«Альянс» хуқуқ ҳимоячилари: Республика Конституцион cудига даъво ариза

index

Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига

Қўшимча жавобгар: Ўзбекистон Либерал Демократик партиясига

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан, Ислом Абдуғаниевич Каримов 2015 йилнинг 16 феврал кунида, Ўзбекистон Конституциясига зид равишда Президентликка номзод этиб рўйхатга олинганлиги сабабли, уни бекор қилиш хақида

Д А Ъ В О   А Р И З А С И

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35 ва 44-моддаларида кафолатланган сиёсий ҳуқуқлар асосида)

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституцияга мувофиқ иш кўришлиги»- белгилаб қўйилган.

Конституциянинг 16-моддасида: – «Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормаларига ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас»лиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциянинг 90-моддаси: – «Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ Ўзбекистон Президенти бўлиши мумкин эмас» -эканлигини қатъий белгилаб қўйган бўлиб, Конституциянинг ушбу 90-моддаси шу кунгача ўзгартирилмаган ва бекор қилинмаган!

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси томонидан 2015 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига номзод этиб кўрсатилган Ислом Абдуғаниевич Каримовни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2015 йилнинг 16 феврал кунида, Ўзбекистон Президентлик сайловига номзод этиб рўйхатга олди ва 2015 йилнинг 29 март кунида бўлиб ўтадиган умум халқ сайлови натижасида Ислом Абдуғаниевич Каримов, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нормаларига зид равишда сурункасига тўртинчи бора Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб сайланиш эҳтимоллиги туғилмоқда.

Биринчи марта:

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1991 йилнинг 29 декабрь кунида умумхалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган ва Конституция нормасида назарда тутилмаган ҳолда, Конституцияда назарда тутилмаган ноқонуний референдум йўли билан ўз ваколатини 2000 йилгача узайтирган. Сурункасига

Иккинчи марта:

1999 йил декабр ойида умумхалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган ва яна Конституция қоидаларига зид равишда Президентлик ваколатини чўздириб, 2000 йилнинг 22 январ кунидан 2008 йилгача Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарган.

Бунга асос:

Сурункасига Учинчи марта: 2007 йил декабр ойида умухалқ сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Президенти этиб сайланган ва 2008 йил 16 январдан 2015 йилнинг 16 январ кунигача етти йил давомида сурункасига учинчи марта Ўзбекистон Президенти вазифасини, Ўзбекистон Конституцияси нормаларига ва қоидаларига зид равишда бажариб келган.

Вахоланки, Президентликка сайланган Ўзбекистон Президенти, Ўзбекистон халқи сиймосида унинг вакиллик органи – Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида, Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига асосан, – «Конституция ва қонунларга қатъий риоя этишга» ўнг кафтини Конституция ва Қуръонга бир варакайига қўйган холда тантанали қасамёд этмоқлиги лозим.

Ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида, – «Ўзбекистон Республикасининг Президенти, «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир»-деб қатъий белгилаб қўйилган»!…

Агарки, Конституциянинг 90-моддаси нормасини қўпол тарзда бузиш оқибатида Президент сайланса, у ҳолда Конституцияга зид равишда сайланган Президент, қандай қилиб Ўзбекистон халқи сиймосида унинг вакиллик органи -Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида ўнг кафтини Конституция ва Қуръонга бир варакайига қўйган холда – «Конституция ва қонунларга қатъий риоя этишга ва ҳамма томонидан Конституция ва қонунларга бир хилда риоя этилишининг кафили бўлишга қасамёд этмоқлиги мумкин» ???…

