Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз!
“Зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлганларни унутишга ҳақли эмасмиз!”
Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.
Эмиль Золя.
Қадрли юртдошлар!
1995 йил 29 августда Андижон Жомеъ масжиди имоми Абдували қори Мирзаев ва унинг сафардаги ҳамроҳи Рамазон Маткаримов Тошкент Аэропортидан ўғирлаб йўқ қилинганига 20 йил тўлади.
1995 йил 29 август куни Москвада бўладиган ислом анжуманига бориш учун Тошкент аэропортидан 668-рейс билан Москвага учиш учун рўйхатдан ва махсус кўрикдан ўтгандан сўнг, Абдували қори Мирзаев ва Мирзаев Абдували Қорига ҳамрохлик қилган Маткаримов Рамазонбек (Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси, 51- уйда яшаган), махсус орган ходимлари томонидан ушланганлар ва 20 йилдан буён уларнинг тақдири ҳеч кимга маълум эмас.
Бунингдек Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш холатлари Мустақил Ўзбекистон шароитида одатий тусга кирган десак хато бўлмайди.
Масалан: Ислом Уйғониш партиясининг раҳбари Абдуллажон Ўтаевни 1992 йилнинг 15 декабрь куни эрталабки соат тўққиз-ўнлар атрофида укаси Ҳасанжон билан ота-онасининг уйидан Ҳувайдо кўчасига чиқишганда камуфляж кийиб олган, қўлида Калашников автомати бўлган нотаниш кишилар Ўтаевнинг машинасини тўхтатганлар ва уни мажбуран ўзларининг носранг УАЗ машиналарига ўтказиб, номаълум ёққа олиб кетганлар. 23 йилдирки Абдулла Ўтаевнинг оила аъзолари, яқинлари унинг на тириклиги, на ўлганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслар.
http://jarayon.com/uz/index.php/2012-03-10-17-03-24/item/230-au030713
https://www.youtube.com/watch?v=Ac3D2uEmv-U
Шу муносабат билан бугунги кунгача ИАК режими тарафидан чорак аср давомида зўрлик билан ғайриқонуний ўғирлаб йўқ қилинганларни эслаш, улар ҳақидаги маълумотларни имкон қадар бугунги ватандошларга танитиш, ва улар тақдирига дунё жамоатчилиги эътиборини қаратиш мақсадида, “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан, 2015 йил 29 июлдан 29 августгача “Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз” номли бир ойлик кампания бошлайди.
Ушбу инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган барча ватандошларимизни, воқеалар гувоҳлари ва жабрдийдаларини ҳамда мухолифат вакилларини, фуқаролик жамияти фаолларини “ИАК режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз” кампаниясида фаол иштирок этишга чақирамиз!
Ушбу кампания доирасида 25 йил давомида ИАК режими тарафидан ўғирлаб кетилган ва бугунги кунгача тақдири ноъмалум қолаётган инсонлар рўйхати тузилади. Улар ҳақида имкон қадар маълумотлар тўплаб чоп қилинади.
Ушбу кампания доирасида 25 йил давомида ИАК режими тарафидан ўғирлаб кетилган ва бугунги кунгача тақдири номаълум қолаётган инсонлар рўйхати тузилади. Зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлган инсонлар тақдирига дахлдор хотираларни, ҳужжатларни, бадиий асарлар, шеърлар, фото, ва видео материалларни Мувофиқлаштириш Кенгаши http://alteruz.info/ сайтида ҳамда https://twitter.com/AlternativeUz, https://www.facebook.com/groups/1108656405828153/?fref=ts да чоп қилиб борилади.
Шунингдек, кимда агар зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлган бошқа инсонлар тақдирига дахлдор хотиралар, ҳужжатлар, бадиий асарлар, шеърлар, фото, ва видео материаллар бўлса, Мувофиқлаштириш Кенгашига юборишларингизни сўраймиз.
Ушбу кампания доирасида Абдували қори Мирзаев шахсига ва фаолиятига ҳам, имкон қадар ҳар тарафлама баҳо берилади.
Шунингдек «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти томонидан ўзбек тилига таржима қилинган “Зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлганлар” ҳимояси билан шуғулланишга алоқадор халқаро ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқий қўлланмаларни ҳам чоп қилиб борамиз. Nasilstvennie ili nedobrovolnie ischeznovanie
Бундан ташқари ушбу лойиҳа асносида туркум радио эшиттиришлар ҳам ташкил этилади. Радио дастурларда иштирок этмоқчи бўлганларни суҳбатга таклиф этамиз.
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши
Fikr bildirish