Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод Турғунов билан суҳбат: Отамнинг ёзган шикоятлари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаяпти


TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва мухолифатчи Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод Турғунов иштирок этдилар.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва мухолифатчи Аъзам Турғунов 2008 йил июлида қорақалпоғистонлик бир фуқародан катта миқдорда пора талаб қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди. У ўша йилнинг 23 октябрида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди хукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2008 йилнинг 11 декабрида эса, Қорақалпоғистон Олий суди биринчи инстанция судининг Турғунов иши бўйича чиқарилган қарорини ўз кучида қолдирган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳеч қандай жиноят содир этмагани ҳолда ўзининг қамоқхонада ноқонуний тарзда ушлаб турилгани, ўз иши назоратга олиниши ва қайта кўриб чиқилишини талаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманга, Республика Бош прокуратурасига, Республика Олий судига йўллаётган шикоят аризалари муассасадан чиқарилмаётганидан норози бўлмоқда.

Аъзам Турғунов деярли саккиз йилдан буён Қарши шаҳридаги УЯ 64/49-колонияда жазо муддатини ўтаб келмоқда. 2008 йилдан буён ҳибсда сақланаётган тошкентлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов қамоқхонадан жўнатган ёзма шикоятларига ҳамон жавоб ололмаётганидан нолимоқда.

Маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳуқуқ фаолига нисбатан чиқарилган ҳукмни сиёсий буюртма ўлароқ баҳолаб келадилар. Ҳибсга олинган илк куниданоқ Аъзам Турғунов бир неча маротаба қийноққа тутилган, жумладан, тергов пайтида ҳуқуқ фаолини сўроқ қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходими унинг боши ва елкасидан қайноқ сув қуйиб юборган.

Бундан бир неча йиллар аввал БМТнинг Асоссиз ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Аъзам Турғуновнинг қамалиши ноқонуний бўлгани ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид келишини билдириб, ўзбек ҳукуматидан ҳуқуқ фаолини озод қилишни сўраганди.

Аммо шу кунгача Ўзбекистон расмийлари ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг ишини эътиборсиз қолдириб келмоқда.

Биз Аъзам Турғуновнинг ҳибсдаги бугунги ҳаёти ҳақида ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Беҳзод Турғунов билан суҳбатлашдик. Беҳзод Турғуновга кўра, у отасини ўтган 2015 йилнинг ноябрида Қаршига бориб кўриб келган…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading