Андижон телеканали «Огоҳлик давр талаби!» кўрсатуви «қаҳрамонлари» «Туғён» радиоси ва бошқалар!
Ўшлик ва Фарғоналик бир нечта инсонлардан олинган хабарларига қараганда 15 апрель куни кеч соат 20.00ларда Андижон телевидениеси орқали “Огоҳлик давр талаби!” номли махсус кўрсатув намойиш қилинган. Бу кўрсатув кейинчалик Фарғона водийсининг бошқа телеканалларида ҳам такроран намойиш қилинган.
Ўша кўрсатувларда иштирок этган бир аёл ва харбий, милиция формасидаги эркаклардан ташкил топган иштирокчилар Ўзбекистонга тош отаётган радиостанциялар, турли исломий тузумлар ҳақида гапира туриб, Марғилонлик Мўътабар Тожибоева, Андижон вилояти Жалолқудуқ туманилик Улуғбек Бакиров ва асли Андижонлик бўлган Улуғбек Хайдаровлар ҳақида алохида тўхталиб ўтганлар, уларнинг турли кўринишдаги, асосан фаолиятларига боғлиқ суратларни намойиш қилганлар.
“… Қаранг “Озодлик”, ББС радиолари қолиб, энди “Туғён” деган радио ташкил қилибдилар ва бу радиода ҳам ватанимизга тошлар отиб, мустақиллигимизни кўра олмаяптилар. Булар ўзларини ватанпарвар, халқпарвар қилиб кўрсатишга харакатлар қилганлари билан, ўзларини куйган инсонлар қилиб тарғиб қилганлари билан улар қочқинлар, ватанимиз хоинлари, улар конституцион тузумимизга қарши, давлатимизга қарши курашаётган кимсалардир.
Булар давлатимизнинг мустақиллигини, давлатимизни ютуқларини кўра олмаётган қора ниятли шахслардир. Биз уларнинг тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак, қўни қўшни, қариндош уруғларимизни ҳам уларни чангалига тушиб қолишларидан сақлашимиз керак. Чунки мустақиллигимизни улардан ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Буларни тушуниб бўлмайди, дунёнинг турли чеккаларида ўтириб олиб хали пантуркизм, озод туркистон, хали бир қарасанг халифалик тарафдори бўладими, буларнинг лўнда ва мустахкам ғояси ҳам йўқ, уларни мақсади биргина бизни давлатни, мамлакатимизни обрўсини тўкиш, ривожланишларимизни, ютуқларимизни кўрсатмаслик, юртимизни лойга қоришдан иборатдир… ” дейилган кўрсатувда.
Мўътабар Тожибоевага қарши харакатлар
Ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева ва унинг яқинларига босимлар узлуксиз давом этиб келмоқда. Бунингдек таъқиблар, босимлар, ахборот хуружлари нафақат ўзбек режими, балким унинг мухолифати ва ўзларини мустақил журналистлар дея атовчи кимсалар сайтлари орқали ҳам уюштирилаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Жумладан: 8 апрель куни Ўзбекистон Халқ харакати сайтида Малохат Эшонқуловага таъллуқли дейилган, кейинчалик сайтдан олиб ташланган материалда Мўътабар Тожибоевага қарши интервью материаллари тайёрлашга ваъда қилганларга бериладиган хизмат ҳақи ҳақида баён қилинганди.
«Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку!» мақоласидан лавҳа
Ўзини Fidokor Uzbek деб таништирадиган кимса яқинда Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев Мўътабар Тожибоеванинг шахсига боғлиқ хақоратли гапларни тарқатиб юрганлиги ҳақидаги хабарни Тожибоеванинг facebook саҳифаси чатига ташлаб бу ҳақда унинг фикрини сўраган.
Тожибоева унга Абдусалом Эргашев шаънини қоралайдиган бирор бир фикр айтишига ишонмаслигини, бунингдек ёлғон ва тухматларни тарқатишдан унга қандай манфаат келишини сўраган ва қайтиб мулоқот қилмаган.
