ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: Ғайбулло Жалилов яқинларини қидиряпмиз!
Куни кеча таҳририятимизга етиб келган хабарларга кўра, 2009 йилдан буён қамоқда қолаётган сиёсий маҳкум, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоятидаги фаоли Ғайбулло Жалилов оғир хасталикка чалинган.
Маълумотларга кўра, Жалилов инфаркт бўлиб, оғир аҳволда Тошкентдаги «сангород» деб аталадиган муассасада сақланмоқда.
Хабарларга кўра, Ғайбулло Жалилов шу кунларда оила аъзолари билан дийдор кўришиш ниятидадир. Лекин, Жалиловнинг оиласи оталари билан кўришиши учун моддий имконияти йўқлигини билдирганлар.
Ҳуқуқ фаолининг оиласига ёрдам кўрсатиш мақсадида, зудлик билан бир қатор Халқаро ташкилотларга мурожаат қилдик. Қилган мурожаатимизга Халқаро ташкилотлар қониқарли жавоб бердилар. Ғайбулло Жалиловнинг оиласига моддий ёрдам ташкил қилинди.
Аммо, Ғайбулло Жалиловнинг Қашқадарёдаги яқинлари, оила аъзолари билан боғланишга биз имкон тополмаябмиз.
Тингловчиларимиз орасида Ғайбулло Жалилов оила аъзоларининг телефон рақамлари бўлса, бизларга маълум қилишларини сўраймиз.
«Facebook» ижтимоий тармоғидаги бизнинг саҳифамизга ёки ubakirov@gmail.com электорон манизилига мактуб ёзишингизни илтимос қиламиз.
Fikr bildirish