Ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда қораланмоқда!

Мўътабар Тожибоева раҳбарлигидаги «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти Францияда давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини кучайтириб боргани сари унинг ўзига, ташкилотига қарши қоралов кампаниялари уюштирилмоқда. Бундан ташқари фаолиятига алоқадор бўлган интернет сайтларига тинимсиз хакерлик атакалари бўлмоқда.

Шунингдек, Тожибоева ва у билан яқиндан хамкорлик қиладиган касбдошларининг компьютерлари, электрон адреслари, бошқа интернет ва техникага алоқадор барча программаларини ишдан чиқаришга тинимсиз ҳаракатлар бўлмоқда. Душманлар ўз мақсадларига етаётган вақтлари ҳам бўлмоқда.

Буни исботи тариқасида яқиндагина Виртуал сайлов комиссиясининг сайти, электрон адреси, радиоси ва интернет орқали овоз бериш дастурини буткул ишдан чиқарилгани, сайтни эса порнографик сайтга айлантириб қўйилгани аниқ далилдир.

Бундан ташқари, 2013 йилнинг 28 декабридан бошлаб, ўзини ўзбек мухолифати дея атовчи ташкилотларнинг сайтлари, “мустақил журналистлар” бошқарадиган сайтларда Тожибоевани қораловчи кампаниялар тинимсиз уюштирилиб келаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бошланиши арафасида Ўзбекистондаги Президентлик сайловидаги қонунбузилишлар ҳақида дунё ҳамжамияти эътиборини қаратиш учун ташкил этилган Виртуал сайлов кампанияси сабаб “мухолифот” сайтларида Виртуал сайловни ва бунинг ташаббускорларидан бири ва Виртуал сайлов комиссиясининг раиси Мўътабар Тожибоева шаънига қораловчи бўхтон материалларни чоп қила бошлади.

Бунинг исботи тариқасида, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг http://uzbek.fm/10556 радиоблогида 18 февраль кунги Дилмурод ҚИЛИЧ, журналистни қаламига мансуб дея номаълум шахснинг номидан чоп қилинган «Рўёлар салтанати сари олға” номли туҳмат мақолани мисол қилиб келтириш мумкин https://soundcloud.com/uzbekfm/irsotajjjvsd.

Виртуал сайлов фаолиятини охирига олиб бориш имкониятини қолдирилмаган бўлсада, ҳукуматни ва унинг ҳамтовоқларини хавотирга солган нарса рўй берди ҳамда Виртуал сайлов натижасида, Ўзбекистондаги ғайриқонуний Президентлик сайлови ҳақида шу сайловга муқобил равишда ўтказилаётган виртуал сайловни фаолиятини тўхтатиш учун қилинган ҳаракатлар ҳақида нафақат махаллий матбуотлар, балки “Ўтюраклар Клуби” ва унинг раҳбари билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган халқаро матбуотлар ва халқаро ташкилотлар ўз муносабатларини билдирдилар.

Виртуал сайлов охиригача етказа олинмаган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайлови куни Виртуал сайлов мақсад ва вазифаларини кенгайтирган ҳолда давом эттириши кўзда тутилган “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши тузилгани ҳақида эълон қилинди.

Шу билан биргаликда Виртуал сайлов комиссиясининг сайти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг http://alteruz.info/ сайтига, “фейсбук”даги виртуал сайлов саҳифаси ҳам “Муқобил Ўзбекистон” саҳифасига айлантирилди. https://www.facebook.com/groups/417648981722121/?fref=ts.

Бундан ташқари, Мувофиқлаштириш Кенгашининг https://twitter.com/AlternativeUz саҳифаси ҳам ташкил этилди.

