ВСКнинг президентликка номзодлардан тушган таклифига муносабати

181818

Президентликка номзодлар томонидан ВСКга билдирилаётган таклифлар учун Комиссия ўз миннатдорчилигини билдиради.

ВСК бу таклифларни ҳар томонлама ўрганиб чиқди, ва қуйидаги ўз мавқеини билдиришни лозим топди.

ВСК Ўзбекистонда шаклланган сиёсий ва ҳуқуқий вазият ўта қаттиқ назоратда эканлигини, сайловлар нафақат сиёсий иродага асосланишини, балки қонунчилик асосида кунма-кунлик маълум бир тартиб-қоида асосида иш олиб боришини инобатга олиб, ВСК томонидан уюштирилган сайлов ғолибларини жорий расмий сайловларда иштирок этишини мутлақ имконсиз деб баҳолайди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Президентликка номзодлар фақатгина сиёсий партиялардан кўрсатилиши ва ушбу сиёсий партиялар сайлов кампанияси бошланишидан камида олти ой олдин рўйхатга олинган бўлиши ва ҳ.к. ҳуқуқий талаблар мавжуд. Ўзбекистонда шаклланган нодемократик анъаналарга кўра, қонунчилик – жамият учун ҳуқуқий баръер вазифасини ўтаб келади.

ВСК ушбу виртуал сайловларни уюштиришидан асосий мақсади – Ўзбекистондаги сайловлар нодемократик ва уюштирилган бир тадбир эканлигини намойиш қилиш эди.

Уни устига, ВСК Ислом Каримов номзодини рўйхатга олишдан бош тортиши билан Конституция талабларига жамоатчилик эътиборини қарата олди.

ВСК виртуал сайловлар демократик ва эркин эканлигига ишонадики, бугунги кунда ВСК томонидан рўйхатга олинган 12 номзоднинг қайси бири ғолиб бўлиши ҳеч кимга маълум эмас. ВСК сайлов муддатини ўзгаришсиз қолдиради ва сайлов куни 29 мартда тугашини билдиради.

Виртуал Сайлов Комиссияси

17 февраль, 2015 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.