BahsOnline: Виртуал сайлов дебатлари – Усмон Баратов ва Салоҳиддин Усмонов
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал сайлов номзодлари Усмон Баратов ва Салоҳиддин Усмоновлар виртуал сайлов дебатини ўтказдилар.
Баҳс Онлайннинг 4 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлар орасидаги мунозара давом этди. Бу гал баҳс майдонига виртуал президентликка номзодлар – Москвадаги “Ватандош” ташкилоти раҳбари Усмон Баратов ва инженер, ҳуқуқшунос Салоҳиддин Усмонов тушди.
Виртуал сайловда президентликка ўз номзодларини қўйган ўзбек ҳукумати мухолифи, 57 ёшли Усмон Баратов ўз сайловолди дастурида Ўзбекистонни Кремль раҳбарлигидаги собиқ қардош иттифоқчилари сафида кўришни исташини айтар экан, Ўзбекистонни ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлайди.
Усмон Баратов фикрича, Ўзбекистон узоқдаги мамлакатлардан кўра, аввало Россия, Қозоғистон, Беларус каби яқин мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаши шарт.
Виртуал президентликка номзод, 47 ёшли Салоҳиддин Усмонов оппонентининг бу фикрларига қарши турар экан, Кремль рҳабарлигидаги бундай ташкилотларга қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигини хавф остига қўяди, деган фикрни билдиради.
Оппонентлар баҳс майдонида Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий бўҳрондан олиб чиқишнинг бошқа йўллари ҳақида ҳам мунозара юритдилар.
Fikr bildirish