Зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлганларни унутишга ҳақли эмасмиз!
Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.
Эмиль Золя.
“… Одамларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиши фожеасининг – инсон ҳуқуқларининг ўта кетган бузилиши ва халқаро жиноят сифатида баҳоланадиган қилмишнинг биринчи кўриниши кўпинча мана шундай кўринади.
Бош Ассамблеянинг 1992 йил 18 декабрдаги барча давлатлар учун принциплар тўплами сифатида эълон қилинган
Ғойиб бўлиш кўпинча қийноққа солинадиган ва доимий равишда ўз ҳаётидан, оила аъзолари ҳаётидан хавфсирайдиган қурбон сифатида азоб-уқубатга дучор қилади, фалаж қилади. Оила аъзоларига ўз яқинларининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмайди, улардаги ишонч умидсизлик билан алмашади, улар баъзан йиллар мобайнида ташвишланадилар ва кутадилар, улар ҳеч қачон бирор хабар ололмасликлари мумкин.
Қурбонларга улар билан нима бўлганини оиласи ҳеч қачон билмаслиги ва кимдир уларга ёрдамга келиши даргумон эканлиги яхши маълум. Улар қонуннинг ҳимоясисиз қолиб ва жамият учун «ғойиб» бўлиб амалда барча ҳуқуқлардан маҳрум этилган ва ўзларини ўғирлаб кетганларнинг мурувватига бутунлай боғлиқ бўладилар.
Ҳатто ўлим улар азобининг охири бўлмаса ҳам ва қурбон пировард натижада ушбу даҳшатдан омон чиқсалар ҳам, барибир инсон шахси устидан хўрлашнинг, шунингдек ҳамда улар дучор қиладиган шафқатсизлик ва қийноқнинг ушбу шакли оқибатидан олган жисмоний ва руҳий чандиқ қолади, ҳеч қачон ўчмайди.
Халқаро гуманитар масалалар бўйича мустақил комиссия, «Ғойиб бўлиш! Террор техникаси» (Лондон, «Зэд Букс» нашриёти, 1986 йил).
Ғойиб бўлган шахсларнинг дўстлари ва яқинлари секинлик билан психологик ғам-ситамга дучор қилинадилар, улар қурбон тирик ёки ўлик эканлигини билмайдилар, агар тирик бўлса у қаерда ва қандай шароитларда сақланмоқда, унинг соғлиғининг ҳолати қандайлигини билмайдилар. Бундан ташқари, улар ўзларига ҳам хавф таҳдид солаётганлигини тушунадилар, ўзлари ҳам шундай аҳволга тушиб қолишлари мумкин ва ҳақиқатни излаш уларни янада каттароқ хавфга дучор қилиши мумкин…”
Дарҳақиқат Ўзбекистон фуқаролари зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлишдан ҳимояланмаганлар.
29 августда Андижон Жомеъ масжиди имоми Абдували қори Мирзаев ва шериги Рамазон Маткаримов Тошкент Аэропортидан ўғирлаб йўқ қилинганига 20 йил тўлади.
1995 йил 29 август куни Москвада бўладиглн ислом анжуманига бориш учун Тошкент аэропортидан 668-рейс билан Москвага учиш учун рўйхатдан ва махсус кўрикдан ўтгандан сўнг, Абдували қори Мирзаев ва Мирзаев Абдували Қорига ҳамрохлик қилган Маткаримов Рамазонбек (Андижон шаҳар Огаҳий кўчаси, 51- уйда яшаган), махсус орган ходимлари томонидан ушланганлар ва 20 йилдан буён уларнинг тақдири ҳеч кимга маълум эмас.
Бунингдек Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш холатлари Мустақил Ўзбекистон шароитида одатий тусга кирган десак хато бўлмайди.
