Ўшдаги «БИЗ» газетаси, радио ва TВси ишлари қандай? (Даврон Хотам билан суҳбат) 1-қисм
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Қирғизистондан таниқли ўзбек журналисти, «Ынтымак» телерадиокомпанияси муҳаррири ҳамда «БИЗ» номли газета Бош муҳаррири Даврон Ҳотам иштирок этдилар.
Бугунги дастуримиз Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашаган «Ынтымак» телерадиокомпанияси ва «БИЗ» номли ўзбек ва қирғиз тилларида нашр қилинадиган газетанинг фаолиятига бағишланди.
Маълумки, Қирғизистон жанубида 2010 йилда бўлиб ўтган қонли воқеаларидан кейин ўзбек тилида фаолият олиб борадиган бир қатор ТВлар, газеталар ёпилиб кетганди. Унга қадар ҳам ўзбекча газеталар мамлакатда узоқ умр кўрмас эди. Янги асос солинган ўзбекча газеталар турли сабабларга кўра, қисқа вақтда нашрдан тўхтарди.
2010 йилдаги қирғинлардан кейин Ўшда янги ташкил этилган ТВ, радио ва газетанинг бугунги фаолияти қандай кечмоқда? Ўтган давр мобайнида қандай ютуқларга эришилди? Янги нашрни ўқувчи ва тингловчилар қандай қарши олди?
Шу ва шу каби саволлар жавобини нашр Бош муҳаррири Даврон Ҳотам билан бирга қидирдик.
Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг биринчи қисмини тинглайсиз. Иккинчи қисм навбатдаги эшиттиришларимизда ҳавола этилади.
Fikr bildirish