Саҳвий: Андижонлик шаҳидларни унутманглар!
Улар ҳали бу ҳаётдан тўймаганди,
Қанчалари ўн саккизга тўлмаганди.
Улар ноҳақ қурбон бўлди, Андижонда,
Чунки, улар золимга қул бўлмаганди.
Эй одамлар, шайтонни йўлин тутманглар,
Андижонлик шаҳидларни унутманглар!
Хотирасиз бу эл қандай обод бўлур?,
Ўтганларнинг руҳи эсланса шод бўлур.
Агар унутса, марду жонфидоларни,
Бундай элни келажаги барбод бўлур.
ИАКдан шафқат мурувватни кутманглар,
Эй одамлар, шаҳидларни унутманглар!
Шаксиз бизнинг тарихда, бу исён қолар,
Мардлик, номардлик битилган, достон қолар.
Бу майдонда жиноятнинг гувоҳлари,
Сизнинг жимлигингизга, эл ҳайрон қолар.
Ўн Учинчи Майни, элдан бекитманглар,
Ҳақ йўлида қурбонларни унутманглар!
Ҳақда собит турмоқ, катта иноятдир,
Жиноятни яширмоқ ҳам, жиноятдир.
Сиздан талаби шу, бечора Саҳвийни,
Андижонни унутмоқлик хиёнатдир.
Бу дунёни манқуртларча тарк этманглар,
Эй халойиқ, бу тарихни унутманглар!
………
Саҳвий
12.05.2016
Fikr bildirish