Тожибоева Абдусалом Эргашев билан қилган мулоқоти пайтида айнан мана шу кимса Абдусалом Эргашевга алоқага чиқиб, Мўътабар Тожибоева унинг номини булғаб турли ҳақоратли гаплар тарқатиб юрганлигини эшитганлиги ҳақида хабар бергани, Абдусалом Эргашев хам унга муносиб жавоб бериб, овозини ўчириб қўйганлиги ҳақида эшитган.
3 июнь куни бу кимса яна Мўътабар Тожибоевага алоқага чиқиб, унинг соғлиги ёмонлиги ҳақида эшитгани, агар унга бирор нарса бўлиб қолса фарзандлари ва набираларини турмуши, ҳаёти қандай кечиши ҳақида ўйламаслиги сабабини сўраган.
Шунингдек Абдусалом Эргашев турли фитналар қилиб, ўзи ватанда мазза қилиб яшаётганини айтганида Тожибоева ўзининг Францияда яшаши билан Абдусалом Эргашевнинг мамлакатда яшаётганида ҳеч қандай боғликлик йўқлигини айтганида бу кимса Тожибоеванинг яқинларига алоқадор тўплаган маълумотларини баён қила бошлаган, яъни очиқ ошкора шантаж қила бошлаган. Унинг гапларидан шу нарсани хис қилиш мумкинки, Тожибоевага қарши қоралов кампанияси фаол тарзда давом эттирилмоқда.
Fidokor Uzbek навбатдаги фитнасини ўзининг саҳифасида Марғилонда туғилиб, катта бўлган Мўътабар Тожибоева ва Юлдуз Усмоноваларнинг Нодирабегимга муносиб эмасликлари ва Юлдуз Усмонова ва Мўътабар Тожибоева сабаб хозир Нодирабегим гўрида муаллақ ётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар эълон қилиш билан тугаган.
Улуғбек Бакировга қарши харакатлар
Улуғбек Бакировга нисбатан хукуматнинг босими ва нафрати 2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги Президентлик сайлови муносабати билан ташкил этилган Виртуал сайлов кампанияси ва ушбу кампаниядаги Бакировнинг фаол иштироки сабаб бўлганлиги хеч кимга сир эмас.
Улуғбек Бакировнинг Виртуал сайлов комиссиясининг матбуот котиби маъсулиятли вазифани журналистик махоратини ва тажрибасини ишга солиб аъло даражада адо этиши ва унинг кетидан “Андижон қирғинига 10 йил” кампаниясидаги фаол иштироки ортидан Улуғбек Бакировни Андижон вилояти Жалақудуқ туман прокуратураси Ўзбекистон «пропискаси»дан маҳрум қилиш талаби билан судга мурожаат қилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Дарҳақиқат Андижонда Улуғбек Бакировнинг оила аъзоларига, яқинларига босимлар ортгандан ортиб бормоқда. Масалан Андижон вилояти Жалолқудуқ туманида яшаётган Улуғбекнинг онаси ва туманнинг Оҳунбобоев шахрида яшайдиган синглисига 2014 йилдан буён биометрик паспортларини ҳеч бир сабабсиз бермай келишмоқда. 2014 йилнинг апрель ойида улар янги биометрик паспорт олиш мақсадида эски паспортларини туманнинг Ички ишлар бўлимига қарашли Паспорт столига топширганлар.
Мана икки йилдан ўтдики улар бир ойлик муддатга бериладиган вақтинчалик паспорт билан яшаб келмоқдалар. Бу вақтинчалик паспорт билан мамлакатнинг бошқа вилоятлари тугул водийнинг бошқа вилоятларига сафар қилиш ҳам қонунга зид хисобланар экан. Биометрик паспортни берилмаслик сабабини уларга хеч ким тушунтирмаяпти. Икки йилдан буён ИИБ идорасидан оёқлари узилмай келмоқда.
Туман прокуратурасига ҳуқуқлари бузилаётани, ҳукуқларини тиклашга кумак беришларини сўраб қилган мурожаатларига Андижон вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг ОВИРига мурожаат қилишини айтмоқдалар, ОВИРдагилар эса албатта туман ИИБсига жўнатмоқдалар. Бакировнинг оиласидагилар Республика бош прокуратураси ва бошқа бошқарув органларига шикоят ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлганлар.