Шундан кейин Мўътабар Тожибоевага қарши янги бир қоралов кампанияси бошланди. Бу кампанияни ўзини Пауль Грюнингер халқаро мукофоти совриндори деб таништиргувчи Саиджаҳон Зайнобиддинов ижтимоий тармоқлар орқали уюштирмоқда.

https://www.facebook.com/saidjahon.zaynabitdinov/posts/803301246431806?pnref=story

https://www.facebook.com/Salahaddinbek/posts/1571010409842302?pnref=story

https://www.facebook.com/Salahaddinbek/posts/1571186736491336?pnref=story

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=801912623237335&set=a.345251175570151.75315.100002558148868&type=1&permPage=1

12.05.2014. жазава

У Тожибоевани нафақат қамоқда ўтирган сиёсий маҳкумларга ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда, сиёсий маҳкумларнинг жазо муддатига қўшиб берилишига сабабчиликда, балким ўзбек мухолифотини пароканда қилишда, халқни улардан нафратланишига сабаб бўлганликда, МВД ва СНБга одамларни “гўшт” қилиб берганликда, унинг касофатига юзлаб инсонлар ўлиб, юзлаб одамлар қамалиб ётганликда, энди эса, ўзини ўзбек ҳукуматига қарши курашаётгандек ўйин қилаётганликда, айбламоқда.

Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг Тожибоевага нисбатан айтган айбловлари бундан роса бир йил аввал ҳам, айнан Андижон фожеаларининг 9 йиллиги арафасида Зафар Шарипов номи билан ёзилган «Гражданин — звучит ГОРДО, а Муътабар Таджибаева — ПРОДАЖНО!”номли туҳмат материал Мўътабар Тожибоева билан ҳамкорлик қиладиган халқаро ташкилотлар ва кўплаб фуқаролик жамияти фаоллари, журналистлар электрон адресларга тарқатилганди. Зафар Шарипов номи билан тарқатилган бўлсада, Зайнобиддинов фикрларининг бир хиллиги сабабидан Зафар Шарипов аслида Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ўзи деган шубҳага боришга ҳам тўғри келмоқда.

Ушбу тарқатилган туҳмат материал ҳақида 2014 йилнинг 12 май куни жараён сайтида «Ўзбек махсус хизматларининг давомли жазаваси» (http://jarayon.com/uz/index.php/2012-03-10-17-03-24/item/509-solijon110514) номли мақола эълон қилинганди.

Орадан бир йил ўтиб яна тухмат, бўхтонларга қорилган қораловлар бошлангани учун бу мавзуга яна қайтишимизга тўғри келди.

Солижон Абдураҳмонов оиласига ҳам, Исроилжон Холдоров оиласига ҳам моддий ёрдам пулларини етказишни зиммасига олиб бу ишни ҳалол ва охирига етказиб, барча молиявий ҳисоботлар ва пулларни олганлик ҳақидаги олинган тилхатларни маблағ ажратган ҳалқаро ташкилотларга ўз вақтида тақдим қилган ҳуқуқ фаоли, мустақил журналист, “Виждон тутқунлари” қўмитасининг раҳбари Баҳодир Намозовга бу масалага ойдинлик киритиш учун мурожаат қилдик.

Мухбир: Баҳодир ака кўриб турганимиздек, Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ижтимоий тармоқларда тарқатаётган миш-мишлари билан сизнинг Мўътабар Тожибоева электрон почтасига Исроилжон Холдоровнинг оиласига молиявий кўмак берилгани юзасидан берган жавобингиз кескин фарқ қилмоқда.

Солижон Абдураҳмонов оиласига берилган ёрдам бўйича ҳам Тожибоевага қарши электрон адреслар орқали тарқатилган материалдаги гаплар билан сизнинг фикрларингиз кескин фарқ қилган эди. Шунинг учун яна бир бор шу ҳақда сизга саволлар билан мурожаат қилишга мажбур бўляпмиз.

Исроил Холдоровга ёрдам 2

Аслида сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига берилган моддий ёрдамлар ва фактлар ҳақида ошкора ёзмаслик, гапирмаслик керак. Лекин инсонни шаъни, ҳалоллигига зарба берилар экан, бу мавзуга қайтишга мажбурмиз. Иккинчидан, кимларга қандай ёрдамлар, кимлар орқали уюштирилаётганлигини ҳукумат махсус хизматлари вакиллари билиб турганини уларнинг шотирлари томонидан тарқатилаётган хабарларда яққол кўриниб турибди.

Сиёсий маҳкумлар Исроил Холдоров, Солижон Абдураҳмонов ва бошқа сиёсий махкумларнинг оилаларига 2011 йилда берилган ёрдам пули бўйича сиз нималар дея оласиз? Ҳақиқатан ҳам Тожибоева сиёсий маҳкумларнинг оилаларига берилган ёрдам пулларига кўз олайтириб ўзлаштирганми?

