Виртуал сайлов комиссиясининг 9 март кунги тўпланган овозлар бўйича маълумоти
Биз 7 март кунги ВСК йиғилишида натижаларни нафақат фоизлари билан, балким сонлари билан эълон қилиш ҳақида қатъий қарорга келган эдик. Нима учун сонларни эълон қилинмаганини сабабини шахсан мен ҳали аниқламадим.
Чунки, кеча байрам муносабати билан набираларим ёнида бўлгандим. Кейин эса, бошқа вакилларимиз дебатларни ёзиб олиш банд бўлишди. Натижаларни нашр қилишда сонлар эълон қилинмагани сабабини байрам ва дам олиш кунига тўғри келиб қолгани учун ҳам аниқлай олмадим.
Биз ҳеч бир нарсани сир сақламоқчи эмасмиз. Агар халқимиз вакиллари сиёсий пассив бўлсалар бунда биз айбдор эмасмиз.
Бизнинг виртуал сайлов ўтказишдан асосий мақсадимиз, Ўзбекистондаги Президентлик сайловларининг ноқонунийлигини дунё жамоатчилигига етказиш бўлган ва биз бу мақсадимизга эришдик, деб ҳисоблайман.
Иккинчидан, бизнинг виртуал сайловни ўтказишдан яна бир кўзлаган мақсадимиз, янги инсонларни, янги фикрларни юзага чиқариш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш эди. Биз бу мақсадимизга ҳам эришдик.
Энди юқоридаги фикрларимни исботи тариқасида 9 март куни Париж вақти билан 21:00 гача бўлган овоз бериш натижаларини барчага маълумот тариқасида эълон қилмоқдаман. (Ушбу маълумот овоз бериш программасидан скроншот қилиб кўчириб олинган) Жаъми бўлиб, 9 кун ичида 2.139 (икки минг бир юз ўттиз тўққиз)та овоз тўпланган.
Виртуал сайлов комиссияси раиси Мўътабар Тожибоева
Fikr bildirish