Виртуал сайлов номзодлари тўққизтага етди

сайлов

Ўзбекистонда 29 мартга белгиланган президентлик сайловлари яқинлашар экан, мухолифатнинг интернетда бошлаган виртуал сайлов учун номзодлар рўйхати эълон қилиб борилмоқда.

Айни пайтда интернетдаги президент сайловига номзодлар сони тўққизтага етган.

Номзодлар орасида Ўзбекистондаги сиёсий партиялар кўрсатган 3 номзоддан ташқари мухолифат аъзолари Баҳодир Чориев, Дилшод Усмонов, Мирраҳмат Мўминов, Моҳира Ортиқова ва Усмон Баратовлар номлари бор.

”Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати раҳбари, АҚШда сиёсий қочқинлик мақомида яшаб келаётган Баҳодир Чориев ўз сайловолди шиорини «Етса Молим, етмаса Жоним фидо бўлсин Халқим учун!» деб атаган.

“Рустамбанк”нинг асосчиси, 17 йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида сиёсий сабабларга кўра тутқинликда сақланаётган таниқли тадбиркор Рустам Усмоновнинг ўғли Дилшод Усмонов Ўзбекистондаги адолатсизликларга қарши курашиш учун сиёсий майдонга келгани ва узоқ йиллардан бери отасиинг бизнесини давом эттираётганини айтган.

«Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг озодлиги учун курашиш, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, банк соҳасини ислоҳатлаштириш, инсон ҳуқуқларини тиклаш, давлатнинг молия ва иқтисодини кўтариш каби бир қатор самарали ишларни амалга ошириш мақсадида, менинг номзодимни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар муносабати билан ўтказиладиган Виртуал сайловда рўйхатга олишингизни сўрайман», дейди Дилшод Усмонов Виртуал сайлов комиссиясига берган аризасида.

Номзодлардан яна бири Тошкентдаги Британия элчихонасининг собиқ қўриқчиси, қийноқ қурбони Қаюм Ортиқовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётган унинг турмуш ўртоғи Моҳира Ортиқова ўзининг айни пайтда “Қурбонлар шаъни ва инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилишига нисбатан адолатни тиклаш ҳуқуқи” Халқаро куни муносабати билан ташкил этилган “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи раҳбари эканини маълум қилган.

Виртуал сайлов комиссиясини ташкил қилган хориждаги ўзбек фаоллари Ислом Каримов номзодининг президентликка илгари сурилиши Ўзбекистон конституциясига зидлигини таъкидлаб, ўз номзодлари иштирокида Интернет оламида президентлик сайловини ўтказмоқчилар.

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси томонидан расман тўрт номзод: Ислом Каримов, Акмал Саидов, Ҳотамжон Кетмонов ва Наримов Умаров номлари рўйхатга олинган.

«Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб, фаолият олиб бораётган мазкур тўрт сиёсий партиялар аслида президент И.Каримовнинг «чўнтак партиялар»и эканлиги дунё ҳамжамиятига ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти фаолларига сир эмас»- дейилади Виртуал Сайлов комиссиясининг мурожаатида.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2015/02/150208_cy_uzbek_virtual_elections

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.