Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзод Мирраҳмат Мўминов

m-muminov

Мирраҳмат Мўминовнинг аризаси, таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури

Мен Мўминов Мираҳмат Мирраҳимович 26 Январь 1979 йил Тошкент шаҳрида, оддий ишчи оилада таваллуд топганман.

Ўрта таълимни Тошкент шаҳар 134 ўрта мактабда олганман. 1997 йили Тошкент чет тиллари инситути, Инглиз филологияси факультетига ўқишга кириб, 2001 йили тугатганман.

2002-2004 йиллари Англиядаги Halifax College ва Камбридждаги Angliya Polytechnic University APU малака ошириш курсларида таълим олганман.

2003-2006 йиллари Москвадаги Мемориал ташкилоти, АҚШдаги Ньюман Райс Вотч ташкилотлари билан Ўзбекистондаги кўп сонли диний-сиёсий махбуслар, сиёсий қочқинлар масаласи бўйича яқин ҳамкорлик қилдим.

2010 йилдан бошлаб Марказий Осиё Қочқинлар Ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти билан ҳамкорлик қилиб келмокдаман.

2007 йилдан эса, АҚШдаги CAIR ва ISNA ташкилотлари аъзосиман.

Сиёсий ва Диний қарашларим боис, 2004 йилни май ойида ватанни тарк этишга мажбур бўлдим ва Қозоғистонга қочиб ўтиб, Алмата шаҳрида яшадим.

2004 йил ноябрь ойидан бошлаб 2006 йил апрель ойигача Алматадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар Олий Комиссарлиги билан яқин ҳамкорлик қилиб, ушбу ташкилотга Қозоғистондаги кўп сонли ўзбекистонлик муҳожирлар борасида муттасил ёрдам бердим.

2006 йил бошида Америка Қўшма Штатларида бошпана олиб, хозирги кунга қадар АҚШнинг Огайо штатида истиқомат қилиб келмоқдаман. Оилаликман, 4 фарзандим бор. Ўзбекистондаги ижтимоийсиёсий вазиятни кузатиб келганим боис, ушбу виртуал сайловларда ўз номзодим билан қатнашишга қарор қилдим.

Виртуал Сайлов Коммисиясидан номзодимни қабул килишларини сўрайман.

Мўминов Мираҳмат Мирраҳимович

АҚШ, Огайо штати, Клевленд шаҳри

04.02.2015 йил

*****

 

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ

Номзод Мирраҳмат Муўминов Ўзбекистонда қуйидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсиий муаммоларни ажратиб кўрсатади, бу муаммоларни ҳал қилиш бўйича ислоҳотлар таклиф қилади:

Сиёсий маҳкумларга нисбатан амнистия, судлов тизимида ислоҳотлар бўйича.

А) 1997-2015 йиллар оралиғидаги Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159, 244, 216, 251, 255 моддалари билан жазоланган фуқаролар ишларини зудлик билан холис, сиёсийлаштирилмаган судларда қайта кўриб чиқиш, сиёсийлаштирилган ҳукмлар билан озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга амнистия қўллаш.

Б) Ноҳақ ва сиёсий-диний айблар билан қамалган кишиларни тўлақонли реабилитация қилишлик, ва давлат томонидан оқланиб товон пули тўлашлик.

В) Судьяларни реал мустақил бўлишини таминлаш.

Д) Барча судларни жамоатчилик назорати остида, шаффоф аттестациядан ўтказиш, ва хайъатлар орқали ҳукм чиқариш институтини ривожлантириш.

Куч ишлатар тизимларни ислоҳ қилишлик

А) Кўп сонлик куч ишлатар хизматлар ходимлари сонини аттестациядан ўтказиш орқали кескин қисқартириш, лавозимида қолганлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш.

Б) Бундай хизматлар фаолиятини кучли назорат қилувчи мустақил бўлган хизматларни ташкил қилиниши.

В) Фуқаролар томонидан кучишлатар тизимларга қарши шикоятларни кўриб чиқишни адолатлик ва шаффоф бўлишлигини таъминлаш.

Д) Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кучишлатар хизматларни мониторинг қилишига ҳуқуқий имконият яратиб берилиши.

Коррупция муоммоси

А) Мутасадди идоралар, ҳокимиятлар, солиқ тизимлари, давлат идоралари ва хаказо коррупция ривожланган тизимлар устидан шикоят қилишлик тизимини ривожлантириш, шикоят қилувчи томонни жиноий жавобгарликдан олиб ташлаш.

Б) Бюрократияни имкон борича камайтириб, барча қоғоз ишларини электрон тизимга ўтказишлик. Агар давлат ва жамиятдаги муносабатлар электрон тизим орқали амалга оширилса, камида 25-30% коррупцияни олди олинган бўларди.

