«Ўтюраклар Клуби» ҳаётидан бир кун – 2004 йил (видео)

Бундан 12 йил муқаддам ўша пайтдаги Олий Мажлис депутати, ЎзМТРКнинг «Ахборот» дастури Фарғона водийси бўйича мухбири Муҳаммаджон Обидов Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Тюль қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ колхозчиларга ойлик маош тарқатиш “саҳна кўриниши”ни суратга олиб, “Ахборот” кўрсатувида намойиш қилганди.


Мўътабар Тожибоеванинг шогирди, ҳуқуқ фаоли Эркин Қўзиевнинг “Озодлик” радиосига берган интервьюсидан кейин бошланган можародан ўша пайтда бутун дунё хабар топган.

Гап нимада? Мана шу лавҳада номлари зикр этилган амалдорлар, сенатор-у, прокурорлар, журналистларнинг барча-барчаси Мўътабар Тожибоевага нисбатан қўзғатилган жиноят ишида ҳам, айблов хулосаси-ю, ҳукм ва ҳатто Ўзбекистон Республикаси Олий суди ажримларда ҳам жабрланувчилар сифатида талқин қилинган.

Лекин бу “жабрланувчилар”ни Мўътабар Тожибоевани суди ўтаётган суд биносига яқинлашишга юраклари дов бермаган. Кейинчалик мана шу лавҳада кўрсатилган барча хужжатлар, далиллар ва исботлар Ўзбекистон “ОДИЛ ВА АДОЛАТЛИ СУДИ”нинг хукми билан жиноят қуроли сифатида йўқ қилинган…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan