Ўзбекистон Республикаси Виртуал Президентлигига номзодларга расман овоз бериш бошланди
Интернетдаги www.saylov2015.org веб саҳифамизнинг ўнг томонида сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус ҳисоблагич дастури ўрнатилди. Сиз ушбу ҳисоблагич орқали ўзингиз истаган фақат бир номзодга овоз беришингиз мумкин.
Сайловнинг дастлабки натижалари 8 мартдан бошлаб, ҳафтанинг якшанба кунлари Париж вақти билан соат 20:00 да матбуот орқали эълон қилиниб борилади. Сайлов 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Париж вақти билан тунги соат 12:00 гача давом этади. Сўнгги натижалар ВСК томонидан 30 март куни матбуотда эълон қилинади.
Виртуал Сайлов Комиссиясининг Ўзбекистон келажаги йўлида эзгу мақсадлар билан қилаётган хайрли ишида, Сиз азиз ватандошларимизни, демократик сайловларда муносиб иштирок этишга, ўзингиз истаган номзодга ОЗОД ва ЭРКИН овозингизни беришга чақирамиз!
Унутманг, бугунги овозингиз, эртанги келажагимиздир!
Fikr bildirish