ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Номзодларни рўйхатга олиш жарaёни тугади
Аввал хабар қилганимиздек, ВСКнинг 27.01.2015 й.даги №006-Q қарорига асосан, бугун, 10 февраль, душанба Париж вақти билан соат 22:00да Президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш жараёни ўз ниҳоясига етди.
ВСКга ўз аризаси билан мурожаат қилганлар орасидан жами ўн икки нафар номзодлар ВСК томонидан рўйхатга олинди.
Қуйида номзодларнинг исм-шарифлари кирилл алифбоси тартибида тақдим этилади. (ВСК қарорига асосан, барча расмий ҳужжатларда номзодларнинг фамилияларига нисбатан алифбо қўлланилади).
Номзодлар рўйхати:
- Баратов Усмон
- Кетмонов Ҳотамжон (МСК)
- Мўминов Мирраҳмат
- Нормўмин Намоз
- Ортиқова Моҳира
- Рустамов Шуҳрат
- Саидов Акмал (МСК)
- Умаров Наримон (МСК)
- Усмонов Дилшод
- Усмонов Салахаддин
- Худойберди Ҳазратқул
- Чориев Баҳодир
Номзодлар тўғрисидаги барча маълумотлар билан ВСК веб-саҳифасида мунтазам танишишингиз мумкин.
Виртуал Сайлов Комиссияси
Матбуот Хизмати
10.02.2015 йил
Fikr bildirish