Мазлума она ноласи: Мен оиламга, фарзандларимга нисбатан қилинган ёвузлик ва қотилликдан шикоят қилмоқдаман.

Мен Ражабова Хурсанд 15.10.1949 йилда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туғилганман, ҳозирда нафақага чиққанман.

Мен, оиламга, фарзандларимга нисбатан қилинган ёвузлик ва қотилликдан шикоят қилмоқдаман.

mmm

Мен учун азиз бўлган ўғлимга, оиламнинг юрагига, оилапарваримга, ватанпарваримга оддий бир тадбиркорга, Бухоро вилояти Миллий Хавфсизлик Хизмати бошлиғи СНБ куратори Юнусов Азим Исокжонович, Баходир, Инъом, Равшан Ражабов,Умид ва ИИБ бошлиғи Ўринов қонхўр золим томонидан уюштирилган қотиллик ҳақида ёзаман.

Бу қонхўр золимларни сўроқ қиладиган жой борми ўзи?!

Мени икки тадбиркор ўғилларим Ибодов Рахим ва Ибодов Илҳомларни 2015 йил 16 август кунида Бухоро вилоятидаги СНБ ходимлари камоқга олиб кетиб, Бухоро СНБ тергов изоляторида қийнаб, уриб ўлдириб 2015 йил 13 сентябрда ўғлим Илхомни ўлигини келтириб бердилар.

Ўғлим Илхомни ўлиги келтириб берганларидан кейин унинг бутун таналарида жуда кўп жарохатлар борлиги учун расмга ва видеога олиб кўйдик, сизларга буларни шикоятларим билан юбордим.

Ўғлимни қийнаб ўлдирган қамоқхона ва СНБ ходимларига чора кўрилмасдан келинмоқда.

jj

Ўғлим Ибодов Рахимнинг суди бўлгандан кейин яна кўп холатлар бизларга маълум бўлди.

Бу ишларни бости-бости қилиш учун оила аъзоларимга тухмат, таъқиб қилиб келмоқдалар. Хатто вояга етмаган неварамни Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасига олиб бориб, ўзини Бахтиёр Эгамбердиев деб таништирган ходими боғча деворига «Биз Сурияликлар сизларни ўлдирамиз» деган ёзувни “Опанг билан бирга ёзиб кетгансан, бизда буни исботловчи видео тасма бор” деб тухмат сўзларни айтдилар.

Учала навераларим дарсда бўлганликларини, бу каби холатдан хабарлари йўқлигини айтганда ҳам мажбурлаб қўлига ручка тутқазиб «ҳаммасини мен қилдим» деб ёзишни талаб қилиб, учта невараларимга ҳам тухмат уюштиришга харакатлар қилмоқдалар.

СНБ ходимларидан Рахим ўғлимга “Укангни ўлдириб, сенларни йўқотиб юборамиз, оила аъзоларингни экстеримист деб айб қўйиб қамоқга оламиз” деб бир қисм мақсадларини амалга ошириб, Илҳом ўғлимни қамоқда ўлдириб, Рахим ўғлимга 8 йилга қамоқ жазосини бердилар.

Ўғилларим Рахим ва Илхомни 2015 йил 16 августда олдин 15 кунга ва яна кейин 10 кунданга маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айблаб, қамоқга олиб, хибсдалик ва ҳимоясиз қолган пайтларида мажбурлаб содир қилмаган жиноятларни содир қилганликда айбладилар.

ppp

2015 йил 12 сентябрда ўғлим Илхомни суд орқали қамоққа олиш санкция олиш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига келтирганларида, Илхом хушсиз, юриб билмайдиган ҳолда эканлиги учун уни иккита милиция ходимлари икки томонидан кўтариб судга олиб кирдилар, ўшандай ҳолда хушсиз бўлсада, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди унинг бундай ҳолга туширганлари ҳақида лом мим демасдан, суриштирмасдан ўғлимни қамоқда сақлашга қарор чиқарди.

Тергов изолятори ва СНБ ходимлари ўғлим Илхомни қийнаб ўлдириб, Қоровулбозор туманидаги қамоқхонага жазони ўтаётган бир неча марта судланган, ўта хавфли рецидивист деб топилган Жумаев Рустам ва Инағамов Умиджонларни бизларга маълум бўлмаган ҳолда Бухоро шаҳридаги тергов қамоқхонасига келтириб, “Илхомни бизлар тергов изоляторида урдик” деб кўргазма беришга мажбур қилиб, уюштириб, ўзларини жиноятларини яшириб келмоқдалар.

Бу иш Жиноят ишлари Бухоро туман судида кўрилиб, биз жабрланувчилар судланувчиларга “Сизларни Қоровулбозор қамоқхонасидан Бухородаги тергов изолятлорига нима сабабдан ва ким олиб келди?” деб савол берсак, суд раиси “Бундай савол берилмайди” деб саволимизга жавоб олишимизга қўймади.

Судланувчилар эса фақат “Илхомни оёғига сочиқ билан урдик” деб айтдилар. Аммо Илхом бутун танасининг ҳамма жойида жарохатлар кўп, расмига қаралса суддаги айтилган холатга умуман тўғри келмайди.

Тергов хибсхонасидаги навбатчиларни “Нега бу ўлим бўлишига йўл қўйдинглар?” деб жавобгарлиги кўрилса, улар Илхомни кимлар қийнаб ўлдирганликлари айтиб берадилар. Шу сабабли уларни ҳам СНБ ходимлари ҳимоя қилиб келмоқдалар.

Ўғлим Ибодов Рахимни иши ҳам Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судига бўлди. Судга раислик қилган Тўхтаев Шухрат ўғлим Рахим ва адвокатлари СНБ ходимлари тўғрисида фикр билдирмоқчи бўлганларида уларни гапиртиришга кўймади.

2015 йил 16 августда ўғлимни уйини тинтув қилинганда келган СНБ ва милиция ходимлари авто эҳтиёт қисмдан кўра ўғлимга тегишли бўлган қоғозларни ва хужжатларни кўп ахтардилар. Ўғлим Илхом вилоят СНБ ходимлари вилоятдаги катта жиноятчиларга ёрдам бериб келганликларни билгани учун бу ишни ўғлим Республикага чиқаришидан хавотир олиб бу ишлар қилинди.

Шунинг учун ўғлим Илхомни тергов изоляторида баданига турли жарохатлар етказган, оёғидан ипни излари, танаси куйдирилган ҳолда, кесиб қийнаган шахсларга ва уларнинг ташкилотчиларига чора кўришни илтимос қилиб сўрайман.

Вилоят СНБ ходимларидан Баходир, Юнусов Азим, Ином, Равшан Ражабов ва уларнинг шерикларидан ҳамда Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ўриновлар, терговчи Юлдашев Расуллардан норозиман.

Ўғлим Илхомнинг ўлимига айнан маша шулар сабабчи, лекин булар ҳамма ишни ўзлари бости бости қилиб келяптилар.

https://www.facebook.com/groups/144490378974801/permalink/957520471005117/

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.