Номзодлардан ВСКга таклиф келди

181818

ВИРТУАЛ САЙЛОВ КОМИССИЯСИГА ТАКЛИФ:

Виртуал сайловни ҳеч бўлмаса бир ҳафта олдин, яъни, 20-22 март кунлари якунлаш лозим. Сайлов ғолиби  эълон қилингач, Ўзбекистондаги расмий сайловга мухолифатдан ғолибнинг номзоди тақдим этилиши керак. Ана шунда виртуал сайлов ғолиби расмий сайловда иштирок эта олиши мумкин.

Ушбу таклифни муҳокама қилиб кўришларингизни сўрайман, илтимос.

Ҳурмат билан Ш. Рустамов. 15.02.2015.

******

Мен Шуҳрат Рустамовнинг таклифини қўллаб қўвватлайман. Ўйлайманки, ВСК сайлов Ш.Рустамов айтган муҳлатдан ҳам бир ҳафта олдинроқ, яьни 12 Мартгача якунлаши керак. Шундан сўнг Ўзб.Марк.Сайлов Комиссиясига, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкиилотига, ЕИ ва БМТга ВСКда ғолиб чиққан альтернатив, муҳолифат номзодини Ўзб.Президентлик сайловларига қатнашишига имкон берилишини сўраш керак.

Шу билан бир қаторда ВСК ғолиби Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида сайловчилар билан учрашув ўтказиши лозимлиги вва бу учун Ўзб.Ҳукумати зарур бўлган чора тадбирларни ўтказишдаа ҳамкорлик қилиши, номзодларни қўллаб қўвватлаши лозимлигини сўраш керак.

Вақт ва Замон бугун ниҳоят халқнинг талаб ва илтимосларига қулоқ солишни тақозо қилади.

Барча номзодлар Ўзбекистонниинг бугуни ва эртаанги куни ривожланиши, барча фуқароларнинг ҳаёти бахтли, фаровон ва эркин бўлиши учун ўзларини курашга бағишлаганлар.

Бугун ниҳоят Ўзбекистон халқларига Ўзбекистон Президентини эркин, адолатли сайловлар орқали сайлашига имкон берилиши керак.

Ҳурмат ила
Ҳазратқул Худойберди

………………..

Ассалому Алейкум Хурматли биродарлар Акалар ва Опалар!

я согласен и присоединяюсь к этой идеи и поддерживаю её целиком, как и Вас всех на предстоящих дебатах и выборах, желаю от всего сердца Вам достигнуть своей благородной цели ради интереса и заботы всего народа… Вы уже победители, пусть оно останется таковым всегда в Вашей жизни!!!

С Уважением и Желая Вам от всей души и сердца победы Давлад (Дилшод) Усманов

……………..

ВСК бошқа номзодлардан ҳам бу таклифга муносабат билдиришларини илтимос қилади.

Бу таклифлар ВСКнинг навбатдаги мажлисида муҳокама қилиниб, қабул қилинган қарор матбуотда эълон қилинади.

ВСК матбуот хизмати.

16 феврал 2015 йил

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.