Мана шу ҳолнинг ўзи Конституцияга (Конституциявий тузумга) тажовуз эмасми??? …

Мустақил Ўзбекистоннинг ўтган 24 йиллик даврида халқ учун нимаи-ки фаровонлик ва тўкинлик бўлганлиги, қанча-қанча қурилишлар қурилганлиги, автомобил заводи-ю ва бошқа ҳоказо-ҳоказолар барпо этилганлиги, халқ қанчалар тўкинликда ёки йўпинликда яшаётганлиги қанчалик хақиқат бўлмасин (авваломбор бунга тарих ўзи вақти келиб бахо беради), бу ишларда Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мехнатлари қанчалар тахсинга сазовор бўлмасин, аммо хеч бир иш ёки сабаб хеч кимга Конституция нормасини оёқ ости қилиб, Ислом Абдуғаниевич Каримовни яна бир бор, яъни сурункасига тўртинчи бора Президент этиб сайлаш ҳуқуқини бермаслигини – аксинча тақиқлашлигини, бу эса дунё демократик ҳамжамиятининг бизни мутлақо тушунмаслиги ва олқишламаслигини, аксинча халқаро нуфузимизни ерга уришлигини англаб етмоқлигимиз лозим, ахир «не заменимых – не бывает» Вахоланки, ахолисининг 90%дан кўпроғи мусулмон бўлган ахолимиз шуни яхши тушунадики;-«Ислом дунёсида — Шариатда Қуръон қанчалар Муқаддас ва шак-шубҳадан ҳоли бўлса …

Инсоният дунёсида — Ҳаётда Конституция ҳам худди шунингдек муқаддас ва шак-шубхадан ҳоли бўлмоғи лозим»лигини.

Акс ҳолда кишилик жамияти анархияга — бошбошдоқликка юз тутмоғи муқаррар эканлигини!

Сабабики, 30 млндан ошиқроқ ахолиси мавжуд бўлган Республикада, 30 млндан ортиқ фикр ва истак мавжудлиги ва фикрларнинг хилма-хиллиги, кимлардир буюк ишлари учун Ислом Каримовни тенгсиз деб ўйласалар, кимлардир мутлақо аксинча ўйлашликлари табиийдир, демак энг тўғри ва одил йўл айнан Конституция нормасига қатъий риоя этган ҳолда, Конституциявий сайлов орқали – Конституциявий Президентни сайлашдир-бошқа йўл йўқ !!! .

Ахир, Конституциянинг кафили бўлмиш Президентнинг ўзлари, Конституция нормасини қўпол тарзда бузган холда Президентликни эгалласалар, ўз-ўзидан Конституция ва қонунларни бузиш истаги бошқа мансабдор шахсларда ҳам пайдо бўлмоқлиги эхтимолдан холи бўлмайди, бу эса айнан жамиятда анархияни-бошбошдоқликни келтириб чиқаради. Бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир инсон, ҳар куни ўлим хақлигига, у ким бўлишидан қатъи назар танидаги жони омонат эканлигига Имон келтирмоқлиги лозимлигини, Оллохдан бошқа абадият мавжуд эмаслигини, давр тхаттоки Илохлардан ҳам ўтганлигини – яна кимлардан ўтмаганлигини, агарки бугун биз шуни онг шууримизга англаб етмасак ва муносиб номзод йўқ деган бахона билан, Конституцияга зид равишда Ислом Каримовни тўртинчи бора Президент этиб сайласак, Оллохнинг хохиш иродаси вожиб бўлиб қолса-чи, ўлим бандаси учун ХАҚдир (гарчанд хеч кимга ўлим тилаш ниятимиз йўқ бўлсада), у холда бошқа кимлардир (ғайриқонуний кучлар)ҳам И.А. Каримовдан ўрнак олиб Конституция нормасига зид равишда Президентлик курсисини эгаллашга даъво қилмайли -деб ким кафолат бера олади??? …

Мана шундай холатга йўл қўйиб бўладими, бу Конституциявий тузумга тажовуз бўлмайдими???

Юқорида қайд этиб ўтилган, ҳақиқий ҳаётий далиллар негизида, бундан буён Конституция нормасининг бузилишини олдини олиш мақсадида, ҳамда шахсан Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан яратилган, -«Қонун устиворлиги таъминланган эркин фуқаролик жамиятини яратиш концепцияси» замирида, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий ва барча жабхаларида ҳақиқатда сўзсиз тан олинишини, унинг устунлиги сўзсиз таъминланишини ва Ўзбекистон давлати ҳам халқаро демократик ҳамжамиятнинг ҳақиқий тенг аъзоси бўлиши учун, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституция нормалари ва қоидаларига зид бўлмаслигини таъминлаш мақсадида

С ў р а й м и з:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108 ва 109-моддаларида берилган ваколат доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида, Ўзбекистон Республикасида, том маънода: «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши»ни таъмин этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, Ислом Абдуғаниевич Каримовни, Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига номзод этиб руйхат олинишини, Конституция нормасига зид деб топишингизни ва бекор қилишингизни сўраймиз.