В) Давлат хизматчилари устидан фуқаролар томонида назорат қилиш механизмини ишлаб чиқишлик. Коррупция кенг тарқалган тизимларда ишловчи ходимларни солиқ декларацияларини ҳар йили очиқ электрон тизимларда эьлон қилиб боришлик.

Д) Коррупция жиноятлари бўйича жиноий моддаларга ўзгартиришлар киритилиб, бундай жиноятларни ўта хавфли жиноятлар туркумига киргизишлик.

Диний ва Сиёсий эркинликлар ҳақида

А) Диний-сиёсий партиялар тузишига давлат томонидан тўсиқларни олиб ташлаш, бундай партияларни фаолияти учун эркин сиёсий ва ҳуқуқий шароит яратиб бериш.

Б) Ҳар бир дин вакили ёхуд сиёсий қарашлари турли бўлган фуқаро томонидан 30.000 дан ортиқ имзо йиғилганда, уларни вакилларини сайловларда қатнашишларига имконият беришлик.

В) Ҳар бир диний муасаса (Масжид, Черков, Синанога) барча солиқлардан озод қилиниш ва мустақил фаолият олиб боришлиги реал таъминлаш. Давлат сиёсий ҳаётида диндорларни ҳам ўз ўрни, эрки ва қадр-қиммати бўлишлигини реал таъминлаш.

Г) Фуқароларни диний қарашлари давлат томонидан тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Ишсизлик масаласи ҳақида

.А) Фуқароларни иш билан таъминлашни давлат ўзининг мажбурияти деб билиши. Ишчи ўринлар яратилиши. Бу ўринда турли корхоналар ишлаб чиқариш ширкатлари учун ишчи ўринлари яратилиши шарти билан махсус давлат имтиёзларт берилиши.

Б) Турли хориж давлатларида ишлаб, у ерда хизмат қилаётган, ҳусусан, Россиядаги ҳамюртларимизни ҳимоя қилишлик ва уларни ватанга қайтишлари учун шароитлар яратилиб берилиши таъминлаш. Бунинг учун, авваламбор уларни хозирги ҳуқуқий холатини яхшилаш бўйича тезкор ишлар қилиниши ва бундай ишларни амалга ошириш бўйича масъул қилиб, Россиядаги Ўзбекистон Элчиси тайинланиши лозим. Бу ишларни барча харажатларини давлат ўз бўйнига олиши лозимки, Ўзбекистонни ҳар бир фуқароси давлат ҳимояси остидадир. Дунё бўйлаб ўзбекистонликларни, жумладан, меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш дастури дунёнинг барча давлатларида амалга оширилиши лозим!

В) Хориждан қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш ва уларни муаммоларини ҳал қилиш, ёрдам бериш бўйича махсус ташкилотлар жорий қилиниши лозим.

Г) Иш ўринларини яратиш учун давлат тассаруфидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ностратегик обьектларни имкон қадар тезроқ ҳусусийлаштириш, бир қисмини акцияларини сармоядорларга сотишлик, ва шу йўл билан бундай корхоналарни ривожланиб, ишчи ўринлар яратилишига эришиш.

Д) Вилоятлар, туманлар ва қишлоқларда кичик корхоналар барпо килишлик, ва бундай корхоналарига давлат томонидан энг кам фоизли ўзоқ муддатли имтиёзлик кредитлар ажратилиши. Барча тадбиркорларга эса ишчи ўринлар таъминлаши шарти билан маълум бир имтиёзлар берилиши таъминлаш лозим. Катта завод ва фабрикаларга хориждан сармоядорларни ташкил қилишлик бўйича жиддий стратегия ишлаб чиқишлиги зарурдир.

Ўзбекистонни географик жойлашуви хисобга олинса, бизни давлат тез орада минтақадаги иқтисодий ва сиёсий энг қудратли давлатга айланиши потенциали юқори эканлиги маълум. Хориждаги ҳамюртларимиз кўпгина давлатларда у ерда ўрганган иш тажрибаларини Ўзбекистонда қўллашлари учун ҳам кенг имкониятлар яратилиши мухимдир. Жумладан, Ўзбекистонда туғилган ва хорижга чиқиб кетиб, ўша давлатлар фуқаролигини олган ватандошларимизга Ўзбекистонга сармоя киритиш эвазига улар учун икки фуқаролик жорий қилиш лозим.

Ўзбекистон сўмининг эркин корвертациясини таъминлаш ва иқтисодий ҳамкорлик

А) Эркин валюта тизимига ўтишга тўсиқ бўлаётган давлат юқори амалдорларидан ташкил топган коррупцион тизимни йўқотиш.

Б) Минтақадаги барча қўшни давлатлар билан кенг камровлик эркин иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни ривожлантириш. Ўзаро эркин транзит зонасини барпо қилиниши ва бу орқали дунёни бошқа муҳим иқтисодий марказларига кенг йўл очишлик.

