Хурсанд Ражабова: Қийноқ қурбонлари ҳаққига дуо, қотиллар ва уларнинг шерикларини дуоибад қилинглар дунё оналари!
“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат
Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).
Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016
Мен Ражабова Хурсанд Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, Бухоро шаҳрида яшовчи нафақахўр бир муштипар онаман.
Азизларим!
Бухоро шаҳрида тадбиркорлик ва ишбилармонлиги билан танилган ўғилларим Илҳомжон ва Рахимжонларга нисбатан содир этилган хунрезликлардан 10 ой ўтган бўлса-да ҳамон ўзимга келолмаяпман. Ҳанузгача адолат, ҳақиқатни юзага чиқариш умиди билан уйқуга кетиб, мана шу ният билан тонг оттирмоқдаман.
Катта ўғлим Рахимжонни 8 йилга қамаб, кенжаси Илҳомжонни ўлдириб юборишди. Ўғилларимга, оилам вакилларига қилинган хунрезлик бўйича Ўзбекистондаги барча давлат идораларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга, Республика бош прокуратурасига, Олий суд раҳбарларига, Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси ва бошқаларга тинимсиз мурожаатлар қилдим. Лекин ҳаммасидан қониқарсиз жавоблар олавердим. Бунингдек маъни-мантиқсиз олган жавобларим сони 150 тага етиб қолди. Хўш, бу жавоблар менга нима беради? Нечун давлат идораларидан биронтасида ҳақиқатни аниқлашга қарор қиладиган бирон мард топилмаса?
Бундай аҳволда яшашнинг имконияти борми? Бир лаҳза бўлса-да ўғлим Илҳомжоннинг қийноқларга солиб ўлдирилган, бурдаланган мурдаси кўз ўнгимдан кетмайди. Ҳар куни не-не азоб уқубатлар чекиб, қамоқда қолаётган фарзандим Раҳимжонни тақдирини ўйлайман. Нега улар ва уларнинг фарзандлари ҳам азобланиши, тирик етим бўлиб яшашлари керак?
Нега фарзандларимни бу аҳволга солган нокаслар, қонунларни оёқ ости қилган кимсалар озодликда, айшини суриб, ўз жиноятларини давом эттириб яшашлари керак? Аслида жазога лойиқ улар эмасми??? Ахир юксак лавозимларни эгаллаб ўтирган бу кимсалар адолат, яхшилик, инсоф-диёнат каби фазилатларга эга бўлишлари керакмасми?
Бугун ўғлим Илхомжоннинг таваллуд топган куни – 16 июнда Илхомжоним 44 ёшга тўлиб 45 ёшга қадам қўйган бўларди. Агар у тирик бўлганида эди бутун бошли оила аъзоларимиз билан биргаликда дастурхон бошига ота-оналарини ўтказиб қўйиб, шундай кунлар насиб қилганига Оллоҳга шукроналар келтирган бўларди. Ўғлимнинг таваллуд топган кунида барча дўсту ёронлари уни қутлаш учун остонамизга қадам ранжида қилардилар. Мана шундай ташрифчилар орасида ўғлимни жонига қасд қилишга пайт пойлаб юрган “дўстлари” Инъом, Баҳодир ва Азимлар ҳам бўларди, албатта.
Мана бугун эса ўғлимнинг навбатдаги туғилган куни. Илҳомжоним йўқ, Раҳимжоним эса ҳеч бир айби қонун йўли билан исботланмай туриб 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бор мол-мулкларимиз ғайриқонуний суднинг ҳукми билан давлат фойдасига мусодара қилинди. Хонадоним ҳуввиллаб қолган, фарзандларимни соғиниб юрак бағрим тилка-пора бўлган.
