Бу элдан юрт сўраб Бобурлар ўтган,
Дукчи Эшон ўтган ёвга тик боқиб!
Қодирийлар ўтган, Чўлпонлар ўтган,
Сўзи-ла озодлик машъалин ёқиб!Бошинг эгилмасин, қаддингни кўтар,
Золимга муносиб сўзингни дегин!
Ноҳақликлар етар , ёлғонлар етар,
Адолат истайди элимиз бугун!Ғафлат уйқусидан уйғон юртдошим,
Оталар ростлаган сафларни тўлдир!
Бу кун миллат учун имкон юртдошим,
Ҳайқириб борлиққа борлигинг билдир!Кел энди, ўзгача ҳаёт бошлагин,
Асло чекинмагин, ортга қочмагин
Озод туғилгансан, озод яшагин,
Қўрқмагин, мардона қадам ташлагин!
Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…