В) Энг мухим ҳамкоримиз сифатида Қозоғистон, Туркия, Малазия, Форс кўрфази Араб давлатлари, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан дўстона ва яқин иқтисодий алоқаларни юксак даражада ривожлантириш. Жумладан Россия ва Хитой билан ҳам иктисодий алоқаларимиз яхшилашимиз ва маҳаллий ишлаб чиқариш, ҳамда қишлоқ хўжалиги махсулотлар учун Россия бозорида ўз ўрнимизга эга бўлишимиз зарурдир!

Г) Хеч қандай сиёсий-харбий блокларга аъзо бўлмаслик. Ташқи сиёсатда прагматик мўътадиллик ва муносабатлар асосини иқтисодга қаратиш!

Д) Туркий давлатлар ва миллатлар билан ҳам ўзига хос яқин алоқада бўлишимиз. 1900 йилгача бўлган харита асосида ҳамкорлигимизни босқичма-босқич олиб боришлик.

Қишлоқ хўжалиги сиёсатини қайта кўриб чиқишлик

А) Пахта монополиясидан воз кечишлик.

Б) Вилоятларда, туманларда, қишлоқларда ерларни деҳқон ва фермер хўжаликларига 50 йил муддатга ижара беришлик ва уларга қатор имтиёзлар яратиш.

В) Балиқчилик соҳасини ривожлантириш йўлида Айдаркўл, Чордара, Сирдарё, Амударё атрофларида юзлаб балиқчилик фермаларини ташкил қилишлик.

Г) Пахта сиёсати қурбонлари ва адолатсиз ерлари тортиб олинган инсонларга давлат томонида товон пули тўлашлик. Болалар меҳнатидан воз кечишлик! Болалар мехнатидан фойдаланган ҳар қандай шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуйуйий тамоил яратиш.

Д) Вилоятларда 1991-2015 йилларгача бўлган муддатдаги пахта соҳасидаги ноқонуний ишларни кўриб чиқишлик, ва пахта сиёсатидан жабр кўрган деҳқон ва фермерларга компенсация тўлаш! Пахта ишлаб чиқаришликни ривожлантириш, тола ишлаб чиқаришлик бўйича хориждаги шунга ўхшаш компанияларни хамкорликка жалб қилиб, Ўзбекистон ичида шундай фабрикалар ишлаб чиқариш корхоналарини очишлик. Пахта сотиб олиш билан шуғулланувчи бир қатор йирик корхоналар бундай таклифни бажонидил таклиф қиладилар деб умиб қилса бўлади, сабаби бундан система дунёни бир қатор давлатларида ишлаб келмокда.

Таълим сохаси

А) Ўзбекистон фуқаролари бошланғич таьлими бўйича қатор ислохотлар амалга ошириш зарурдир. Барча таьлим масканларидаги декантлар, ректорлар, директорларни атестациядан ўтказиш лозим.

Б) Хориждан ўқитувчиларни таклиф қилишлик ва ўқув дастурларини жахон стандартига мос олиб борилиши.

В) Хусусий мактаблар тизимига рухсат берилиши лозим. Бундай мактабларга ота-оналарни ўзи хоҳлаган мактабда фарзандларига ўзи хоҳлагандек таьлим беришлик имконияти бўлади. Бундай мактаблар барча ривожланган давлатларда мавжуддир!

Г) Олийгоҳларда, колледжларда, мактаб битирувчилари учун тест савол-жавоблари билан шуғулланувчи Миллий Тест Марказини ташкил қилиш лозим!

МТМ хозирги мавжуд Марказдан тубдан фарқ қилади. Биз таклиф қилаётган Марказ системаси ягона МТМ тизими бўлиб, имтихонлар, қабул қилиш жараёнлари, грант масалалари бўйича электрон бошқарув системаси бўлади. Содда қилиб айтилса бундай тизимда Коррупция ва нохолислик, қаллобликлар олди олиниб, миллатимиз келажаги учун ешларимизни ҳақиқий илм олишларига имконият яратилиб берилади. Бундай тизим дунёни бир қатор давлатларида муввафақият билан ишлаб келмоқда.

Хориждан талабалар қабул қилиш бўйича ҳам керакли ишлар олиб борилиб машхур Талабалар шахарчаси кўринишини ўта замонавий ва юқори технологик равишда модернизация қилишликни таклиф қиламиз!

Жумладан дунёни машхур олийгоҳлари билан Алмашинув программалари бўйича ҳамкорлик қилишимиз керак деб хисоблаймиз!

Хозирги холатдаги таьлим сифати хатто бир неча қолоқ давлатларда ҳам мавжуд эмас!

Огайо штати, АҚШ.

10.02.2015 йил

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.