Мен бугун афсус ва надоматлар билан ўғлимнинг қотиллари қонун олдида жавоб беришларидан умидимни уза бошладим. Бундан ташқари, бунингдек, қийноқ қурбони бўлгани боис фарзандини қора тупроққа топширган оналар ва бутун умри қон қақшаб ўтаётган оналЗадать миниатюруар кўпчиликни ташкил этишини ҳам тушуна бошладим. Оилам бошига бу кунлар тушгунча бизлар атрофимизда нималар содир бўлаётганидан бехабар эдик.
Мен оиламнинг таянчи бўлиб қолган, лекин адолатсиз ҳукм сабаб 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўғлим Раҳимжонни жиноят иши устидан назоратга олиниб, уни озод этилишига, кенжа ўғлим Илҳомжоннинг қотилларини қонун олдида жавоб беришлари учун ўғлимнинг мурдасини қайтадан текширувдан ўтказишни ва қийноқдан моматалоқ бўлиб кетган ўғлимни мурдасини экспертизадан ўтказиш жараёнларида ўзларимизни иштирокимизни таъминлашларини талаб қилиб мурожаатлар қилишни канда қилмайман. Унинг баданидаги жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлмаган дея ёлғон хулоса берган оқ халатли шифокорларни, жиноятчи амалдорларни жиноий шерикларини ҳам қонун олдида жавоб беришлари учун ҳаракатларимни давом эттиравераман.
Ушбу қотиллик жиноятини содир этган кимсаларга ва уларнинг жиноятларини фош бўлишига қаршилик қилган, ўғилларимнинг қийноқларга солинганликлари ҳақидаги мурожаатларига қулоқ тутмаган қозилар ҳам бу жиноятларни яширишга ҳисса қўшганликлари учун қонун олдида жавоб беришлари керак эди. Афсуски, бунингдек адолатсизлик қилиб топган бойликлари эвазига боқиб тарбиялаётган фарзандларидан қайтишини наҳотки бу қозикалонлар ва уларнинг шериклари билмайдилар, ҳаром луқма еб катта бўлган фарзандларидан меҳр-оқибат кутадиларми, бу кимсалар, тушунмайман!
Шу ўринда беайб жигарбанди қонун ҳимоячилари қўлида қурбон бўлган, адолатсизликдан жабр тортаётган оналар номидан барча Оналарга мурожаат этаман!
Фарзанд доғи нелигини, фарзандларини йўқотиш қандай оғир дард эканлигини фарзандидан жудо бўлган оналаргина биладилар. Менинг ўғилларим сингари қонун ҳимоячиси жандасига ўранган кимсаларнинг қўлида қийноқларга тутилган, ваҳшиёна ўлим топишига сабабчи бўлган амалдорларнинг қонун олдида жавоб беришларига эришиш учун қилган ҳаракатлари натижасиз қолган оналар биладилар!
Менинг қалбимда шундай бир доғ бўлиб қолдики, буни тўрт мучаси соғ, фарзандлари адолатсизлик қурбони бўлиб, пажмурда бўлган мурдасини қабул қилиб олган ва унинг ўлимида айбдор кимсалар айшу ишратини, жиноятларини давом эттираётганликларини кўриб билиб турган, туну кун бир хил зулматга айланган оналаргина тушунадилар, ҳис қиладилар.
Ўғлим Илҳомжоннинг бевақт бева қолган турмуш ўртоғи Ҳикматова Нигорага, отасидан айрилиб паришон ҳолатга тушиб қолган набираларим 27 ёшли Сабрия, 13 ёшли Ражабнур ва 10 ёшли Исломжонларга қараб уларнинг энди ҳеч қачон Илҳомжонимни кўрмасликлари, ота меҳрини қўмсаб бутун умр армон ва надоматлар билан ўтказишларини ўйласам ўзимни қўярга жой топа олмай қоламан. Жигарлари доғига чидай олмасдан, ҳақиқий қотилларга қонун олдида жавоб беришларини талаб қилиб, давлат идораларига тинимсиз бош ураётган қизим Дилфузага қараб, акасиниг қотилларини топиш илинжида гирён бўлаётган қизимнинг ҳаёти ҳам хавф остида эканлигини ҳис қилсам, дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетади.