Мазкур даъво аризасини, Ўзбекистоннинг равнақи ва халқаро нуфузи ошиши ва халқнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун ўзларини масъулиятли деб ҳисоблайдиган барча Ўзбекистон фуқароларининг ва ўзингизнинг ҳам Конституциявий бурчингиз деб қабул қилишингизни ва хар қандай бахона-ю сабаблар кўрсатмасдан, Конституциявий ваколатингизга масъулият билан ёндошишингизни сўраймиз.

Қонунга итоаткор Ўзбекистон фуқуролари Альянс хуқуқ ҳимоячилари:

1. Бахром Абдурахимов. Тел: +99890 721 0725

2. Шухрат Рустамов

3. Ширина Нишанова

……………………..

Заявление в конституционный Суд Узбекистана

Конституционному суду Республики Узбекистан.

Копии: Президенту Узбекистана, НДП Узбекистана, СДП «Адолат» Узбекистана и партию «Миллий тикланиш» Узбекистана.

Для сведения: О.О.Н., Е.С., О.Б.С.Е., С.Н.Г., Ш.О.С.,
и всем международным организациям по правам человека.

Для общественности: Всей свободной прессе и сайтам интернета.

Ответчику: Центральной Избирательной Комиссии Узбекистана.

Дополнительному ответчику: Либерал демократической партии Узбекистана

З А Я В Л Е Н И Я

Для отмены решения Центральной избирательной Комиссии Узбекистан, о регистрации И.А.Каримова, в качестве кандидата на выборы Президента Республики Узбекистан.

В Конституции Республики Узбекистан:

В Статье 15 установлено: – В Республике Узбекистан признается безусловное верховенство Конституции и законов Республики Узбекистан. Государство, его органы, должностные лица, общественные объединения, граждане действуют в соответствии с Конституцией и законами.

В Статье 16 установлено: – Ни один закон или иной нормативно-правовой акт не может противоречить нормам и принципам Конституции.

К тому же норма Статье 90 Конституции: – «Одно и то же лицо не может быть Президентом Республики Узбекистан более двух сроков подряд.», со дня принятия Конституции 8 декабря 1992 года и до настоящего дня не было изменено в соответствие Статье 127 Конституции, или же не было отменено в соответствие закона!

Однако, выдвинутая кандидатура от Либерал Демократической партии Узбекистана И.А. Каримов, 16 февраля 2015 года в нарушении норм Конституции Узбекистана было зарегистрировано в качестве кандидата на выборы Президента Республики Узбекистана в Центральной избирательной Комиссии Узбекистана, в результате чего может стать Одно и то же лицо, в лице И.А.Каримова Президента Республики Узбекистан четвёртый срок подряд.» в нарушении требований статье 90 Конституции Узбекистан.

-Первый «всенародный» президентский выбор И.А.Каримова было 29 декабря 1991года, и президентский срок начавшийся в январе 1992 года, должен был составить пять лет. Однако вскоре Ислам Абдуганиевич решил, что это как-то маловато, и в 1995 году организовал референдум в нарушений норм Конституции по продлению своих полномочий на три года. В итоге нарушение Конституции его пятилетний срок превратился в восьмилетний, и завершился лишь в 2000-м году.

-Второй «всенародный» президентский выбор в декабре 1999года и второй президентский срок подряд И.А.Каримова вместо отмеренных Конституцией пяти лет продлился тоже восемь, то есть с 22 января 2000 года до 16 января 2008-го. Он тоже был удлинен посредством «референдума» в нарушении норм Конституции, проведенного в 2002 году.

Третий «всенародный» президентский выбор в декабре 2007года и в нарушение норм Конституции третий подряд антиконституционный президентский срок И.А.Каримова, определяемый Конституцией как семилетний, а в действительности восьмилетний, начался 16 января 2008-го и, исходя из его официального названия, истек ровно через 7 лет, то есть 16 января 2015 года.