Б.Намозов: 2011 йилнинг август ойида Сивикус Халқаро Альянси, Мўътабар Тожибоева ва менинг иштирокимда Европа Иттифоқи Жамғармасидан Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтирган сиёсий маҳкумларнинг оилаларига дори-дармонлар, озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар олиб боришлари ва йўл ҳаражатларига сарфлашлари учун ёрдам сифатида пул ажратилишига муваффақ бўлинди.

Мен ва Тожибоева орқали, адашмасам 17 нафар ҳар бир сиёсий махкумларнинг оилаларига, соғлиги ёмон маҳкумларнинг оилаларига алоҳида сумма, касал бўлмаган маҳкумларга камроқ суммадан қилиб тақсимланди.

Баходир Намозов

Пулни Ўзбекистон ичида тарқатилиши мени зиммамга юклатилди. Пул менинг ҳисоб рақамимга келиб тушди. Ўзбекистон ичида пулларнинг тарқатиш ишларида Дилором Исҳоқова, Аҳмаджон Мадмаров ва Бахтиёр Ҳамроевлар кўмак беришган.

Солижон Абдураҳмонов оиласига ажратилган 650 АҚШ доллар пул миқдорини унинг укаси Баҳромнинг Тошкентда ўқиётган ўғлининг қўлига топширганман ва пулни олганлик ҳақида тилхат ёздириб олганман. Солижон Абдураҳмоновга аталган пул миқдори унинг укаси орқали берилганлигига сабаб, бизнинг Солижон Абдураҳмоновнинг оиласи билан алоқамиз йўқ эди.

2008 йилда ҳам Солижон Абдураҳмонов оиласига ажратилган пул миқдори ҳам унинг укаси Баҳромга берилган эди. Сиёсий маҳкумнинг оиласига, деб берилган пулни етказиб беришда биз бирор чақага ҳиёнат қилмаганмиз. Лекин Солижон Абдураҳмоновнинг укаси унинг оиласига омонатни етказиб бермаганлигини биз ўз вақтида билмаганмиз.

Исроилжон Холдоровнинг оиласига ажратилган 900 доллар пул миқдорини эса, Аҳмаджон Мадмаров орқали унинг оиласига етказилган. Пулни Исроилжон Холдоровнинг оила аъзолари олганлар ва маблағни олганликлари ҳақида тилхатни ёзиб берганлар. Барча тилхатларни жамлаб, Сивикус Халқаро Альянси вакилларига жўнатганман.

Ёрдам пуллари берилганидан 4 йил ўтгандан сўнг бу мавзуни кўтариш, бу — ўзбек махсус хизмати томонидан қилинаётган провокация, деб ҳисоблайман. Бу гапларни тарқатаётган шахслар эса, бу провокациянинг қўғирчоқлари сифатида иштирок этишмоқда.

Мен мутлақо бунга ишонмайман. Мен Мўътабар Тожибоевани чин инсон сифатида танийман. Ўзи маҳкум бўлган одам ҳеч қачон ўзига ўхшаганлар, мазлумларнинг «нонига» кўз олайтирмайди, деб ҳисоблайман.

Мухбир: Тожибоевани айтишича, бундан бошқа берилажак ёрдамларни ташкил қилишда қатнашаркан, лекин пул ҳеч қачон унинг ўзини ёки ташкилотини ҳисоб рақамига тушмас, тўғридан-тўғри пул ажратилган оилалар вакилларига кетаркан. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, нима учун бундай ахборот ҳуружлари Мўътабар Тожибоевага қарши бўляпти, нима деб ўйлайсиз?

Б.Намозов: Яна такрор айтаманки, бу ўзбек махсус хизматларининг провокацияси. Мўътабар Тожибоеванинг Халқаро миқёсда обрўсини тўкиш учун қилинаётган ҳуружлардан бири. Уларга Мўътабар Тожибоеванинг Халқаро миқёсда обрўсининг кўтарилиши, худди буқага қизил матони кўрсатгандай таъсир қиляпти.

