78 ёшли Каримов – ўта мураккаб шахс (Ж.Муҳаммад ва К.Раббимов)
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад ва Франциядан мустақил тадқиқотчи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов иштирок этдилар.
Бугунги дастуримиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 78 ёшли тавуллуд кунига бағишланди.
Мазкур эшиттиришимиз икки қисмдан иборат. Навбатдаги дастуримизда эшиттиришимизнинг иккинчи қисмини тинглайсиз!
1989 йили 51 ёшида давлат раҳбари сифатида ҳокимиятга келган Ислом Каримов мана 27 йилдирки, Ўзбекистонни бошқаришда давом этиб, бугун, 30 январда ўзининг 78 ёшини Тошкентда қарши олмоқда.
-Каримовнинг мамлакат раҳбарлигида 27 йилдан буён қолиши сабаблари ва унинг қонуний асосларини оддий ўзбекистонликлар ўзгаларга тушунтириб бериш у ёқда турсин, ҳаттоки ўзлари ҳам тушунмаслигининг бир неча марта гувоҳи бўлганмиз, дейди мустақил таҳлилчилар…
Fikr bildirish