Таким образом, многоуважаемый Ислам Абдуганиевич Каримов в течение 23 лет находясь три срока подряд в должности Президента Республики Узбекистан, в полностью исчерпал, даже пере исчерпал свои вожможности бронировать Президентский Престол…

Спрашивается, если одно и то же лицо, в лице И.А.Каримова в нарушении норм Конституции станет Президентом Республики Узбекистан четвёртый срок подряд, тогда как он будет на заседании Олий Мажлиса Республики Узбекистан принести присягу в соответствие статье 92 Конституции:

«Торжественно клясться строго следовать Конституции и законам республики, гарантировать права и свободу граждан».

А так же, в соответствие статье 93 Конституции: – «как будет выступать гарантом соблюдения прав и свобод граждан, Конституции и законов Республики Узбекистан»!

Абсурд: Лицо получившей Президентский престол в нарушении Конституции четвертый срок подряд, разве может быть гарантам Конституции и стать Конституционным Президентом?

Разве это не посягательство Конституционного строя? Разве такое можно допустить ??? …

Да нельзя не отметить что и есть в Узбекистане люди по своей воле или же не по своей воле а по принуждению считавшие что Ислам Абдуганиевич Каримов не заменим и все достижение республики, начиная от независимости Узбекистана до строительства много-многого и автопрома и прочие да и улучшения благосостояния народа и мира в республики благодаря Президенту (хотя придёт время и история даст свою обьективную оценку), но нельзя и не отметить что Узбекистан тоже стремится в цивилизованному миру и хочет строить демократическое гражданское общество где признается безусловное верховенство Конституции и законов, а так же где ни какие заслуги или какие либо доводы не может стать поводам для нарушения норм Конституции и четвертый раз подряд, Одного и того же лицо, в лице И.А.Каримова переизбрать Президентом Республики Узбекистан четвёртый срок подряд.» !!!…

Цивилизованный мир просто нас не поймёт… Этого нельзя допустить!!!…

А так же надо отметить, что состояших более 90% населения мусульманского вероповедения, должны явно осознать: – «В исламском мире как Коръан является единой и святой без всякого сомнения…

– «В цивилизованном мире –норм Конституции тоже является единым и правильным без всякого сомнения», в противном случае любое общество придёт к анархии…

По этому, единый и правильный выход для народов Узбекистана, это соблюдая норм Конституции проводить Конституционные выборы и избрать Конституционного Президента в соответствие норм Конституции.

Мы люди, не зависимо кем являемся Президентом или простым рабочим должны безболезненно воспринимать, что мы люди смертные, а только сам Аллах всемогущий и бессмертный и рано или поздно настигнет этот час, и придёт нам всем давать отчет за деяние, поэтому мы должны осознать что «не заменимых –не бывает»…

На основании вышеизложенного, чтобы впредь не допустить нарушений норм Конституции, а так же достроить демократическое гражданское общество, где признается безусловное верховенство Конституции и законов по личной инициативе Ислама Абдуганиевича Каримова

П Р О С И М:

В соответствие статьи 108 и 109 Конституции и закона о Конституционного суда, отменить решения Центральной избирательной Комиссии Узбекистан, о регистрации И.А.Каримова, в качестве кандидата на выборы Президента Республики Узбекистан для обеспечения безусловного верховенство Конституции и законов Республики Узбекистан и чтобы Государство, его органы, должностные лица, общественные объединения, и граждане впредь действовали только в соответствии с Конституцией и законами, и ни один закон или иной нормативно-правовой акт не была противоречащим нормам и принципам Конституции!

В этом очень ответственном вопросе нельзя быть нерешительным и нет мест для колебаний в поисках разных причин, а надо быть решительными и ответственными за будущего Узбекистана и благосостояния узбекского народа.

Законопослушные граждане Узбекистана, Правозащитники П.О. Альянса

1.Бахром Абдурахимов тел: +99890 721 0725.

2. Шухрат Рустамов

3. Ширина Нишанова

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.