Ўзбекистон: “Виртуал сайлов комиссияси” овоз беришнинг навбатдаги натижаларини эълон қилди

сайт

Ўзбекистон президенти муқобил сайловларининг 22 март кунги натижалари

 

 Ўзбекистон президентининг муқобил сайловларини ўтказиш бўйича Виртуал сайлов комиссияси (ВСК) дастлабки оралиқ сайлов натижаларини эълон қилди.ВСК 22 март куни овоз беришнинг учинчи оралиқ натижаларини маълум қилди.

Номзодлар орасида ҳамон АҚШда истиқомат қилаётган Баҳодир Чориев 1461 та овоз тўплаб етакчилик қилмоқда. Бироқ берилган овозлардан фақат 396 таси ҳақиқий деб топилган.

Хатамжон Кетмонов тўплаган 1280 та овозлардан 266 таси, Акмал Саидов тўплаган 1208 та овоздан 185 таси ва Нариман Умаровга берилган 1198 та овозлардан 139 таси ҳақиқий, қолганлари сохта деб топилди.

Шу бугунги кунгача ВСК сайтида жами 6684 киши овоз берган бўлиб, уларнинг учдан бири – 2173 таси ҳақиқий деб топилди. Сохта овозлар бўйича Нариман Умаров етакчилик қилмоқда – 1058 та, иккинчи ўринда А.Саидов (1023) ва учиничи ўринда – Баҳодир Чориев (1020).

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг номзоди Ўзбекистон Конституциясига зид равишда тўртинчи муддатга қўйилганидан безиб кетган бир гуруҳ сиёсий муҳожирлар виртуал сайловларни ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=10260&mode=snews

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.