Масалан: Ислом Уйғониш партиясининг раҳбари Абдуллажон Ўтаевни 1992 йилнинг 15 декабрь куни эрталабки соат тўққиз-ўнлар атрофида укаси Ҳасанжон билан ота-онасининг уйидан Ҳувайдо кўчасига чиқишганда камуфляж кийиб олган, қўлида Калашников автомати бўлган нотаниш кишилар Ўтаевнинг машинасини тўхтатганлар ва уни мажбуран ўзларининг носранг УАЗ машиналарига ўтказиб, номаълум ёққа олиб кетганлар. 23 йилдирки Абдулла Ўтаевнинг оила аъзолари, яқинлари унинг на тириклиги, на ўлганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслар.
http://jarayon.com/uz/index.php/2012-03-10-17-03-24/item/230-au030713
https://www.youtube.com/watch?v=Ac3D2uEmv-U
Таниқли ҳуқуқ фаоли Толиб Ёқубовнинг архивида 2004 йил, 30 август куни Обид қори Назаровнинг турмуш ўртоғи, Хусниддин Назаровнинг онаси Минура Насриддинованинг Ўзбекистон хукумати идоралари ва жамоатчиликка қилган мурожаати сақланган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига; Ўзбекистон телевидениесига; Инсон хукуки ташкилотларига ҳамда барча Оммавий ахборот воситаларига қилган мурожаатида М.Насриддинова қуйидагиларни баён қилган:
HUSNIDDIN NAZAROV“… Кеча 2004 йил, 14 август куни Ўзбекистон телевидениеси орқали Назаров Хусниддиннинг сурати кўрсатилиб, унинг йўқолиб қолгани эълон қилинди. Мен бу холатдан қўрқувга тушаяпман. Сизлар ўғлимга бирор ёмонлик қилишга қасд қилдингларми? Уни майиб–мажруҳ қилиб ёки ўлдириб бирор ерга ташлаб кетишни режа қилганмисизлар?…
Биламан, сизлар қонунга риоя қилмаяпсизлар. Аммо Худодан ҳам қўрқмайсизларми? Нима учун бир бечора онага ва бегуноҳ болага, унинг оила аъзоларига бунчалик зулм ўтказасизлар? Ахир биз сизларга ҳеч бир ёмонлик қилганимиз йўқ–ку! Агар Обидхон қори сизларнинг ғайриқонуний талабингизни бажармасдан, яъни МХХ билан махфий ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, сизларнинг ғазабингизни келтирган бўлса, марҳамат уни топиб, ўзини жазоланглар! Нима учун унинг ўғлидан, қариндошларидан ўч олаяпсизлар??!
Иймоним комилки, бизнинг оилани мусулмон дунёси ҳам, Ғарб дунёси ҳам қонундан ташқари ишларга ҳеч қандай алоқамиз йўқлигини яхши билади. Обидхон қорининг, демак бизнинг ягона айбимиз – мусулмонларга сизлар ўтказаётган қатағонларни қоралаймиз.
Сизлар биздан айнан мана шу учун ўч олаяпсизлар. Аммо бундан нима натижага эришиб бўлади?? Бунақа қўполлик, қўрқитув, зулм билан сизлар мақсадингизга ҳеч қачон ета олмайсизлар-ку. Нима учун сизлар шу оддий ҳақиқатни тушунишни истамаяпсизлар, мен шунга ҳайронман.
Сизларга катта фойда келтирадиган маслахат шуки, Хусниддинни ва бошқа ҳамма ўғирланганларни қўйиб юборинглар. Қамоқдагиларни озод қилинглар. Шунда ютуқ сизларда бўлади, иншоаллоҳ. Бу биз мазлумлар учун ҳам, ҳалқ учун ҳам, давлат учун ҳам яхши йўл. Ахир яхшиликка яхшилик қайтишига нимага ишонмаяпсизлар? Ёки ёмонлик билан яхшилик хосил бўлади деб ўйлайсизларми?…”
Биз юқорида баён қилганимиз таниқли шахсларнинг ўғирлаб кетилиши ва бугунги кунгача уларнинг тақдири номаълумлигини эслатиш билан биргаликда шу бугунги кунгача Ўзбекистон хукумати томонидан ўғирланганлар ҳақидаги Толиб Ёқубов архивидаги қисқача маълумотларни жамоатчилик ихтиёрига тақдим қилишга қарор қилдикки, балким бу инсонлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга инсонлар бизга маълумотларни жўнатарлар.
