қатнашиши ва овоз бериши эҳтимоли бор. Улар овоз беришлари ва комиссия сайловчилар овозларини санаб чиқиши учун 15 кун муддат бемалол етади.
Вертуал сайлов ўтказишдан мақсадлардан бири мухолифат фаоллари ва халқимиз зиёлиларининг Президент сайловига таклиф ва дастурларни тўлиқроқ тўплаш орқали Ўзбекистон фуқароларини кўпроқ қизиқтириш ва вертуал сайловда қатнашиш истагини оширишдир.
Мен ва менга ўхшаган айрим зиёли фуқароларимиз номзод сифатида ушбу Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган Виртуал Сайловда қатнашиш истаги бор.
Мен янги партия тузиш бўйича саъй-ҳаракатларим ва курсдош дўстларим билан муҳокамани дастлаб 1980 ва 1981 йилларда ўтказганимни ва 1988 йил ноябр охиридан «Бирлик» халқ ҳаракати, Эрк демократик партияси, Ўзбекистон Демократик Конгресси таркибида ва 1994 йил 12 ноябрда ўтказилган Таъсис қурултойида Ўзбекистон Республикачилар партияси раиси этиб сайланганимни ҳисобга олсам, бу борада менда 35 йиллик ҳаётий тажриба бор. Мана шу тажрибага асосланган қизиқарли ва муҳим маълумотлар бўлган яхши сайловолди дастури билан қатнашиш ниятим бор.
Шу сабабли Вертуал сайлов комиссиясига таклифим:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш муддатини 2015 йил 10 мартгача узайтирсангиз;
2) Рўйхатга олинган 12 номзодга қўшимча равишда келган аризаларни 2015 йил 10 мартдан 14 мартгача Вертуал комиссия кўриб чиқса ва қарор чиқарса бўлади;
3) Сайловни 2015 йил 15 мартдан 29 мартгача деб белгиласангиз яхши бўларди.
Ҳурмат ва эҳтиром билан
Шуҳратжон Аҳмаджонов,
Ўзбекистон Республикачилар партияси раиси, инсон ҳақлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин
E-mail: jiz54@MAIL.ru , ergash1955@yahoo.com
2015 йил 25 феврал,
АҚШ, Вашингтон шаҳри
Fikr bildirish