Афсуслар бўлсинким, ҳибсга олинган, қамоқда жазо муддатини ўтаётган фарзандлари, жигаргўшаларининг мурдаларини ҳеч бир изоҳларсиз қўлларига топширилаётган ва тезлик билан қўмишни талаб қилинаётган оналар, турмуш ўртоқлар, жигарлар ва фарзандлар сони мамлакатимизда балким юзларни, мингларни ташкил қилар, буни ҳис қилиш қийин.
Ўзбек оналари, аёллари бугун – муборак Рамазон ойида фарзандлари, турмуш ўртоқлари, жигарлари ва оталари қийноқ қурбони бўлиб вафот этган инсонларни қўллаб, қўлларингизни дуога очишларингизни, қийноқ қурбони бўлган жигаргўшаларимизнинг жойлари жаннатдан бўлишини, фарзандидан, отасидан, жигарбандидан жудо бўлган жабрдийдаларга Оллоҳнинг сабру бардош бериши учун дуо қилишларингизни ўтиниб сўрайман!
Бундан ташқари, ота-оналарни фарзанд доғида куйдирган, ёшгина аёлларни бева қолдирган, жигарлари доғида адои тамом бўлаётган опа-сингиллар, ака-укаларни, отасидан барвақт жудо бўлган, отам, дея талпинишдан, отаси бағрига сингишдан жудо бўлган фарзандлар ҳаққи ҳурмати, қўлларингизни дуога очиб бевақт ҳазон бўлган қийноқ қурбонларини азоблаган, ваҳшиёна жиноятлар содир этган ва ўз жиноятлари учун қонун олдида жавоб бериш ўрнига ўз лавозимларида қолаётган, қўллари қонга ботган қотилларни дуоибад қилишларингизни ўтиниб сўрайман!
Бунингдек қотилликлар содир қилган кимсаларни жазоланишларига мамлакатимизда насиб қилмаслигини тушуниб етсалар-да адолат истаб гирён бўлаётган, оҳу-нола чекаётган мазлумлар ҳаққи хурмати мана шундай қотилларни ва уларнинг жиноятларини хаспўшлаб келаётган корчалонларни умри давомида, тириклик пайтларида Оллоҳ томонидан жазоланишларини кўриш барчамизга насиб этишини тилашга – уларни дуоибад қилишга қўлингизни очинг. Мана шундай кимсалар бизлар каби фарзанд доғи нелигини ўз қалблари билан ҳис қилсинлар ва фарзанд доғининг сабабчиси айнан ўзлари, ўзларининг бошқа жабрдийларнинг оҳи нолаларига қулоқ тутмаганликлари эканлигини билсинлар.
Сиз азиз оналардан тилагим шу – жаҳолат, разолат қурбони бўлган, адолат истаб умри ўтаётган инсонларни дуо қилинглар, биз каби мазлумларга Оллоҳим марҳаматини аямасин, тоқатимизга яраша синовлар беришини, тоқатимиздан ортиқ синовлардан ўзи сақлашини тилаб, қўлларингизни дуога очишларингизни ўтиниб сўрайман.
Қонунлар устивор бўлган мамлакатда иложсиз қолган, адолат қарор топишига Оллоҳдангина умид қилиб яшамайди инсонлар, қонунларни бажарилишига маъсул бўлганлар бажарадилар бундай вазифаларни. Афсуски, бизнинг диёрда бунинг имкони йўқ экан. Буни жуда кеч тушундим.
Қўли қонга ботган қотилларни, уларнинг жиноятларига шерик бўлган, уларнинг жиноятларини кўриб кўрмасликка олаётган мансабдорларни дуоибад қилинглар, дунё оналари!
Бағри қонга ботган она,
Хурсанд ҳожи Ражабова
Fikr bildirish