Cуиқасддан 4 йил ўтиб (Довудхон Назаров билан суҳбат) 1-қисм

TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров иштирок этдилар. Бугунги дастуримиз таниқли диний арбоб, ўзбек имоми, шайх Обидхон қори Назаровга нисбатан Швецияда содир этилган суиқасднинг тўрт йиллигига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз бир неча қисмдан иборат. Мазкур суҳбат шу туркумдаги эшиттиришимизнинг 1-қисмидир. Қолган қисмлари навбатдаги эшиттиришларимиздан ўрин олган.

Шайх Обидхон қори Назаров диний фаолияти давомида Ўзбекистондаги диктатура режимини мутассил равишда танқид қилиб келган. Ҳукумат ва унинг куч ишлатар тизимлари ходимларига доимий равишда мурожаатлар қилиб, Ўзбекистондаги зулмни тўхтатишга, маҳбусларни қийноқларга солмасликка чақирган.

Адолат ва маърифатга интилиш йўлидаги маърузалари ўзбекистонликлар ичида катта шуҳрат қозонган. Шундай маърузаларидан бирида Обидхон қори Назаров ўзбек зобитлари ва хизматчиларини зулмга хизмат қилмасликка чақириб, жумладан, шундай деган: (маърузадан парча эшиттиришда).

Шу ва шу каби маърузалари ва диний фаолияти давомида, Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси, Швецияда муҳожиратда яшаган имом Обид қори Назаров 2012 йил 22 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 га режаланган пешин намозига чиқаëтган пайтда унга овоз чиқармайдиган русча русумдаги кичик калибрли тўппончадан тинч ва сокин бўлган Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида ўқ узилади.

Ўқ узилганидан кейинги бўлиб ўтган тўрт йиллик жараёнлар ҳақида Довудхон Назаров сўзлайди…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.