1. Неъматуллоҳ Андижонлик 1962 йилда туғилган. Жомеъ масжидида талабаларга каратэдан ўргатувчи тренер бўлган. 1996 йил ёз пайтида эрталаб уйидан нонга чиқиб кетиб қайтмаган;
2. Неъматжон Парпиев Андижондаги масжид имоми. 1997 йил сентябрь ойида ўғирланган;
3. Касымбеков Камелетдин – 1999 йил 5 август куни йўқолган. Камелетдинни онаси Рано Шермухаммедова ўғли Касымбеков Камалетдинни ўғирлаб кетганларидан кейин бошқа бир ўғли Бекзодни ЖКнинг 159 моддаси билан айблаб, 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган. Суд жараёни пайтида Бакзод ўзига нисбатан қўлланилган қийноқлар ҳақида шикоят қилган. Камедетдинни отасини ҳам қамаганлар ва қийноқларга солганлар. Касымбековларга тегишли енгил автомашинани милиция бўлимидагилар олиб кетиб қайтариб бермаганлар.
4. Ҳасанов Баҳодир 2000 йилда милиция тарафидан олиб кетилган. Шу бўйича бедарак йўқолган;
5. 10. Содиқ қори. МХХ тарафидан Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан 2003
йилда ўғирлаб кетилган;
6. Оқил Юнусов (1972 йилда туғилган) Мадинада ўқиб келган. Тошкентлик. 2004 йил 28 майда ўғирланган;
7. Фаррух Ҳайдаров (1972 йилда туғилган) Мадинада ўқиб келган. Тошкентлик. 2004 24 июнда ўғирланган;
8. Абдурасул Абдураҳмонов. Тошкентлик. 2004 йил 14 июлда ўғирланган;
9. Исманходжаев Равшан Султонович. Тошкентлик. 2004 йил 14 июлда ўғирланган;
10. Шамсуддин Тўхтаев, Бухоролик. 11 август 2004 йилда ғойиб бўлган;
11. Дилмурод Саъдуллаев Тошкентлик. 2004 йилда ўғирланган;
12. Луқмонхон. Деновлик. 2004 йилда ўғирланган;
13. Маҳмуджон 1968 йил. 2004 йилда ўғирланган;
14. Муҳаммадқул Ургутлик. 1960 йил. Ҳизбут Таҳрир раҳбарларидан бири.
(ном нишонсиз ғойиб бўлган);
15. Намангандаги масжид имоми Абдулҳай Абдулҳафизовнинг ўғли
(исми номаълум);
Қадрли юртдошлар!
Юқоридаги рўйхатдаги инсонлар Ўзбекистон хукумати вакиллари томонидан ўғирланганларнинг ҳаммаси эмас.
Ушбу инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган барча ватандошларимизни, воқеалар гувоҳлари ва жабрдийдаларини ҳамда мухолифат вакилларини, фуқаролик жамияти фаолларини «Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб, йўқ қилинганларни хотирлаймиз!» кампаниясида фаол иштирок этишга чақирамиз!
Ушбу кампания доирасида 25 йил давомида ИАК режими тарафидан ўғирлаб кетилган ва бугунги кунгача тақдири номаълум қолаётган инсонлар рўйхати тузилади.
Зўрлик остида ёки ғайриқонуний ғойиб бўлган инсонлар тақдирига дахлдор хотираларни, ҳужжатларни, бадиий асарлар, шеърлар, фото, ва видео материалларни Мувофиқлаштириш Кенгаши http://alteruz.info/ сайтида ҳамда https://twitter.com/AlternativeUz, https://www.facebook.com/groups/1108656405828153/?fref=ts да чоп қилиб борилади.
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши
Fikr bildirish