Улуғбек Ҳайдаровга қарши харакатлар
Улуғбек Ҳайдаров ҳам ўзига нисбатан бошлаган бу матбуот хуружларнинг сабабини, касбий фаолияти билан боғлайди.
«Ўтган йили кузда, ўзининг сердаромад балиқчилик хўжалигини махаллий хокимга яқин бўлган одамга ўтказиб беришдан бош тортган фермер Арамаис Авакян ва унинг 5 нафар шеригининг кўргуликлари хақидаги туркум мақолаларим менимча МХХ рахбарларини ғазабини келтирганга ўхшайди.
Ўзбек хукуматининг номдор шахслари аралашуви билан 16 гектарлик лимонарийси вайрон этилиб, 7 миллион доллардан ортик пули талон тарож этилган яна бир жиззахлик фермер Алижон Камолов хақидаги видеолавхамнинг Вашингтондаги нуфузли халқаро учрашувда намойиш этилиши табиийки, уларнинг бу ғазабига олов сепган. Айнан шундан сўнг Ўзбекистон телеканаллари «ГТА ёхуд ўйинга айланган умр» фильмини, Жиззах вилояти телевиденияси эса «Талқин» кўрсатувини тайёрлаб, мени Ватан хоини деб атай бошлашди»
У ўзига етиб келган маълумотларга қараганда Республика МХХсида махсус йиғилиш бўлганлиги ва ушбу йиғинда айнан Мўътабар Тожибоева, Улуғбек Хайдаров сингари ватан хоинларига қарши олиб борилаётган ахборот кампаниялари қониқарли натижалар бермаётганлиги сабабли маҳаллий телеканаллар ва радиоэшиттиришлар орқали қоралов ишларини кучайтириш ҳақида топшириқлар берилганлиги, тайёрланажак кўрсатувлар ва эшиттиришларга асосан бу ватан хоинларини таниган, билган инсонларни, имкон даражасида оила аъзолари ва яқин қариндошларини ҳам жалб қилиш топшириғи берилганлигини маълум қилганди.
Руслан Майтановга қарши харакатлар
Асли Қозоғистонлик қочқин – журналист Руслан Майтанов 2013 йилда ташкил этилган ва фаолияти ривожланмаган “Мухожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш коалицияси” ўрнига 2014 йилда “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳукукларини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилоти қошида ташкил этилган “Мухожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш кўмитаси”да фаолият юритиб келмоқда.
2014 йилнинг 24 июль куни Нидерландиянинг Мидделбург шаҳар судида Қозоғистонлик қочқинларни ватанларига депортация қилиш масаласи мухокама қилинганди. Ушбу махкамада ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева ва журналист ҳамда ”Мухожирлар хукукини ҳимоя қилиш кўмитаси» вакили Руслан Майтановлар иштирок этиб, Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиш холатлари, мамлакатдаги қийноқлар ҳақида нафақат гувоҳлик кўргазмалари, балким ушбу холатларни исботловчи далиллар хужжатларни тақдим қилганларидан кейин ушбу қочқинлар оилаларини қийноқлар мамлакати бўлмиш Қозоғистонга жўнатишни тўхтатиш ва гувоҳлар келтирган далилларни ўрганиб уларга ҳуқуқий бахо берилмагунча мамлакатда қолишларига изн берилганди.
Қозоғистонда хибсга олиниб, Ўзбекистонга бериб юборилган 29 нафар Ўзбекистонлик қочқинлар ва қочқин Хайрулло Турсуновни ҳимоясига БМТнинг қийноқларга қарши кўмитаси томонидан қарор чиқарилишига эришишда асосий иштирокчилардан бири бўлган Мўътабар Тожибоеванинг фаолиятидан безиган Қозоғистон хукумати ва махсус хизматлари энди Тожибоева сафига Майтановнинг қўшилганига очиқ ошкора жазавага тушдилар ва уларга қарши қоралаш кампаниясини кучайтириб юбордилар.
Масалан: Қозоғистон махсус хизматларига тегишлилиги айтиладиган интернет нашрида 2015 йилнинг 11 март куни Талгат Ибраев номи билан чоп қилинган “Отношение Запада с так “называемыми «политэмигрантами» строятся исключительно на меркатильной основе» буюртма мақоласида “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти қошида ташкил этилган “Мухожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш кўмитаси”ни бошқараётган Руслан Майтановни ва ушбу кўмита фаолиятини қоралаб мақола эълон қилганди.