Мухбир: Мўътабар Тожибоевани узоқ йиллардан буён фаолиятидан хабардор инсон сифатида уни инсонлар ўлимига айбдор қилмишлар содир этадиган, этган шахс деб ўйлайсизми? Сизга бу саволни беришдан мақсадимиз Мўътабар Тожибоева қамоқдалик пайтида Нобель мукофотига тақдим қилган ва унинг озодлиги учун имзо йиғиш кампаниясини бошқарган инсон сиз бўласиз.

Б.Намозов: Бу юқорида санаб ўтилган қилмишларнинг Мўътабар Тожибоева шахсига ҳеч қандай алоқаси йўқ. деб ҳисоблайман. Бу гапларни, афсуски, бизнинг ичимизда ҳасадгўй инсонлар борлиги мени кўпроқ нафратланишимга сабаб бўлди.

Ўтган йили инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи жасур инсонларга бериладиган АСАТ-France ташкилоти таъсис этган “Энджел-Тертр” мукофоти биринчи марта Ўзбекистондаги қийноқларга қарши курашдаги кўрсатган довюраклиги ва жасорати учун Мўътабар Тожибоевага берилди.

Ўзбекистондаги Президентлик сайлови палласида Каримовнинг ғайриқонуний харакатларига “ЙЎҚ” дея ким чиқди? Виртуал сайлов комиссияси тузиб Тожибоева ва у билан биргаликда фаолият юритувчи, диктатура режимига қарши кескин курашгувчи инсонлар чиқишди.

Қамоқдан озод бўлиш муддати яқинлашган пайтда турли сохта айбловлар билан жазо муддати узайтириш ҳолатлари Ўзбекистонда биргина Исроилжон Холдоровга қарши қўлланилмаган, бу ҳукуматнинг қийноқ қўллашнинг доимий механизмига айланган.

Бунга Ўзбекистон қамоқхонасида узоқ йиллардан буён озодликка чиқарилмасдан тинимсиз муддат қўшиб берилаётган Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Рустам Усмонов, Муҳаммад Бекжон, Юсуфбой Рўзимуродов, Ғайрат Михлибоев, Насим Исақов, Ғанихон Маматхонов сингари сиёсий ва балки юзлаб, минглаб диний маҳкумларни мисол келтириш мумкин. Бунга яна бир мисол тариқасида озодликка чиқишига 15 кун муҳлат қолганида куни кеча тергов изоляторига олиб кетилган Аъзам Фармоновни тақдирини ҳам келтириш мумкин.

Халқаро майдонда сиёсий маҳкум, деб танилган инсонларни сабзини нотўғри тўрғагани учун, хожатхонага сўроқсиз боргани учун… ва шунга ўхшаган турли баҳоналар билан жазо муддатини узайтираётган бир пайтда Қирғизистондан ўғирлаб кетилган сиёсий маҳкумни озод қилишига умуман ишониш қийин.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳисобланмиш Саиджаҳон Зайнобиддиновни сиёсий ва диний маҳкумларга қийноқ қўллашда ва уларни жазо муддати тугаши арафасида “срок” қўшиб берилишида ўзбек ҳукуматини эмас, айнан Мўътабар Тожибоевани қоралаётгани бежизга бўлмаса керак…”

PS: «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ташаббуси билан далилларга асосланган журналистик текширувлари ўтказишга қарор қилгандик.

Биринчи ўтказилган журналистик текширув натижасида «Ҳуқуқ фаоли М.Тожибоева сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда қораланмоқда!» номли биринчи мақолани эълон қилдик. Умид қиламизки «ҳуқуқ фаоли» Саиджахон Зайнобиддинов Мўътабар Тожибоевага нисбатан интернет нашрлари орқали қилган тухмат ва бўҳтонлари учун расмий равишда кечирим сўрайди.

2014 йилнинг 12 май куни «Ўтюраклар Клубининг интернет нашри http://jarayon.com да чоп қилинган «Ўзбек махсус хизматларининг давомли жазаваси» мақоласини ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ версиясини мана бу линклар орқали кириб танишишингиз мумкин.

http://jarayon.com/uz/index.php/2012-03-10-17-03-24/item/509-solijon110514

http://jarayon.com/ru/index.php/2012-04-04-14-31-53/item/771-prodolzhayushchayasya-isteriya-uzbekskikh-spetssluzhb

“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти матбуот хизмати

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.