Намоз НОРМЎМИН: Андижонда ёнди баҳорим менинг…

 

Islam KarimovЗолимнинг зулуми қачон битади,
Мазлумлар оҳига кимлар етади,
Ахир бу бадбашара қачон кетади,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Тарихда бу қадар ёмон кунлар йўқ,
Халқим қон йиғлаган қора тунлар йўқ,
Ўзбекнинг қалбига отилдику ўқ,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Дунёнинг эгаси орсиз золимлар,
Ўғирлаб кетилди қанча олимлар,
Хазон бўлди ахир қанча кўнгиллар,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Ўзбекнинг боғлари хазон хас бўлди,
Мевасини еган номард, кас бўлди,
Бу азиз номимиз бунча паст бўлди,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Юз йил Туркистонни Руслар едилар,
Ўрнига нотайин, пастлар келдилар,
Урдилар, сўкдилар, қулсиз дедилар,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Андижонни қирган эмасдир биздан,
Даф бўлиб кетасиз эртага тездан,
Асар ҳам қолмайди золим юзсиздан,
Андижонда кетди оҳорим менинг,
Андижонда ёнди баҳорим менинг.

Намоз НОРМЎМИН
13.05.2016

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=254777174874420&set=a.205150743170397.1073741826.100010264186017&type=3&theater

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.