Шу йилнинг 9 май куни эса қозоқ махсус хизматлари томонидан махсус ташкил этилган “Национал-предатель” интернет нашрида Руслан Майтановни “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти билан ҳамкорликдаги фаолиятини қоралар эканлар “Ўтюраклар Клуби” НАТОнинг махсус хизматлари томонидан молияланиши ҳақида башорат қилганлар.
20 май 2016 йил кунги Қозоғистондаги оммавий норозилик намойишига чиқувчилар қўллаб қувватлаш ҳақидаги ташкилотнинг баёнотидан кейин эса Европа мамлакатларидан бирида яшаётган Руслан Майтанов ва унинг оила аъзоларига қарши нафақат қозоқ махсус хизматлари томонидан таъқиблар кучайтирилди, балким очиқ ошкора видеотасвирга олишлар бошланиб кетди.
Ўзи ва яқинларининг ҳаётидан хавотирга тушган Руслан бош қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилотига ва “Ўтюраклар Клуби” билан ҳамкорлик қиладиган барча халқаро ташкилотларга мурожаат билан чиқди ва узига ва оила аъзоларига Европа давлатлари худудида бирор кор хол юз берса қозоғистон махсус хизматлари, Европа давлатларидаги ва асосан Чехиядаги Қозоғистон элчихоналари малайларини айблашини баён қилган.
Дилфуза Ибодова ва бошқа Бухороликларга қарши харакатлар
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган акалари Илҳом ва Рахим Ибодовларни ғайриқонуний тарзда хибсга олиб, уларга нисбатан қийноқлар қўллаб, Илҳомга нисбатан вахшиёна қийноқлар қўллашлари натижасида хибсга олинган кунидан 28 кун ўтиб вафот этганлиги ва унинг ўлимига сабабчи бўлмиш МХХ вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш, акаси Илҳомнинг мурдасини қайтадан суд тиббий экспертизасидан ўтказишни талаб қилиб келаётган Дилфуза Ибодова ва оиланинг бошқа вакилларига нисбатан босимлар кучайгандан кучайиб бормоқда.
Охирги олинган маълумотларга қараганда Илхомнинг қийнаб ўлдирилишига боғлиқ жиноят иши тергов харакатларини олиб борган ва Илҳом Ибодовнинг ўлимига сабабчи бўлган МХХ вакилларининг жиноятларини яширган, шунингдек Рахим Ибодовни 8 йилга қамоқ жазосига хукм қилинишига сабабчи бўлган жиноят иши материалларини сохталаштирган Бухоро шахар прокуратурасининг терговчиси Йўлдош Расулов бундан бир неча кун аввал Илҳом Ибодовнинг шогирдлари, дўстларидан бир нечтасини шахар прокуратурасига чақиртириб, уларни Илҳом Ибодовнинг ўлимига алоқадор маълумотларни интернетга сиздираётганликда айблаган.
Терговчи уларни барчасини 10 суткадан қамоқ жазосига тортиб шу муддат ичида бурниларига сув киритиш билан қўрқитган. Даставвал 10 суткадан, кейин 15 суткадан маъмурий қамоқ жавобгарлигига тортилиб, шу муддат ичида вахшиёна қийноқларга солинган ва Илҳом Ибодовнинг ўлими билан якун топган маъмурий ишдан мақсад нелигини тушуниб етган Бухороликлар Ибодовлар оила аъзоларидан имкон қадар йироқ туришга прокуратура терговчиси Юлдаш Расуловга ваъда беришга мажбур бўлганлар.
Ибодовлар оила аъзоларига эса босимлар ортганидан ортиб бормоқда, хаттоки ўзини «Америка эчихонаси вакилиман» деб таништирган таниқли бир “ҳуқуқ фаоли” Мўътабар Тожибоева ва унинг ташкилотига мурожаат қилганликлари хатолиги, улардан воз кечишлари кераклигини уқтириб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Fikr bildirish