Шуҳратжон Аҳмаджоновнинг Очиқ хатига ВСКнинг муносабати

images

Мустақил журналист Шуҳратжон Аҳмаджоновнинг Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)га йўллаган Очиқ хатига ВСКнинг муносабати

Ҳурматли Шуҳратжон Аҳмаджонов!

25 февралда бизларга йўллаган Очиқ хатингиз ва эътиборингиз учун ташаккур! Мазкур хатингиз веб-саҳифамизда нашр қилинди.

Очиқ хатингизда йўллаган таклифингизни ВСК кўриб чиқиб, қуйидагича тўхтамга келди.

Маълумки, ВСК Президентликка номзодларни  рўйхатга олиш жараёнини 28 январдан 10 февралгача белгилаган бўлиб, 14 кун ичида номзодларни рўйхатга олиб бўлган.

14 кун давомида ВСК ўз расмий веб-саҳифасида, интернетдаги ижтимоий тармоқларда, қолаверса, кенг жамоатчиликка эл.почта орқали ҳам хабарлар тарқатган. Озодлик, Би-би-си, “Фарғона” ААлари каби бир қатор нуфузли халқаро ОАВ бу ҳақда етарлича ахборот берган.

Номзодларни рўйхатга олиш жараёни тўғрисида ва умуман, ВСКнинг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка ўз вақтида тўлалигича ахборотлар етиб келганки, ҳатто, интернетга чеклов қўйилган Ўзбекистондаги фаоллар ҳам бу ҳақда етарлича хабардор бўлибгина қолмай, ҳаттоки, ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов 10 февралгача, номзодликка рўйхатга олиниш учун барча зарурий ҳужжатларини тайёрлаб, ВСКга ариза билан мурожаат этишга ҳам улгурган. Бундан кўриниб турибдики, ВСК номзодларни рўйхатга олиш учун етарли даражада вақт белгилаган.

ВСК ташкил этилганлигини шахсан Сиз, Очиқ хатингизда ёзганингиздек, 24 февралда хабардор бўлибсиз. Бунгача орадан бир ой вақт ўтиб бўлган. АҚШдек, интернет тўла ривожланган очиқ мамлакатда яшаётган бўлишингизга қарамай, шу пайтгача Сизнинг ВСК фаолияти тўғрисида хабарсиз қолишингиз, бу шахсан Сизнинг шахсий муаммоингиздир. Бу бўйича ВСК масъул эмас.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг айрим боб ва моддаларидан Очиқ хатингизда иқтибослар келтириб, номзодларни рўйхатга олиш жараёнини узайтиришимизга асос сифатида кўрсатибсиз. ВСК Ўзбекистон қонунларига ҳурмат билан қараган ҳолда, Сизга шуни маълум қиладики, мазкур қонунда муддатлар ойлар ҳисобида белгиланган. Афсуски, ВСКда бу қадар катта вақт йўқлигини ва кенг ресурслар мавжуд эмаслигидан келиб чиқсак, ВСКнинг номзодларни рўйхатга олиш жараёнига ВСК етарлича вақт ажратганлиги аён бўлади.

Хулоса ўрнида: ВСК қабул қилган барча қарорлари ва иш режаларини тўла ҳолда амалга оширмоқда. ВСК ўз қарорлари ва иш режасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишни бугунги кунгача долзарб, деб ҳисобламайди. ВСКнинг ҳар бир қарори ВСК йиғилишларида атрофлича муҳокама этилиб, кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Яна бир бора эътиборингиз учун ташаккур!

Ҳурмат билан,

Виртуал Сайлов Комиссияси

27.02.2015 йил

http://saylov2015.org/2015/02/1998

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.