Аъзам Фармоновнинг онаси вафоти муносабати билан таъзиянома
Бугун Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг 10 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган куёви Аъзам Фармоновнинг онаси Раъно ая 70 ёшида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида вафот этганлар. Хонадон яқинларига кўра, Раъно ая эртага, 1 июнда тупроққа берилади. Раъно аянинг вафоти муносабати билан Ўзбекистондан хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Раъно ая бугун Фарғонада қазо қилганлар (А.Ташанов билан суҳбат)
Сиёсий маҳкум Аъзам Фармоновнинг онаси Раъно Фармонованинг вафоти муносабати билан марҳуманинг қудаси ҳуқуқ фаоли Толиб Ёқубов билан боғланиб, у кишига ўз таъзиямизни изҳор этдик.(Т.Ёқубов билан суҳбат)
Раъно аянинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари ўз ҳамдардлигини изҳор этишиб, жумладан шундай таъзия билдиганлар:
ТАЪЗИЯНОМА
Бугун Ўзбекистондан олинган маълумотларга кўра, таниқли ҳуқуқ фаоли, сиёсий маҳбус Аъзамжон Фармоновнинг оналари – Раъно Фармонова 70 ёшларида оламдан ўтган.
Маълумки, кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг сиёсий ва диний маҳбуслар сақланадиган энг ашаддий Жаслиқ қамоқхонасида сақланиб келинаётган Аъзам Фармонов таниқли ва кекса ҳуқуқ фаоли Толиб Ёқубовнинг куёви бўлиб, озодликдан маҳрум этилишининг ягона сабаби ҳам – унинг фаолияти, яъни инсон ҳуқуқлари борасида сиёсий тизим билан курашганлигидир.
Раъно Фармонова ўғли Аъзамжонни кўриш учун келини Озода Фармонова билан кўп марта Жаслиқ қамоқҳонасига келган. Кейинги йилларда оғир касал бўлиши ва бошидан жарроҳлик амалиёти ўтказиши натижасида, Жаслиқ қамоқхонасига келиши сони камайган. Раъно аянинг умрини охирги дамларигача ягона орзуси – ўғли Аъзамжонни озодлигини кўриб қолиш бўлган. Лекин, Раъно аяга бу орзуси абадий орзулигича қолди. Ўғли Аъзамжонни озодликда кўриш насиб қилмади.
Раъно Фармонова 70 ёшда оламдан ўтди, жами бўлиб тўққиз фарзандни, яъни, олти ўғил ва уч қизни вояга етказди. Жумладан, инсонлар эрки ва озодлиги учун курашадиган ва бу йўлда уни озодлигидан адолатсиз маҳрум этишганида, матонат билан ўз-қадр қимматини сақлай оладиган Аъзамжон каби ўғлонларни етиштирди.
Биз, Раъно Фармонованинг барча яқинларига, жумладан мухолифат арбоби, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовга ўз таъзиямизни билдирамиз, ҳамдардмиз, қайғудамиз!
Раъно аяга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳаматини тилаб қоламиз! Яқинларига сабр бардош тилаймиз!
Фуқаролик жамияти аъзоларидан:
Гулчеҳра Нуриллаева
Жаҳонгир Муҳаммад
Дилором Исҳоқова
Намоз Нормўмин
Мўътабар Тожибоева
Васила Иноятова
Ботир Норбой
Ҳазратқул Худойберди
Абдужалил Бойматов
Камолиддин Раббимов
Абдураҳмон Ташанов
Улуғбек Бакиров
Раъно аянинг вафоти муносбати билан у кишининг яқинларига таъзия билдирган ҳуқуқ фаоллари: Мўътабар Тожибоева ва Абдужалил Бойматовлар била қисқача суҳбат қилганмиз. (М.Тожибоева ва А.Бойматовлар билан суҳбат).
Fikr bildirish