Афғонистондан Олим Кўҳкан: Халқаро Навоий симпозиуми улкан ютуқ, катта бахт!

Афғонистон пойтахти Кобулда ўзбек адабиётининг асосчиси, ғазал мулкининг султони, етук давлат ва сиёсат арбоби Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро симпозиум ҳафта бошида, 11 апрель куни иш бошлаган. Ҳазрат Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро илмий анжуманнинг тантанали очилиш маросими Президент саройида бўлиб ўтган.

Унда мамлакат президенти жаноб Ашраф Ғани, вице-президент генерал Абдулрашид Дўстим дохил бир қатор афғон расмийлари иштирок этишган.

Тантанали очилиш маросимида давлат раҳбари ва ўзбеклар лидери маъруза қилганлар.

Симпозиумда Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон дохил қатор минтақа давлатларидан юзлаб вакиллар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Бобур халқаро жамоат фонди раҳбари профессор Зокиржон Машрабов анжуманда қатнашмоқда.

Халқаро симпозиум пойтахт Кобулда уч кун давом этган. Сўнг анжуман иши кўхна Ҳирот ва Балх вилоятларида ҳам давом этган.

Бугун, жума тонгида анжуман қатнашчилари Ҳазрат Навоий мақбарасига зиёрат қилиш билан ўз ишини давом эттирган.

Анжуман махсус расмий баёнот қабул қилиб, ўз ишини, бугун якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳудудида атоқли ўзбек шоирлари, давлат арбоблари, олим, аллома ва донишмандлари қабрлари қолган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабри Кобулдаги «Боғи Бобур»да, Темурий шаҳзодалар, Абдураҳмон Жомий, Мавлоно Лутфий хоклари Ҳиротда, Бобораҳим Машраб Балх шаҳрида, Абу Райҳон Беруний Ғазни шаҳрида дафн этилган.

Халқаро Навоий симпозиумида фаол иштирок этаётган афғонистонлик таниқли журналист, жамоат арбоби Олим Кўҳкан билан пайшанба оқшомида Ҳазрат Навоий юрти қадим Ҳиротга боғланиб суҳбатлашдик.

Жаноб Кўҳкан халқаро анжуман тафсилотлари ҳақида атрофлича сўзлаб берди…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.